1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Абу Ҳанифанинг шогирдлари

16:13 / 28.03.2017 3768 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари жуда ҳам кўп бўлганидан уларнинг номма ном зикр қилиб ўтишнинг ўзи мушкил иш. Шунинг учун Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг энг машҳур шогирдларидан баъзиларини эсга оламиз холос.
1. Яъқуб ибн Иброҳим ибн Ҳабиб ал-Ансорий бўлиб ўз куняси Абу Юсуф билан машҳурдирлар.
У киши Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан кейин ўттиз икки йил ўтиб вафот этганлар. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ қуйидаги китобларни муаллифидир;
1. Китобул Осор.
Бу китобни Юсуф ўз отасидан, у киши эса Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилган. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи эса Р-м.дан, саҳобийдан ёки Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ўзлари рози бўлган тобеъийндан ривоят қилганлар.
Китобул Осорда тобеъийнлар ва Ироқ фақиҳларининг кўпгина фатволари ҳам жамланган.
2. Ихтилофи Ибн Абу Лайло.
Бу китобда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи билан Қози Ибн Абу Лайло орасидаги хилофли масалалар жамланган. Муаллиф Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг ёнларини олган. Бу китобни Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳдан у кишининг шериклари Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний ривоят қилганлар.
3. ар-Радду Ала сиярил Авзоъий.
Бу жуда ҳам пухта китоб бўлиб унда муаллиф Авзоъийнинг уруш ҳолатида мусулмонлар билан бошқаларнинг орасидаги алоқалари ва жиҳодга тааллуқли нарсалар борасидаги ихтилофларни баён қилган. Унда ироқликларнинг фикрларига ён босилган.
4. Китобул Харож.
Бу ўта муҳим китобда Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ислом давлатининг молявий ишларига собит низом тузганлар. У киши унда ўз шайхларига хилоф қилган нарсаларни ҳам зикр қилинган.
2. Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳ.
У киши 132 – ҳижрий санада туғилиб, 189 – ҳижрий санада вафот этганлар. У кишига Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан узоқ вақт дарс олиш насиб қилмаган. Аммо у киши таҳсили илмни Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларида давом этдирган.
Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳ ҳанафий фиқҳнинг ҳофизидир. У киши биринчи бўлиб муаййян фиқҳнинг йиғиб китоб шаклига келтирган олимдир. Мазкур улкан ишда Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳга иккинчи устозлари Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ катта ёрдам берганлар.
У кишининг талиф қилган китоблари кўп бўлиб улардан олтитаси алоҳида аҳамиятга моликдир. Мазкур олти китоб ҳанафий фиқҳнинг асосий манбалари ҳисобланади. Уларнинг номлари қуйидагича:
1. «Китобул асл».
Бу китобнинг иккинчи номи «Мабсут».
2. «Китобуз зиёдот».
3. «Китобул Жомеъус Сағир».
4. «Китобул Жомеъул Кабир».
5. «Китобус сиярис Сағир».
6. «Китобус сиярил Кабир»лардир.
Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг булардан бошқа китоблари ҳам бор. Шулардан иккитаси; «Китобур Радди ала аҳли мадийна» ва «Китобул Осор» худди олдин зикр қилинган олти китоб кучига эгадир.
3. Абул Ҳузайл Зуфар ибн Ҳузайл ибн қайс Куфий раҳматуллоҳи алайҳ (204 ҳ.й.да вафот эган).
Бу зот Асфиҳонда туғилиб, Басрада вафот этган. Аввал муҳаддислардан бўлиб, кейин фиқҳга ўтган. Қиёсда жуда ҳам моҳир бўлиб бу борада Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари ичида энг пешқадам бўлганлар.
4. Ҳасан ибн Зиёд Луълуъий (204 ҳ.й.да вафот эган). Аввал Абу Ҳанифага ва у кишидан кейин Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳларга шогирд бўлган. Ҳадислар ва Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлларини ривоят қилиш билан машҳур бўлган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи алоҳида катта фиқҳий китоб таълиф қилмаганлар. Баъзи бир .алФиқҳул Акбар,, .алОлим вал Мутааллим,, Усмон алБаттийга ёзган рисола ва давоми...

2465 16:10 / 28.03.2017
Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит алКуфий раҳимаҳуллоҳнинг зеҳн ndash заковат ва фаҳм ndash фаросатлари, юксак фазилатлари борасида ўнлаб китоблар ёзилган. У зотнинг ўта давоми...

3065 05:00 / 11.03.2017
Юқоридага сатрларда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ саҳобалардан Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуни кўриб у кишидан .Талаби илм ҳар бир мусулмонга фарздир, ҳадисини давоми...

5178 16:14 / 28.03.2017
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙММуқаддимаБизларни Ўзига ибодат қилиш бахтига лойиқ кўрган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин Аллоҳга қуллик энг буюк мақом эканини давоми...

6947 09:50 / 29.03.2017
Аудиолар

118785 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40735 14:35 / 11.08.2021