1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фароиз илми (дарслар)

Мероснинг шартлари

10:50 / 18.04.2017 2824 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мероснинг шартлари учтадир:

1.     Муваррис ҳақиқатда ёки ҳукман вафот қилган бўлиши. Муваррис вафот этмасдан олдин мерос тақсимлаш мумкин эмас. Агар киши тириклигида ўз молу дунёсини тақсимлаб берса, бу мерос бўлмасдан ҳиба, ҳадя, эҳсон бўлади.

 Муваррис ҳукман ўлган бўлиши керак дейилгани, ўлик ёки тириклиги маълум бўлмаган, бедарак йўқолган кишини қози аломатларга қараб ўлган деб ҳукм қилишидир. Шунда унинг моли ворислар орасида тақсимланади. Инсон ўзи тирик экан, у ўз молу дунёсида тасарруф қилаверади. Шунинг учун унинг ҳақиқатда ёки ҳукман ўлгани маълум бўлмаса, мероси тақсимланмайди.

2.     Муваррис ўлган вақтда, ворис ҳақиқатда тирик бўлиши.Ворис муваррис вафотидан сўнг унга ўринбосар бўлади. Мерос йўли орқали муварриснинг молу мулки унга ўтади. Эга бўлиш лаёқати бўлиши учун муваррис ўлган вақтда ворис озгина муддат бўлсада тирик бўлиши лозим.. Шунинг учун икки бир-биридан мерос олувчи, агар бир ҳодисада вафот этса, уларнинг қайси бири олдин ўлгани маълум бўлмаса, улар орасида мерос ҳукми жорий бўлмайди. Масалан, ота билан ўғил самолёт ҳалокатида вафот этса, уларнинг қайси бири олдин ўлгани билинмаса улар бир-биридан мерос олмайди. Фуқаҳолар бунга: «Бирдан Қарқ бўлганлар, куйиб кетганлар ва том остида қолганлар орасида мерос олиш йўқдир» деб айтганлар.

3.     Қариндошлик ва мерос маълум бўлиши 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мерос олишлари мумкин бўлган эркаклардан бўлган ворислар ўн бештадир Уларнинг мерос олишда ҳақдорликлари, мартабалари ва даражалари ҳам тартибларига кўрадир 1. давоми...

4072 15:51 / 18.04.2017
Мерос илмида бир қанча истилоҳий сўзлар мавжуд бўлиб, бундан кейин уларни қуйидаги шаклда қўллаймиз1. бу вориснинг шариат асосида белгилаб берилган мерос давоми...

4078 15:48 / 18.04.2017
а Меросга доир ҳукмлар1. Рукни2. Шарти3. Сабабиб Меросдан ман қилувчи нарсаларв Эркак ва аёллардан бўлган ворисларМероснинг рукнлари учтадир1.Муваррис вафот давоми...

5280 15:49 / 18.04.2017
а Қуръонда зикр қилинган улушлар ва уларнинг эгалари ҳақида маълумотб Авлнинг луғатда ва истилоҳдаги маъноси, авл қоидаларив Раднинг луғатдаги ва истилоҳдаги давоми...

4533 15:52 / 18.04.2017