1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Танловга: Салом Исломнинг шиорларидан

15:12 / 19.04.2017 2528 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«У Ундан ўзга илоҳ йўқ  бўлган Аллоҳдир, Маликдир, Қуддусдир, Саломдир, Муъминдир, Муҳайминдир, Азийздир, Жаббордир, Мутакаббирдир.  Аллоҳ улар ширк   келтираётган нарсалардан покдир»  (Ҳашр, 23).

«Барча оламларда Нуҳга салом бўлсин!» (Соффат, 79).

«Иброҳимга салом бўлсин!» (Соффат, 109).

«Сен: «Ҳамд Аллоҳга бўлсин ва У танлаб олган бандаларига салом бўлсин. Аллоҳ яхшими ёки улар ширк келтираётган нарсаларми?» дегин» (Намл , 59).

«Сўнгра, уларнинг ҳузурларига ҳар эшикдан фаришталар кириб: «Сабр қилганингиз сизларга Салом бўлсин! Бу оқибат диёри қандай ҳам яхши! (дерлар)» (Раъд, 23, 24) 

«Ва Роббиларига тақво қилганлар жаннатга гуруҳ-гуруҳ қилиб олиб борилдилар. Токи унга етиб келган чоғларида, унинг эшиклари очилди ва унинг қўриқчилари уларга: «Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Бас, унга мангу қолгувчи бўлган ҳолингизда киринг», дедилар» (Зумар , 73).

У ердаги дуолари: «Эй, Аллоҳ! Сенга тасбеҳ айтамиз» дейиш ва у ердаги сўрашишлари «Салом»дир. Дуоларининг охири эса: «Оламлар Парвардигори – Аллоҳга ҳамд!» дейишдир. (Юнус, 10)

Улар у жойда беҳуда ва гуноҳ (сўз)ни эшитмаслар, фақат (бир-бирларига айтадиган) «Салом-салом» сўзинигина (эшитурлар). (Воқеа, 25, 26)

«Эй, иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шу ўзингиз учун яхшидир, шоядки, эслатма олсангиз» (Нур, 27).

«Уйларга кирган чоғингизда ўзларингизга Аллоҳдан бўлган покиза  ва муборак табрик ила салом беринглар» (Нур, 61).

«Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг» (Нисо, 86).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Салом Аллоҳнинг исмларидан биридир. У Зот уни ер юзига жорий қилгандир. Уни орангизда ёйинглар», дедилар». 

(Имом Бухорий)

Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади:

«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, Исломнинг қайси хислати яхши?» – деди.

«Таом беришинг ва таниган-танимаган кишингга салом беришинг», – дедилар». 

(Имом Бухорий)

 Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмассиз. Ўзаро муҳаббат қилмагунингизча мўмин бўлмассиз. Ўзаро муҳаббат қилишингизга сабаб бўладиган нарсага далолат қилайми?» – дедилар.

«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули» – дейишди.

«Орангизда саломни ёйинг!», – дедилар». 

(Бухорий ва Муслим ривояти.)

Шурайҳ ибн Ҳоне отасидан ривоят қилади:

«У: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга мени жаннатни вожиб қиладиган бирор нарса ўргатинг», дебди. У зот: «Ширинсўзлик, салом бериш ва таом едириш», дедилар».

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Саломни ёйинг, саломат бўласиз», дедилар». 

(Имом Бухорий)

Абу Юсуф Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй инсонлар, саломни ёйинг,   таом едиринг, силаи раҳм қилинг, одамлар ухлаганда тунни    ибодат билан ўтказинг-да, жаннатга саломатлик ила кираверинг», дедилар». 

(Имом Термизий) 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши ёш болалар ёнидан ўтиб кетаётиб, уларга салом бердилар-да: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилардилар», деб айтдилар».

(Имом Бухорий ва Муслим)


Даврон Нурмухамедов

Тошкент ислом университети талабаси

(+998909040614)


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг товушлари чиройли эди. Дарҳақиқат, Анас ибн Молик бу ҳақда ривоят қилиб айтадилар Аллоҳ таоло пайғамбарларни чиройли давоми...

2445 15:40 / 19.04.2017
Отаонасиз қолдингми изтиробда,Яхшиликни бардавом айла аларга.Шод аларсен қолмассан гирдобда,Улуғлардан насиҳат етказай сенга. Алар хаққига дуода бўл давоми...

4527 15:56 / 19.04.2017
.Албатта Сиз улуғ хулқ устидадирсиз, Қалам, 4.Пайғамбар алайҳиссалом дедилар .Гўзал хулқ mdash алоқани узган қардошингга боғланмоғинг, сендан қизғанган кишига давоми...

3556 15:10 / 19.04.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймБизга ҳидоят йўлини кўрсатган ва .шоядки нажон топсангиз, деган Аллоҳ таолога ҳамду саноларнинг чексизи, Зоти покига миуносиби давоми...

2730 15:01 / 19.04.2017