1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Ҳазратимнинг райҳонлари

16:44 / 27.03.2017 2322 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Устоз, сиз ёзган китоблар-у мақолалар ўқиляпти, аудио дискларингиз эштиляпти. Мусулмонлар сизни йўқотганидан қайғудалар. Кимлардир бу кутилмаган ҳолатни эшитиб, Умар розияллоҳу анҳу каби ўзини  йўқотган бўлса, яна кимлардир Абу Бакр  розияллоҳу анҳу каби ўзини тутиб олди. Мана, сизни Кўкча масжиди сари олиб келишмоқда, Бутун йиғилган халқнинг қалбида бир орзу, у ҳам бўлса, қанийди, тобутни бир марта ушлаб бўлса ҳам юзларимга суриб олсам… Ҳар сафар сиз келишингизга хурсанд бўлиб очилган эшик негадир бу сафар йиғи овозлари билан очиларди. Ҳа, тушундим, ҳар сафар бу даргоҳга ўзингиз келардингиз. Бу сафар эса, сизни олиб келишаётган эди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Эшикнинг ғирчиллаб очилиши гўё у ҳам Аллоҳ бу зотни Ўзинг раҳматинга ол, деб айтаётгандек эди. Ҳа бу масжидга жамланганларнинг сўзи эди. Аллоҳ, у зотни раҳматинга ол!

Муборак жисмингиз солинган тобут машинадан олинар экан, унга ҳавасим келди. Ахир бу тобут улуғ зотни жаннат сари олиб кетяпти. Ҳа, ҳавас қилса арзийди. Чунки, у Пайғамбарлар меросхўрини олиб кетяпти. Тобутингизни  ҳеч ким ерга қўйгиси келмас. Сиз динни қанчалик улуғлаган бўлсангиз, кишилар ҳам сизни шу қадар улуғлашардики, қани энди мумкин бўлса-ю жаноза намозини бу муборак тобутни елкамизга қўйиб ўқисак. На илож, бир амаллаб қўйдик, ҳам. Намоз ўқиб бўлингач, кўзингизни қорачиғи, қалбингизни меваси бўлган ўғлингиз “Аллоҳу акбар” деб айтганларида гўё қулоғимга: “Аллоҳим отажонимни Ўз фазлинга олгин, Сенга топширдим. Сен барча оламларнинг Роббисисан”, дегандай бўлдилар. Иккинчи такбирни, учинчи ва ниҳоят тўртинчи такбир айтганларида бутун аъзоларимиз титроқдан жумбушга келди. Қалбимиздан: “Эй Аллоҳим! Бизларни бу зотга ҳақиқий ворис бўлиш бахтини насиб айлагин”, деган ўй ўтди. Тобутни ердан кўтарарканмиз уни биз эмас фаришталар кўтаришмоқда гўё. Қўлимиз тегар тегмас ҳавода учяпти. Ҳа, демак аниқки, бу тобутни инсонлар эмас, балки бу жанозага ҳозир бўлган фаришталар кўтаришаётган эди. Ана сизни қиёмат кунигача ўз бағрига олувчи қора тупроқ. Бу тупроқ бир оздан сўнг Аллоҳнинг улуғ мўжизаларига гувоҳ бўлади-я…

Ҳазратим, сизга чин ихлос қўйган шогирдларингиз-у мухлисларингиз томонидан қилинган мингдан ортиқ хатмлар бахшида қилинди. Қўйиб ҳам бўлди-гу сизни йўқотганимизни ҳақиқатда ҳис қилдик. “Энди нима бўлади?! Биз сувини ичиб юрган дарё қуридими? Чиқмай қолган китоблар нима бўлади энди? Энди саволларимизга ким жавоб беради, муаммоларимизга ким ечим топиб беради?” деб саросимага тушганимизда сизнинг боғингизда ўсган гулнинг: “Энди нима бўлади?”, деганларга баралла жавобини ўқиб сизга ҳақиқий ворис эканликларини икки-уч қаторлик сўзларидан англаб олдим: “Яхши бўлади, иншааллоҳ, хайр бўлади, барака бўлади”, деб, “Ҳазрат ҳар нарсанинг тадбирини қилар эдилар. Китоблар тугаб кетмайди. Ҳазрат ўзлари бинлан олиб кетиш учун ёзмаганлар. Ишлар ҳали кўп. босмахона бор, ишчилар бор. Бошқа нарсалар ҳам шу. Интернет сайтлар ҳам ишлайди. Янада яхши ишлайди. Саволларга жавоб берилади. Ҳазратим йиллар давомида кўплар шигирдларни етиштирдилар. Уларга кўплаб вазифалар топширганлар. Кўп таълим берганлар. Аллоҳнинг изни ва тавфиқи ила ҳаммаси давом этади”, деган сўзлари бизга яна умид учқунларини пайдо қилди. Бу эндигина отасини йўқотган аёлнинг сўзларидир. Ҳа бу ҳақиқий Пайғамбарлар меросхўрининг кўз қаросининг сўзлари! Бу нақадар юксак тарбия маҳсулидир! Бу нақадар солиҳа аёлнинг матонатидир. Аллоҳ барчамизга солиҳ-солиҳаларга ота бўлиш бахтини насиб айласин!


Насруллоҳ Ҳалим



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Васила луғатда у билан ўзгага яқин бўлинадиган нарсаrdquo маъносини англатади. Истилоҳда эса дуо ижобат бўлиши учун Аллоҳ таолога Унинг ҳузурида қадрли экани давоми...

9219 21:21 / 21.04.2017
Бутун ер юзидаги инсоният, шарқу ғарбдаги барча қавм ва миллатларга Расул қилиб юборилган пайғамбарларнинг охиргиси Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

6249 15:09 / 25.08.2020
Ҳорун арРошиднинг насроний моҳир табиби бор эди. Мазкур табиб уламолардан бирига Сизларнинг китобингизда тиб илмидан ҳеч нарса йўқку, ҳолбуки, илм икки хил давоми...

8534 15:25 / 27.03.2017
Савдо сотиқдаги қайтариқларЖобирдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиПайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар .Бир киши биронбир хурмозор ёки мевазор боққа давоми...

2017 15:04 / 04.09.2020