1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

“Саводул аъзам”дан ажралмаслик лозимлиги

21:17 / 21.04.2017 3466 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга умматларининг етмиш уч фирқага бўлиниб кетишлари билдирилган. Бу ҳақида у зот шундай хабар берганлар:  

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ « تَفَرَّقَتِ الْيَهُودُ عَلَى إِحْدَى وَسَبْعِينَ أَوِ اثْنَتَيْنِ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً وَالنَّصَارَى مِثْلَ ذَلِكَ وَتَفْتَرِقُ أُمَّتِى عَلَى ثَلاَثٍ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً  رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Яҳудийлар етмиш бир фирқага ёки етмиш икки фирқага бўлиниб кетганлар. Насронийлар ҳам ўшанча (фирқага бўлиниб кетишган). Менинг умматим етмиш уч фирқага бўлинади”. Термизий ривоят қилган. 

Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган бошқа бир ҳадисда эса шундай дейилган: 

 وَإِنَّ بَنِى إِسْرَائِيلَ تَفَرَّقَتْ عَلَى ثِنْتَيْنِ وَسَبْعِينَ مِلَّةً وَتَفْتَرِقُ أُمَّتِى عَلَى ثَلاَثٍ وَسَبْعِينَ مِلَّةً كُلُّهُمْ فِى النَّارِ إِلاَّ مِلَّةً وَاحِدَةً قَالُوا وَمَنْ هِىَ يَا رَسُولَ اللَّهِ قَالَ مَا أَنَا عَلَيْهِ وَأَصْحَابِى 

 “Албатта Бани Исроил етмиш икки миллатга бўлиниб кетганлар. Умматим етмиш уч миллатга бўлинади, фақат битта миллатдан бошқа барчаси дўзахда бўлади”, дедилар. Шунда (саҳобалар): Эй Аллоҳнинг Расули улар ким? дейишди. У зот: “Менинг ва саҳобаларимнинг йўлида бўлганлардир”, дедилар. 

Ушбу ҳадиси шарифда фақат битта миллат тўғри йўлдан оғишмасдан нажот топишлари хабар берилган. Бу миллатнинг қандай сифатда бўлиши қуйидаги бошқа бир ҳадисда хабар берилган: 

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى الله عَليْهِ وسَلَّمَ ، يَقُولُ : إِنَّ أُمَّتِي لاَ تَجْتَمِعُ عَلَى ضَلاَلَةٍ ، فَإِذَا رَأَيْتُمُ اخْتِلاَفًا فَعَلَيْكُمْ بِالسَّوَادِ الأَعْظَمِ.    رَوَاهُ ابْنُ مَاجَةَ

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Умматим асло залолат устида жамланмайди. Шунинг учун қачон ихтилоф кўрсаларинг “саводул аъзам”ни лозим тутинглар”, деётганларини эшитдим”. Ибн Можа ривоят қилган. 

“Саводул аъзам” калимаси “Улкан жамоат” маъносига тўғри келади.  

Демак, мазкур ҳадиси шарифларга кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари ҳам кўплаб фирқаларга бўлиниб кетадилар. Аммо уларнинг ичидан фақат биттаси у зотнинг ва саҳобаларининг ҳамда уларга эргашганларнинг йўлларини маҳкам ушлаган бўладилар. Бу зотлар умматнинг “саводул аъзам”и яъни, аҳли сунна вал жамоа бўладилар. “Саводул аъзам”дан ажралмаслик барча умматларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқлари ҳисобланади. Имом Мотуридий роҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдларидан бири Абул Қосим Ҳаким Самарқандий “Саводул аъзам” номли асарларида ҳадиси шарифда хабар берилган “Саводул аъзам”нинг олтмиш иккита хислатини баён қилган.   

Баъзи уламолар ҳадиси шарифда хабар берилган етмиш икки фирқанинг асли еттита фирқага тақалади, деганлар ва уларни номма-ном келтирганлар:

1.    Муътазила фирқаси. Бу фирқанинг ўзи йигирма фирқага бўлиниб кетган;

2.    Шиа фирқаси.  Бу фирқанинг ўзи ҳам ўзаро йигирма иккита фирқага бўлиниб кетган; 

3.    Хавориж фирқаси. Бу фирқанинг ўзи ҳам йигирма фирқага бўлиниб кетган;

4.    Нажжория фирқаси. Бу фирқанинг ўзи учта фирқага бўлиниб кетган;

5.    Жабария фирқаси. Бу фирқа бандаларга ихтиёр берилганини инкор қиладиган ягона фирқа бўлган;

6.    Мушаббиҳа фирқаси. Бу фирқанинг ўзи бешта фирқага бўлиниб кетган;

7.    Ҳулулия фирқаси. Бу фирқа ҳам камчиликни ташкил қиладиган битта фирқа бўлган. 

Ушбу ҳисобга кўра, мазкур фирқаларнинг умумий адади етмиш иккита бўлади ва бу қарашни айтган уламоларнинг наздида булардан кейин чиқадиган фирқалар ҳам аслида ушбу фирқалардан бирига мансуб бўлади. 

Аллоҳ таоло барчаларимизни ихтилофлардан сақланиб, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва  саҳобаи киромларнинг йўлларида доимо собитқадам бўлиб боришга муваффақ қилсин.

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога салавот ва саломлар бўлсин.


Абдулқодир Абдур Раҳим



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ақл неъматиБу олам ва борлиқда ҳар бир нарса мезон ва ўлчов билан яратилган. Мабодо ана шу мезон ва ўлчовга путур етказилса, олам ва борлиқ мувозанати бузилиб давоми...

2551 17:21 / 27.03.2017
Исломга алоқадор барча ишларни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган жамики ҳукмларни бир саҳобанинг илми қамраб ололмаслигини оқил кишилар давоми...

2578 09:36 / 22.03.2017
Бир куни бобомларникига борсам, қўшнимизнинг дарвозаси катта очиқ, кўпчилик тўпланиб, кирибчиқиб турибди. Эшик тагида бешўнта эркаклар тик туришарди. Доим кўчада давоми...

2515 11:20 / 27.03.2017
Пайғамбарлар ва солиҳ зотларнинг отаонага яхшилик қилиш бобида амалга оширган ибратли ишлари Маълумки, .биррулволидайн, яъни .отаонага яхши муомала қилиш, давоми...

2543 21:35 / 21.04.2017