1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Абодила кимлар?

19:35 / 21.04.2017 4487 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Абодила” сўзи “Абдуллоҳ” исмининг кўплик шакли ҳисобланади. Ибн Салоҳга кўра, Абдуллоҳ исмли саҳобалар сони икки юз йигирмага, Ибн Фатҳунга кўра, уч юзга яқин. Аслида “Абдуллоҳ” исмли саҳобаларнинг барчаси “абодила” дейилади. Аммо фиқҳ ва мусталаҳул ҳадис илмида “абодила” дейилганда, Қурайш қавмидан бўлган машҳур тўрт саҳобий – Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос ва Абдуллоҳ ибн Зубайр розийаллоҳу анҳумлар назарда тутилади. Айнан бу зотларнинг “абодила” деб танилишларига сабаб шуки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик вақтларида улар бошқа саҳобаларга нисбатан ёшроқ бўлишган ва илм-маърифатли бўлганлари боис кўп йиллар давомида одамлар улар ҳузурига келиб, турли савол ва фатволар сўраб туришган. Мазкур саҳобалар ибодат ва тақволари билан бир қаторда кишилар саволларига берган жавоблари орқали ҳам машҳур бўлишган. Агар фиқҳда “бу абодиланинг сўзи”, дейилган бўлса, мазкур тўрт саҳобийнинг қавли назарда тутилган бўлади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу каби машҳур саҳоба Қуръони карим тиловати ва тафсири, ҳадис ва фиқҳ соҳасида жуда кенг қамровли илм соҳиби бўлишига қарамай “абодила” қаторига қўшилмаган. Аҳмад ибн Ҳанбалдан абодила кимлар, деб сўралганида у юқоридаги тўрт саҳобани санаган. Сўнг Абдуллоҳ ибн Масъуд абодила ҳисобланмайдими, деб савол қилинганида имом Аҳмад: “Ибн Масъуд абодиладан эмас”, деб жавоб берган. Байҳақийнинг айтишича, “абодила” истилоҳи Абдуллоҳ ибн Масъуд даврида қўлланилмаган.

Китобларда “уч абодила” дейилган бўлса, юқоридаги саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Зубайр тушириб қолдирилган бўлади. Бир тоифа уламолар Абдуллоҳ ибн Масъудни ҳам абодила қаторида санаганлари учун баъзи китобларда “уч абодила ва Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг қавли”, деб келтирилган. Жавҳарийнинг машҳур “ас-Сиҳоҳ” номли асарида абодила, деб Абдуллоҳ ибн Зубайр ўрнига Абдуллоҳ ибн Масъуд зикр қилинган. Файрузободий ўзининг “ал-Қомусул-муҳийт” асарида: “Абодила: Ибн Аббос, Ибн Умар ва Ибн Амр ибн Ос ибн Воилдир. Ибн Масъуд улардан эмас. Жавҳарий хато қилган”, деб айтган. Ибн Ҳумом “Фатҳул-қодийр”да келтиришича, ҳанафийлар Ибн Масъудни абодила қаторида санаганлар.

Хулоса қиладиган бўлсак, ҳанафий фуқаҳолар наздида абодила дейилганда, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Аббос ва Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳум назарда тутилса, жумҳур муҳаддислар наздида, абодила Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Амр ва Абдуллоҳ ибн Зубайр розийаллоҳу анҳумлардир.


Тошкент шаҳари "Шайх Зайниддин" жомеъ

 масжиди имоми хотиби Одилхон Исмоилов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфар ибн Абу Толибга.Сен менинг халқимга ва хулқимга ўхшадинг,, давоми...

4296 19:38 / 21.04.2017
Мадинада бир қудуқ бор. Исми Румоrdquo. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг қудуқлари. 1400 йилдан бери суви тўхтамайди. Бугунги кунда Саудия Арабистони атрофмуҳит, давоми...

1782 11:00 / 29.01.2023
Аббод ибн Бишр розияллоҳу анҳуАббод ибн Бишр Ансорий розияллоҳу анҳу Мадинада Исломга биринчилардан бўлиб кирган таниқли саҳобалардан. Мусъайб ибн Умайрнинг давоми...

2058 10:00 / 05.03.2022
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳаларСЎНГСИЗ МУСИБАТ16қисм Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

4019 21:50 / 20.04.2017