1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Воизлик (дарслар)

4-дарс: Нотиқликда омонатдорлик

11:52 / 18.04.2017 3858 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1.Аллоҳдан қўрқингиз ва тўғри сўзлангиз.
2.Ёлғон тўқувчининг жойи дўзах.
3.Омонатдорлик амалларнинг сараси.

Нотиқликда омонатдорлик катта аҳамият касб этади. Ҳар бир воиз минбарга чиқиб Аллоҳ таолонинг муборак каломи бўлмиш Қуръони каримдан, Расулуллоҳнинг ҳадиси шарифларидан ва ўтмишда ўтган буюк сиймоларниш ҳикматли сўзларидан насиҳат қилар экан, биринчи галда ҳар бир айтилаётган сўзга эътибор қилмоғи лозимдир. Китобларда қандай келтирилган бўлса, шундай етказмоқликка буюрилгандир. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони ази-муш-шаънда марҳамат қилиб:
«Эй, мўъминлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва тўғри сўзлангиз» деб марҳамат қилди. Мазкур оятга эътибор қилинса, фақатгина нотиқлар эмас, балки, барча мўъминларни тўғри сўзлашга буюрилмокда. Шундай экан воизлар ўз мавъизаларида эҳтиёт бўлмоқликлари лозимдир. Чунки уларни бепарволик ила қилган биргина хатоси бир неча инсонларнинг залолатига сабаб бўлиши мумкин. Қасддан қилинган хатолар, ёлғонлар, тўқима хабарларга эса ушбу ҳадиснинг ўзи кифоядир.
«Мендан биргина хабар бўлсада, (инсонларга) етказинглар. Бани Исроил қиссалари, ибратли ҳикояларини гапираверинглар ҳеч кандай ноқулайлик йўқ ва кимда ким менга касддан ёлғон тўқиса, ўзига дўзахдан жой тайёрлаб олсин». (Абдуллоҳ ибн Амрдан Бухорий ривояти).
Ҳазрати Имоми Ғаззолий айтадилар: «Баъзи бир кимсалар, инсонларни яхши амалларга етаклаш, гуноҳлардан сақланиши учун сабаб бўладиган тўқима ҳадисларни айтиш ёки ўзи тўқиши жоиз деб ўйлайдилар. Бу эса оғир бир хатодир. Ёлғон сўзлашга фақатгина зарур бўлган уч ўринда рухсат берилган холос. Улардан бири, икки кишининг ўртасини ислоҳ қилиш, иккинчиси, урушдаги ёлғон (ҳийла), учинчиси, эру-хотин ўртасидаги муроса учун бўлган ёлғон. Булардан бошқа ўринларда яъни, пок шариатимизни инсонларга етказмоқлиқда ёлғонга ҳожат йўқдир. Зеро, оятлар ва ҳадисларда етарлича сидқ (тўғри) хабарлар бордир. Расулуллоҳнинг шаънига ёлғон тўқишлик гуноҳи кабиралардандир».
Ҳазрати Имоми Ғаззолий ўзларининг «Заммул-жоҳ вар-риё» номли китобларида шундай деганлар:
«Воиз, У - каломи ва сийрати билан охиратга рағбат уйғотувчи ва дунёда зухдга етакловчи кишидир». Демак, шундай экан, нотиқлар ўз хизматларини адо этишда инсонларнинг розилигини ўйлаб, уларни хушнуд этувчи сўзларни сўзлаб, хутбаларининг фақатгина зоҳирига эътибор бериб, мўъминнинг асл мақсади бўлган охиратни эсдан чиқариб қўймасинлар, балки Аллоҳ таолонинг розилигини эсласинлар ва шу билан биргаликда ўзларини қилаётган ҳутбаларига амал қилсинлар
Исо алайҳис салом: «Эй, уламолар! Ўзида кепакни олиб қолиб унни ўтказиб юборадиган элак каби бўлманглар», яъни оғизларингиз билан инсонларга фойдали ҳукмларни ўргатиб, ўзларингиз бенасиб қолманглар, деганлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1.Ақлсизлар.2.Илм ва ақл тақозоси.3.Ҳиссиёт.quotЎзида йўқ одам бировга беролмайдиquot деган инкор қилинмайдиган қоида бор. Нотиқдаги иймон ҳарорати заифлашгани сари давоми...

4007 11:51 / 18.04.2017
1.Ҳаё.2.Ҳақ ва ҳаё.3.Уятчанлик сабаблари.Инсонни ўз қалбидаги нарсани хитобий тарзда ифода қилишдан ман қиладиган тўсиқ ҳаёдир, яъни уялмоқликдир. Ҳаёнинг келиб давоми...

3886 11:48 / 18.04.2017
1.Ишонч.2.Машқ қилиш.3.Рағбат.Воизнинг шахсияти. Бу бўлимда воизнинг шахсиятига боғлик бўлган ички ва зоҳирий нарсалар, уни инсонлар олдида туриб ваъз айта олишга давоми...

4016 11:49 / 18.04.2017
1.Тараққиёт асрида воизлик.2.Иборанинг ваъз мавзуси учун хизмати.3.Мавзуни таҳлил қилиш.4. Мавзуни таҳлил қилиб бериш фойдалари.Тараққиёт асрида воизликТараққиёт давоми...

3997 11:47 / 18.04.2017