1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Яҳё алайҳиссаломнинг насиҳатлари

09:45 / 26.03.2019 3569 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳорисул Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таоло Яҳё ибн Закарийё (алайҳимассалом)ни бешта калимага амал қилишини ва Бани Исроилни ҳам унга амал қилишга буюришини амр этди. Яҳё алайҳиссалом уни деярли кечиктириб қўйганди, Ийсо (алайҳиссалом) унга: “Аллоҳ таоло сизни бешта калимага амал қилишингизни ва Баний Исроилни ҳам унга амал қилишга буюришингизни амр этганди. Уларга ё сиз буюринг ёки мен буюраман”, деди. Яҳё алайҳиссалом: “Агар сиз мендан олдин буюрсангиз, менга хорлик ёки азоб етиб қолишидан қўрқаман”, деди ва Баний Исроилни Байтул Мақдисга жамлади. Масжид тўлиб, айвонларигача чиқиб кетди. Яҳё алайҳиссалом Бани Исроилга: “Аллоҳ таоло мени беш калимага амал қилишимни ва сизларни ҳам унга амал қилишга буюришимни амр этди:

(Биринчи:) Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмасдан ибодат қилмоғингиз. Аллоҳга ширк келтирганнинг мисоли худди бир киши айнан ўзининг тилло ёки кумуш пулига қул сотиб олган бўлса ва қулга қараб: “мана бу менинг уйим, бу эса ишим, сен ишлаб (даромадини) менга олиб кел” деса, қул эса ишлаб, хожасидан бошқага олиб бориб берса, қайси бирингиз қули шундай бўлишига рози бўлади?

(Иккинчи:) Аллоҳ таоло сизларни намозга буюрди, намоз ўқисангиз (у ёқ бу ёққа) бурилманг. Чунки банда намозда бурилмасдан турса, Аллоҳ таоло Юзини бандасининг юзига рўбарў қилади.

(Учинчи:) Сизларни рўзага буюраман. Бунинг мисоли: жамоатнинг орасида бир киши бўлиб, унинг миск солинган ҳамёни бор эди. Мискининг ҳиди барчани қоил қолдирарди. Рўзадорнинг ҳиди Аллоҳнинг ҳузурида ўша мискнинг ҳидидан кўра хўшбўйроқдир.

(Тўртинчи:) Сизларни закотга буюраман. Бунинг мисоли: Бир кишини душманлар асир олган бўлиб, қўлини бўйнига боғлаб қўйиб, ўлдириш учун олиб кетаётган эди, у: “мен сизларга озми-кўпми (борини бериб,) товон тўлаб ўз жонимни қутқариб олай”, деб улардан ўз жонини қутқариб олди. 

(Бешинчи:) Сизларни Аллоҳ таолони зикр қилишга буюраман. Бунинг мисоли: Бир кишининг изидан душман тезлаб тушиб келаётган эди, у бир мустаҳкам қўрғонга етиб келиб, душмандан ўз жонини сақлаб қолди. Худди шунингдек банда ҳам ўз нафсини шайтондан Аллоҳнинг зикри билангина сақлай олади. ... ”, дедилар. (Термизий ривояти, саҳиҳ)

Хулоса шуки, Аллоҳга ибодат қилмаслик ёки Ундан ўзгага ибодат қилиш Аллоҳнинг ғазабини келтиради. Банда намоз ўқиганда ўзини Аллоҳнинг ҳузурида тургандек ҳис қилиши ва шунга муносиб намоз ўқиши лозим. Рўзадорнинг оғзидан келган ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мискдан кўра хушбўйроқдир. Банда закот ва садақотлар бериб ўз жонини ва саломатлигини асрайди. Роббисини кўпроқ зикр қилган банда ўз нафсини шайтон васвасасидан ҳимоя қилган бўлади.




Муаллиф
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўпчилик катта фақиҳ имомлар, муҳаддислар ва мужтаҳидлар томонидан Исломнинг мадори деб аталган ҳадиси шарифлардан бири қисқача қилиб .Зуҳд ҳадиси, деб давоми...

1930 18:40 / 29.01.2019
Савол Ҳурматли Шайх ҳазратлари Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Саволим қуйидагича Саррофлик хақида маълумот берсангиз.ЖавобМолик ибн Авс бундай хабар қилади.Мен юз давоми...

9197 11:30 / 11.04.2019
Умму Зарр розияллоҳу анҳо рўзғордаги етишмовчилик сабабли Абу Зарр розияллоҳу анҳуни маломат қилди. Абу Зарр розияллоҳу анҳу аёлига .Эй Умму Зарр, олдимизда давоми...

1679 07:00 / 08.07.2019
Аҳли илмларимиз ҳақида бир қанча ҳақиқатлар борки, уларни эътироф этиш инсофдандир.Аҳли илмлар, имомдомлалар аслида динга, илмга муҳаббати бўлганидан шу йўлни давоми...

2259 16:30 / 23.10.2019
Аудиолар

121493 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42986 14:35 / 11.08.2021