1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-10-йил

Танловга: “Ислом.уз ҳақида шеър”

14:36 / 19.04.2017 4378 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илмни ўрганмоқ фарз эрур, эй дўст,

Ўткинчи ҳислардан умидингни уз.

Илм истаб кирсанг интернет томон,

Сенга доим ҳамроҳ Ислом.уз.


Унда мужассамдир ҳар неки даркор,

Излаган топажак қишми ёки куз,

Ўзбек миллатига у эрур туҳфа,

Ҳар доим бор бўлгин, Ислом.уз.


Манбаалар ичида улуғи Қуръон,

У бизга шамчироқ мисоли маёқ.

Унга доир илмлар бўлса, гар даркор,

Қуран.узга кир, юрмагин саёқ.


Ҳадис илмига ҳам бордир эътибор,

Алоҳида сайтга жойлангандир у,

Сийрат, ҳадис китоблари кутажак сени,

Узоқларга борма, манзилгоҳинг шу.


Сайтлар ичра танҳо Фиқҳ.уз,

Шаръий ҳукмларга у эрур ватан.

Меърос, мазҳаб, никоҳлар илми,

У билан биргадир, бир жон-у бир тан.


Муслимнинг сарҳади ҳалол ва ҳаром,

Уни фарқлай билиш мушкул бағоят.

Ҳалол.орг эса ёрдамга тайёр,

Ҳалолни билмаслик улкан жиноят.


Гар сенда туғулса бирор-бир савол,

Унга жавоб топиш бўлса, гар малол.

Саволлар саҳифаси бўлажак мадад,

Устоз жавоб берар, сенга бемалол.


Яна не керак, сенга биродар,

Форумми, тарих ё адабиёт?

Балки араб тилин ҳоҳларсан билиш,

Унда бари бор, ҳатто тиббиёт!


Зоҳид Мирзо


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом.уз порталидаги барча сайтларни, у жумладан Исломий форумимизни яхши кўрамизИнсон дунёга келибдики, у ўзлигини таний бошлайди, атрофидагиларни танийди давоми...

4750 14:33 / 19.04.2017
Алҳамдулиллаҳи вассолату вассаламу аъла РосулиллаҳАввало Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамдусанолар, шукроналар айтамиз Унинг ҳабиби, расул ва давоми...

4029 14:44 / 19.04.2017
islom.uz порталининг ўн йиллик тўйи муносабати ила унга ихлос қилган жами ўқувчилар ва портал сайтларидан фойдаланувчилар тўйнома битишни мақсад қилган эдим. Шу давоми...

4989 14:41 / 19.04.2017
Бас, кимки дунёда зарра миқдоридаяхшилик қилган бўлса, Қиёмат куниуни кўрар. Залзала сураси 7оятИлм олиш ҳар бир мўмин учун зарур бўлган фарз амал ҳисобланади. давоми...

4285 14:37 / 19.04.2017