1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Ҳазрати Абу Бакр (8-қисм)

16:31 / 21.04.2017 4468 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИ

САҲОБАЛАР САЙЙИДИ

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳалар

Ҳақиқий иймон

8-қисм

 Ҳазрат Абу Бакрнинг бир ёш қуллари бор эди. У ишлар, кунига ҳақ олар эди. Бир кеча у хожасини сийлаш учун овқат олиб келди. Ҳазрат Абу Бакр ундан бир луқма тотиб кўрдилар. Бирдан кўнгилга шубҳа тушди. Ҳар гал овқат келтирганида унинг қаердан, қай тарзда келганини сўрайдиган киши бу гал буни хотирдан фаромуш қилгандилар ёки чалғиган эдилар. Қулни сўроққа тутдилар:

—  Овқат қандай йўл билан топилган эди?

— Мени авф этинг, хожам! Мен жоҳилият пайтида фолбинлик билан шуғуллангандим. Эвазига хизмат ҳақи олиб кун кечирганман. Ўша пайтдаги фолбинлигимга берилган ҳақ келиб қолди. Бу овқатни ўша пулга олгандим

Буни эшитган Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу:

— Сал бўлмаса, мени ҳалок қилай, дединг-ку! – дедилар ва ютган луқмаларини дарҳол қусиб ташлаш учун бармоқларини томоққа тиқдилар. Аммо луқма бу йўл билан чиқмади. Шунда кимдир уни сув билан чиқарса бўлади, деб маслаҳат бериб қолди. Абу Бакр шу заҳоти бир коса сув сўрадилар. Уни ичгандан сўнг еганларини қайт қила бошладилар. Ниҳоят нопок луқмани чиқариб ташладилар.

Бу ҳолни кузатиб турган дўстлари:

— Аллоҳ раҳм қилсин сизга, эй Абу Бакр, шунча машаққат бир луқма таом учунми? – деб сўрашди.

—  Агар ана шу луқма бошқа йўл билан эмас, жоним эвазига чиқадиган бўлганида ҳам барибир чиқариб ташлардим. Чунки Аллоҳнинг расули: «Бир вужуд ҳаромдан куч ва нашъа олса, унга энг лойиқ нарса дўзах оташидир», деганларини эшитган эдим. Шунинг учун ўша луқмадан танамдаги бир зарранинг ҳам куч олишидан қўрқаман, – деб жавоб бердилар Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу ансорийларнинг улуғларидан, Ясрибда катта эътибор ва обрў топган кишилардан эди. У Ақаба куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2456 11:00 / 24.05.2021
биринчи мақола . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳиро тоғи устида эдилар. давоми...

2060 14:00 / 05.06.2023
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳуТаниқли саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Зубайр ибн Аввом ибн Хувайлид Қурайший Асадий розияллоҳу анҳунинг куняси Абу Бакр, Абу давоми...

2362 17:00 / 16.01.2021
Бу даврга келиб, Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу Ислом жамиятининг энг кўзга кўринган арбобларидан бирига айланган эдилар. Ҳатто ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳуга давоми...

841 18:01 / 25.10.2023