1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Танловга: Ўлим келмасидан аввал намоз ўқиб олинг...

15:06 / 19.04.2017 2427 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир ҳаётий воқеада бундай дейилади:

"Бир жойда авто ҳалокат содир бўлган эди. Қарасам: тез ёрдам машинаси ва атрофида кўп одамлар тўпланиб турибди. Бир енгил машинадан тахминан 25-26 ёшлардаги ўсмир йигитни чиқариб олишди. 

У қора қонга беланиб ётар, танаси эзилиб кетган, оёғи эса баданидан бўлак ҳолатда эди. Чинқирар, қичқирар, титраб-қақшарди. 

Бир пайт у ўз акасига қаради ва деди:

- Ўлишни истамайман... Муҳаммад (ака)! Муҳаммад, мен намоз ўқимасдим-ку, Валлоҳи, ўлишни истамайман. Қўрқаяпман... Ўлгим келмаяпти! Ногирон бўлиб қолсам ҳам майли, шол бўлиб, бир умр юролмайдиган бўлиб қолсам ҳам майли, розиман. Ҳали намоз ўқийман. Ногиронликка, шолликка, ҳаммасига розиман. Лекин ўлишни истамайман!”

Одамлар анчагина тўпланиб қолган, мен ҳам ўша оломоннинг орасида турардим. Қараб, кўриб турар ва ниҳоятда қўрқаётган эдим. Ҳақиқатан ҳам осон эмасди, даҳшатли манзара!..

Ҳалиги боладан ҳамон қон оқиб ётар, ҳеч тўхтамаётганди. Тоинки қони тугаб, оқмай қолгунча...

Унинг ранги-рўйи тобора кўкариб, гезариб борарди. Ёнидаги акаси эса илтимос қилиб, ёлворар: 

- Укажон, шаҳодат калимасини айтгин, айтақолгин, илтимос, калима келтиргин”, - дея тинмай ялиниш билан овора эди...

Йигит фақатгина қичқирар, чинқирар, ўзини йўқотиб қўйган, таърифлаб бўлмас бир аҳволда эди. Калима келтириш у ёқда турсин, ҳатто бирор тушунарли сўз айтишга ҳам имкони йўқ эди...

Бир маҳал: руҳи парвоз қилди шекилли, сокин – жим бўлиб қолди. Ҳаракат ҳам қилмасди. Ҳа, у вафот этганди.

Шифокорлар танасини махсус кароватга жойлаб, юзини ёпиб қўйишди. Сўнг, ён-атрофидаги одамларга таъзия изҳор қилишиб: 

- Қўлимиздан ҳеч нарса келмади. Кўп қон йўқотгани ва анчагина синиқлари бўлганлиги туфайли қутқаришнинг иложиси бўлмади, дея ғамгин ҳолда ҳамдардлик билдиришди.

Ўшанда мен биринчи маротаба одамнинг ўлаётганини ўз кўзларим билан кўргандим. У ҳаттоки калимаи шаҳодатни ҳам айтолмаганди. 

Ўлим кутилмаганда келади. Фарз-у вожибларимизни қазога қолдирмаслигимиз, асло бепарво бўлмаслигимиз лозим. Гапнинг очиғи ҳам шу: қачон ўлишимизни ҳеч қайсимиз билмаймиз. 

Ўша куни мен асло мижжа қоқмадим, умуман ухлай олмадим. Ҳудди ёш болалардай бўзлаб, ҳўнграб йиғлаб чиқдим холос...

Аслида билар эдиму, лекин мана бу сўзлар асло қулоғимдан кетмасди:

“Валлоҳи, (Аллоҳга қасам), намоз ўқийман. Ўлмайин, албатта ўқийман. Ваъда бераман! Фақат, ўлгим келмаяпти...”

Ҳа, бу ўринда каминанинг фикрларига ҳожат йўқ. Аммо, сиз азизлардан биттагина нарсани илтимос қиламан-ки: 

ҳар куни гўёки охирги кунингизни яшаётгандай ихлосли, тақводор бандалардан бўлишни ўзингизга мақсад тутинг. Ана шунда ибодатларингиз ҳам на қазога қолади, ва на хушуъсиз адо этилади, ИншаАллоҳ...”


Рус тилидан eng_ojiz_banda таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймБизга ҳидоят йўлини кўрсатган ва .шоядки нажон топсангиз, деган Аллоҳ таолога ҳамду саноларнинг чексизи, Зоти покига миуносиби давоми...

2735 15:01 / 19.04.2017
Аллоҳ таолога Ўзининг Зотига муносиб ҳамд ва У Зотнинг бандаси ва расули Муҳаммадга чексиз салавоту саломлар айтамиз.Илм Аллоҳ таолонинг Ўз махлуқотларига ато давоми...

3251 15:02 / 19.04.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймАллоҳга ҳамдлар бўлсин, Расулуллоҳга солавату саломлар бўлсин, У зотнинг саҳобаларидан Аллоҳ рози бўлсин.Биз мусулмонлар қанча давоми...

2567 15:25 / 19.04.2017
Узоқ муддатли машаққатлар, халқнинг меҳнати ҳамда дуою илтижолари натижасида давлатимиз истиқлолга юз тутди. Яратганга ҳамдлар бўлсинки, мамлакатимиз мустақил давоми...

2563 15:21 / 19.04.2017