1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Ҳанафий фақиҳлар табақалари

16:12 / 28.03.2017 2775 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, ҳамма фақиҳ номининг олганларнинг даражалари бир хил эмас. Балки улар турли табақаларга бўлинадилар ва ўша табақаларида уларниннг даражалари билинади. Шунинг учун фиқҳ илми толиблари бу табақаларни билиб олишлари лозим.

Биринчи табақа.

Бу табақага шариат миқёсида ижтиҳод қилган улкан имомлар, мазҳаббоши фақиҳлар ва уларнинг даражасидаги зотлар кирадилар. Тўрт мазҳаб бошлиғи бўлган имомларимиз манашу биринчи табақага кирадилар. Улар фиқҳнинг асл қоидаларини ишлаб чиқадилар, шаръий далиллардан фаръий ҳукмларни истинбот қиладилар. Улар ҳеч кимга тақлид қилмайдилар. Бу табақа ижтиҳоднинг енг олий табақасидир.
Иккинчи табақа.
Мазҳаб мужтаҳидлари табақаси. Биринчи табақа соҳибларининг шогирдларидан бу табақа фақиҳлари чиққан. Мисол учун Абу Ҳанифанинг шогирдлари Абу Юсуф ва Муҳаммадлар иккинчи табақага кирадилар. Бу табақадаги фақиҳлар шаръий далиллардан ўз устозлари ишлаб чиққан қоидалар асосида шаръий ҳукмларни чиқарадилар. Улар асосий қоидаларга тегмаган ҳолда баъзи фаръий ҳукмларда устозларига хилоф қилишлари мумкин. Агар асл қоидаларда хилоф қилса, мазҳабдан чиққан бўлади.
Учинчи табақа.
Мазҳаббоши имомдан ривоят қилинмаган масалаларда ижтиҳод қиладиган фақиҳлар табақаси. Бу табақадаги мужтаҳидларга ҳанафий мазҳабида Хассоф, Таҳовий, Абул Ҳасан ал-Кархий, Шамсул Аимма ал-Ҳалвоний, Шамсул Аимма ас-Сарахсий, Фахрул Ислом ал-Баздавий, Фахриддин Қозихон ва бошқалар киради. Бу табақадаги фақиҳлар шайхларга аслларда ҳам, фаръларда ҳам хилоф қила олмайдилар. Улар ўз шайхлари ишлаб чиққан қоидалар асосида мазкур шайхлардан бир ривоят қолмаган масалаларда ҳукмлар чиқарадилар. Бу табақа ижтиҳод табақаларининг энг пасти ҳисобланади.
Тўртинчи табақа.
Бу табақадаги фақиҳлар ижтиҳод даражасига етмаган бўладилар. Уларга фақиҳларимиздан Розий мисол бўла олади. Уларни асҳоби таржиҳ деб аталади. Улар ўзлари ижтиҳод қила олмасалар ҳам усулни билганлари учун ва ҳукмни қаердан олишни билганлари учун икки томонга буриб юбориш мумкин бўлган гапларни қай бири тўғри эканини ва шунга ўхшаш майда ишларни қиладилар.
Бешинчи табақа.
Тақлидчи фақиҳлардан таржиҳ соҳиблари табақаси. Таржиҳ дегани бир нарсадан бошқасини устунлигини аниқлаш деганидир. Бу табақадаги уламолар бир ҳукмни иккинчисидан устун эканини аниқлашади. Уларга ҳанафий уламолардан Абул Ҳасан ал-Кархий, Бурҳониддин Марғилоний ва бошқалар киради.
Олтинчи табақа.
Кучли ва ўта кучли, мазҳабда бор ва заиф, зоҳир ривоят ва нодир ривоят орасидаги фарқни биладиган уламолар табақаси. «Канз», «Мухтор», «Мажмаъ» ва «Виқоя» каби китобларнинг муаллифлари худди манашу табақадаги фақиҳлар ҳисобланадилар. Улар ўз китобларида номақбул гаплар ва заиф ривоятларни нақл қилмайдилар.
Еттинчи табақа.
Семиздан ориқни, ҳўлдан қуруқни, ўнгдан чапни ажрата олмайдиган тақлидчилар табақаси. Буларга мутлақо яқинлашмаслик заурур.
Китоблардан фойдаланишда уларнинг муаллифларига эътибор бериш, кўпчилик уламоларнинг таҳсинига сазовор бўлган китобни ихтиёр қилиш зарур.
Агар бир масалада Абу Ҳанифа бир тараф, Абу Юсуф ва Муҳаммад бир тараф бўлиб қолса, хоҳлаган тарафни олаверса бўлади.
Агар Абу Ҳанифа икковларидан бири билан бўлиб бирлари ёлғиз қолса, Абу Ҳанифа бор тараф қабул қилинади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Диннинг Жаброил алайҳиссалом ҳадисида зикр қилинган асосий уч қисмига биноан, унинг ҳукмларининг ҳам учга бўлиниши собит ҳақиқатдир.1. Мўминмусулмон банданинг давоми...

4654 20:23 / 24.04.2018
Таржиҳ равшанлаштиришдан мурод эса мазҳаб имомларининг турли қавллари ва ҳар хил ривоятларидан афзалини аниқлаб, равшанлаштириб беришдир. Бу таржиҳ давоми...

2682 16:10 / 28.03.2017
Ҳанафий мазҳаби ўзидаги хусусиятлар омил ўлароқ тез ва соз ўсди, тезликда турли ўлкаларда кенг тарқалди. Унинг ўсиши ва тарқалишининг бош омиллари учта1. Абу давоми...

2901 16:12 / 28.03.2017
Ҳанафийлик мазҳаби уламолари мазкур мазҳаб фиқҳидаги китобларнинг даражаларини ривоят қуввати, келтирилган масалалар кучи ҳамда муаллифнинг илмий салоҳиятига давоми...

3781 16:11 / 28.03.2017