1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Танловга: Руҳ ва нафс

15:51 / 19.04.2017 5063 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ҳамдлар фақат Аллоҳ таоллога, саловатларнинг сараси эса Унинг ҳабиби ва расули Муҳаммад Мустафога бўлсин!

...Руҳни хамиша нафсдан устунлиги ва нафсни руҳ бошқариши хақида кўплаб илмий ва ибратли сўзларни айтадилар. Имом Ғаззолий, Аҳмад Яссавий, Нақшбандий ва шу қатори кўплаб тасаввуф ва тариқат уламолари руҳ хақида ажойиб ўхшатмалар билан халққа содда холда тушунчалар бериб келганлар. Бу борада Жалолиддин Румий хазратлари ҳам кўплаб асарлар ёзганлар. Ул зотнинг асарларини ўқиётганимда мени руҳ ва нафс хақидаги бир ажойиб ўхшатмалари ўзига жалб этди. мен бу қисқагина аммо, улкан маъно ва моҳиятга эга бўлган сўзларни ўз ожизона тушинчам бўйича сизларга улашмоқчи бўлдим!

...“Киши бир мақсадни кўзлаб йўлга чиқади. Инсоннинг танаси лойдан яратилган бўлиб, кўзланган мақсадга етказиш йўлидаги бир восита холос. Мисол учун танани от-улов деб олайлик. У инсонни кўзлаган ерига етказиш учун хизмат қилади. Уловни бошқарётган эса руҳдир. Бу руҳни эса Аллоҳ таоло бир жонсиз, лойдан ясалган танага киргазган. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай дейилади:

Сен роббингнинг фаришталарга:

«Албатта мен қуриқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан башар яратувчидирман. Бас, қачончи уни тўғирлаб бўлганимда ва ичига ўз руҳимдан пуфлаганимда, унга сажда қилган ҳолингизда йиқилинг», деганини эсла. (Ҳижр сураси 28-29).

Инсон жаннатдан чиқарилгач, унинг тавбаси қабул қилинди. Аллоҳ таоло унга тўғри йўлни кўрсатиб, пайғамбарлар юборди, илоҳий китоблар нозил қилди.

Руҳ ва тана жипс бўлиб Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учун, жаннатга қайтиш учун ҳаракат қилмоғи лозим бўлди. Аллоҳнинг розилигига, ҳузурига олиб борувчи йўлга тушдилар. Тана элтувчи бир восита бўлса, руҳ унинг жиловдоридир. Улар бу йўлда кўп яйловлардан, чўллардан ўтишлари керак. Инсоннинг озиқланиши, дам олиши, танасини иссиқдан, совуқдан тўсиб кийим кийиши ҳайвоний сифат бўлиб, руҳни манзил сари соғ-омон етказиш учун хизмат қилади. Бу нарсани қисқача қилиб нафс деб атасак. Нафс руҳнинг уловидир. Руҳ ҳамиша нафснинг устида, бошида бўлмоғи лозим. Ана шунда, руҳ манзил сари тўғри бора олади. Агар бу нарса ёддан кўтарилса, иш тескарисига айлана бошлайди. Унда  еб тўймас улов улкан ўпқонли нафсга айланади. Руҳ нафсга эмас, нафс руҳга жиловдор бўлиб қолади. Чин иймон ва ихлосга футур етади. Нафс энди манзил сари эмас, балки, йўл четидаги яйловга қараб, емиш сари ҳаракатланади. Негаки унинг вазифаси шу, еб-ичиш. Яйловлар сероб жойларга борилади, сероби топилмаса қидирилади, шундай қилиб бу нафс деб аталмиш улов бир ерда айланаверади, айланаверади. Манзил эсдан чиқади”.

Ўз-ўзимизга савол бериб кўрайлик, Аллоҳ тало Ўзи тамон, Ўзининг розилиги тамон олиб борадиган йўлни аниқ кўрсатиб қўйган. Мен бу йўлда тўғри кетмоқдаманми ёки нафсимни уловига айланиб дунё яйловларида айланиб юрибманми? Иймон, намоз, закот, рўза, ҳаж, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, булар барчаси жаннат манзилини очиқ ойдин кўрсатувчи чироқлар эмасми? Мен буларни қай бирига амал қилмоқдаман? Агар амал қилмаётган бўлсак тупа-тузук нафснинг уловига, эшак аравасига айланиб бўлибмиз. Уни зўр бериб боқиш, чиройли анжомлар билан безаш ва шунга ўхшаш нарсаларга эътибор бермоқда эканмиз-у аммо асл мақсадни, руҳ бориши керак бўлган манзилни, тангри розилигини унитиб қўйибмиз.

Атрофга теран назар билан қараб кўрайлик. Инсоният қай манзил сари кетмоқда? У нималарни кашф қилмоқда, нималарни ўрганмоқда ва ҳар сафар бирон янгилик топганида Аллоҳнинг, буюк яратувчининг борлигини, ҳамма нарсаларни боғлаб турувчи бир илоҳий куч борлигини тасдиқламоқда. Аммо у, яъни, инсон ўзлигини англаб, рабби уни кузатаётганини, кутаётганини билиб, ҳис қилиб тазарру билан қимтиниб ўзидан-ўзи уялиб, аслида У орқали пайдо бўлганини билиб, сатр авратларини беркитмоқдами? Ёки нафсини эшшагига айланиб, яйловларда адашиб, ҳайвонларга ўхшаб ялонғочланиб бормоқдами?

Ҳа азизлар, кимлигимизни ҳеч бўлмаса биз, биз мусулмонлар билмаймизми?! Руҳимизни нафс улови устига чиқарадиган вақти етди. Жиловни ушлайлик ва нафс улови бизни эмас, биз нафсни бошқарайлик, манзил сари ҳаракатни бошлайлик. Ҳайвоний бўлиб эмас, инсон бўлиб бирлашиб, тинчлик ва аҳиллик билан ҳаракатланайлик!


Музаффар Муҳаммадзода

Тошкент 2013 йил




Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Музаффар Муҳаммадзоданинг .Islom.uz, портали томонидан эълон қилинган .Маънавиймаърифий, танлови учун таёрлаган шеърий тўплами.emspБИСМИЛЛАҲБошладим ўзингни номинг давоми...

5535 15:52 / 19.04.2017
Мадинаи Мунавваранинг бир йўлида, Набий солаллоҳу алайҳи васаллам Умму Маъбаднинг чодири ёнидан ўтдилар. Унинг чодирининг бир ёнида сут бермайдиган эчки боғлаб давоми...

2360 15:31 / 19.04.2017
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламни йиғлатган воқеъаларРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари учун дуо қилиб, уларга меҳрибонлик билан давоми...

5516 15:42 / 19.04.2017
ОИЛА Оила тушунчаси мукаддас деб бежизга айтилмайди. Чунки Ватан оиладан бошланади. Оила мстаҳкамлигиВатан мустаҳкамлиги, оила тинчлиги юрт тинчлигидир. давоми...

2695 15:09 / 19.04.2017
Аудиолар

118783 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40733 14:35 / 11.08.2021