1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1432

Ислом ва Пушкин

17:12 / 19.04.2017 3482 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пушкиннинг Ислом билан танишуви унинг Шимолий Кавказ, Қримга сафари чоғида юз берди. У мусулмонларнинг масжидларида бўлди, Қуръон тиловатларини тинглади, мусулмонларни катта қизиқиш билан кузатди. Ва булар таъсирида унинг “Кавказ асири”, “Боғчасарой фонтани” ва “Қуръонга тақлид” асарлари пайдо бўлди.

Пушкинниг Шарқ, Ислом ва Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламга илиқ муносабати замондошларини ҳайрон қолдирарди. Унинг дўстлари ва танишлари уни “Муҳаммаднинг ҳаворийси” деб аташарди.

“Боғчасарой фонтани” шеърига эпиграф қилиб Саъдийнинг ижодидан фойдаланган шоир, ўз шеърида шарқона жумлалар, шарқона одоб ва ахлоқ фазилатларини акс эттирган.

“Татар қўшиғи” шеърида “Қуръоннинг муқаддас насиҳатлари” деб номланиб, Ҳажнинг адо этилиш тартиби, шаҳидларнинг мукофоти – Жаннат ҳақида мисраларни ўқишингиз мумкин.

1795 йилда М.Веревкин томонидан қилинган Қуръоннинг рус тилидаги таржимасини ўқигач Ислом ва Қуръон, Пайғамбар алайҳиссаломга бўлган юксак ҳурмати ва эътибори янада ортиб, бунинг таъсирини Пушкиннинг “Қуръонга тақлид” асарида кўриш мумкин. Бу асар нафақат унинг ижоди, балки бутун рус адабиётида алоҳида ўрин тутиб, бошқаларнинг ҳайрат ва қизиқишларига сабаб бўлди.

“Қуръонга тақлид” тўққиз қисмдан иборат бўлиб, унинг ҳар бир қисмида шоир алоҳида мавзуга мурожаат этади. Бу асарнинг қимматлилиги шундаки, унда Қуръон оятлари мазмунидан келиб чиқиб ёзилган байтларни кўп учратиш мумкин.

Асарнинг биринчи қисми “Тоқ ва жуфт нарсаларга қасам...” деб бошланади ҳамда унда Қуръон нузули, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва Ҳақ Кунга ишонган ҳар қандай кишига нисбатан Аллоҳнинг муҳаббати акс этган.

Иккинчи қисм Муҳаммад алайҳиссаломнинг аёллари – мутоҳҳаро, мўъмина оналаримиз р.а.га бағишланган. Унда ҳам Қуръон калималари мазмуни уфуриб турибди.

Учинчи қисмнинг асосида “Абаса”, “Ҳаж” суралари ётади. У кўр кишининг (Абдуллоҳ ибн Мактум) келиши билан бошланади.

Асарнинг бешинчи қисмида Буюк Яратувчи ва Аллоҳ субҳаноҳу ва таолога ҳамдлар, Унга илтижолар жо бўлган. Шоир Аллоҳга “бизни зулматдан нурга олиб чиққан Қуръонни нозил қилганинг учун шукр. Шу туфайли биз жаҳолатдан маърифатга юз бурдик. Туманлар тарқаб, мусаффолик ҳис этдик” дея миннатдорчилик билдиради.

Шеърнинг олтинчи қисми бутпараст ва мушриклар билан жанг қилиб, жанг майдонларида ҳалок бўлган қаҳрамон саҳобийлар – шаҳидларга бағишланади. Унда ҳалок бўлганларни кутаётган Жаннат гўзал тасвирланади.

Еттинчи қисмида Пушкин “Оли Имрон” сурасидан оятлар келтирилади:

Тур, ўранма:

Ғор – маконда,

Чироқ турибди,

Ёниб тонггача.

Дил ибодати

Ила йўқотгин

Ташвишли ўйлов

Қўрқинч тушларни.

Тонггача намозда

Қоим бўл,эгил,

Самовий Китобни

Тонггача ўқи!

“Ғор-макон” дейилганда Ҳиро тоғи назарда тутилган.

Шеърнинг саккизинчи қисми – бу “етимларни севинг” даъватига чуқур эҳтиромдир.

Сўнгги тўққизинчи қисмида шоир Қуръоннинг икки сураси билан “сўзлайди”. Унда Аллоҳга зорланган йўловчининг ожизлиги, Ер ва само Яратувчисининг марҳамати ҳикоя қилинади.

Ислом мавзуси Пушкинни ҳеч қачон тарк этмаган. “Амаллар ниятларга кўрадир” сўзлари Қуръон ва Ҳадисда кўп такрорланади. Пушкиннинг “Борис Годунов”даги қуйидаги сатрлар айнан ушбу ҳадисдан олинган:


Сенинг сўзинг, амалингга одамлар эрур ҳакам,

Қалбингиздаги ниятни кўрувчи ёлғиз Эгам.


Юқоридаги сўзлардан ҳам билиш мумкинки, буюк рус шоири Исломга хайрихоҳ бўлган. Исломнинг илгари сурган ғоялари, Қуръоннинг гўзал калималари, мусулмонларнинг ўзаро ҳурмати, меҳрибонлиги уни ҳам илҳомлантириб, қалбида эзгуликларни жо бўлишида восита бўлган экан.


Гўзал Муҳиддинова



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни Боязид туш кўрди. Тушида у яҳудийларнинг ибодатхонасида, уларнинг кийимини кийиб олган ҳолатда эди. Аввалида у тушига этибор бермади, сўнгра яна шундай давоми...

12347 16:35 / 19.04.2017
Бошдан тошиб ётар ғамлари,Деярли йўқ бўш қалмоққа дамлари,Кўпи расво, ибодатда камлари,Охират одамлари.Канда қилар баъзан илиқ каломни ҳам,Унутади баъзилари давоми...

2622 17:06 / 19.04.2017
Исломда йўл ва транспортлардан фойдаланиш меъёрлариМундарижаКиришI. БОБ. Йўл ва йўл ҳаракатига доир ҳукм ва одоблар1. 1. Йўл ҳаракати қоидалари тарихига бир давоми...

4977 17:22 / 19.04.2017
Кўз ёши ожизлик нишонасидир,Ожизлик эса чин бандалик эрур.Рабби қаршисида кўз ёши тўкиш,Кибр ҳам ғурурдан халос бўлишдир.Қўрқув, тафаккурдан кўз ёши келса,Инсонга давоми...

5420 17:27 / 19.04.2017