1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (дисклар)

Ҳадис ва Ҳаёт 35-жуз (МР3) «Зикр, дуо, истиғфор ва тавба»

15:57 / 07.04.2011 4626 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадис ва Ҳаёт 35-жуз (МР3) «Зикр, дуо, истиғфор ва тавба»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Зикр, дуо, истиғфор ва тавба» деб номланган 35-жузи ёзилган аудиодиск.  

Туркумнинг ушбу жузи дийнимизнинг энг гўзал, энг нозик жиҳатларига – Аллоҳ таолонинг зикрига, У Зотга дуо қилиш, гуноҳларга истиғфор айтиш ва улардан тавба қилишга бағишланган. Ушбу аудиокитобни тинглаб, зикр, дуо, истиғфор ва тавбанинг моҳияти, ҳикматлари, одоблари ва тартиб-қоидаларини ўрганасиз. Шунингдек, зикрнинг маълум лафзларни кўзни юмиб олиб такрорлашдан кўра улкан нарса эканлигини, дуо ҳам оят ёки ҳадисда келган ибораларни ёки ўзи тўқиган сўров маъносидаги сўзларни икки қўлни кўтариб талаффуз қилишдан кўра умуман бошқа бир ҳол эканини, истиғфорнинг фойдалари жуда кўп эканини ва тавбанинг ҳақиқати нимадан иборатлигини ҳам билиб оласиз.

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  «Ҳадис ва Ҳаёт». 35-жуз. «Зикр, дуо, истиғфор ва тавба» (CD МР3)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» MChJ
Сана:   2011
Ҳажми:  748 дақиқа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг 83-сонли тавсияси ила нашр этилган

Мурожаат учун телефон: (+998 71) 216 29 27


1. Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба китоби.
2. Зикр ва зокирлар фазли ҳақида.
3. Аллоҳнинг гўзал исмлари
4. Исмул Аъзам
5. Тасбеҳ, ҳамд, такбир ва таҳлилнинг фазли
6. Тасбеҳни санаш ва тасбеҳнинг асли
7. «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи жаннатнинг хазиналаридандир
8. Намоздан кейинги зикр ва тасбеҳ
9. Намоздан кейинги жамоъий дуо
10. Жамоат ила дуо қилиш
11. Эрталаб ва кечқурунги тасбеҳ ва зикр
12. Зикрнинг фойда ва самаралари
13. Зикрнинг сийғалари
14. Зокирнинг одоблари
15. Дуонинг фазли
16. Дуо одоблари
17. Мақбул дуо
18. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига қилган дуолари
19. Жамловчи дуолар
20. Паноҳ сўраш калималари ҳақида
21. Мушкули борнинг дуоси
22. Сафар ва ундан қайтиш дуоси
23. Видолашув дуоси
24. Ҳар бир манзилга тушиш дуоси
25. Мажлисдан туриш дуоси
26. Хўроз қичқирганда ва эшак ҳанграганда айтиладиган қавл
27. Уйдан чиқиш ва унга кириш дуоси
28. Ёмғир, шамол ва момақалдирокдаги дуо
29. Ҳилолни кўргандаги дуо
30. Мева нишонасини кўргандаги дуо
31. Қўрқинч ва уйқусизликни ман қилувчи дуо.
32. Қарзни узиш дуоси
33. Балога учраганни кўргандаги дуо
34. Беморнинг дуоси
35. Бозорга киришдаги дуо
36. Ёд олиш дуоси
37. Дуонинг одоблари
38. Набий алайҳиссаломга саловот
39. Хулоса
40. Истиғфор ва тавба ҳақида
41. Хулосалар
42. Тавба ва унинг фазли
43. Тавбанинг вақти
44. Гар бандаси исроф қилган бўлса ҳам Аллоҳ тавбасини қабул қилур
45. Хулоса
46. Тавбанинг ҳақиқати
47. Тавба умр бўйи
48. Тавба қиссалари
49. Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг тавбаси.
50. Иброҳим ибн Адҳамнинг тавбаси
51. Фузайл ибн Иёзнинг тавбаси
52. Маҳзунлик сафари
53. Куфада
54. Аллоҳ таолонинг раҳматининг кенглиги ҳақида

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳадис сабоқлари 1қисм МР3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Ҳадис сабоқлари, деб номланган аудио дастурнинг 1қисми ёзилган аудиодиск. Ушбу дискда давоми...

2571 16:27 / 07.04.2011
Руҳий тарбия DVDФазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 2006 йил муборак Рамазон ойи давомида ҳар куни Тошкент шаҳрининг жомеъ масжидларидан бирида давоми...

2640 17:36 / 07.04.2011
Аладаб алмуфрад 2қисм МР3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Аладаб алМуфрад, деб номланган асарга қилинган аудио шарҳнинг 2қисми. Ушбу китоб Имом давоми...

2682 10:11 / 28.03.2011
Ҳикматли дунё 1қисм МР3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Ҳикматли дунё, деб номланган аудио тўпламининг 1қисми. Ушбу аудио дастурда сараланган давоми...

3875 15:59 / 07.04.2011
Аудиолар

118770 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40726 14:35 / 11.08.2021