1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Гўзал хулқ соҳиби

11:48 / 27.03.2017 2837 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз рабиъул аввал ойи деганда асосан мавлид ойини тушунамиз.  Бу ойда Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исм сифатларини ва барча яхши амалларини кўп ёд этамиз. Буни ўрганишимиз бизларни комиллик сари етаклайди. Аллоҳ таоло каломи шарифида. «Ва албатта, сен буюк хулқ соҳибисан» деб марҳамат килди. Хақ жалла ва ало Ўз Каломида «сен» деб нозил қилган бўлса ҳам, биз умматлар «сиз» деб жумла юритамиз. Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланиш шарафдир, бунга қалбида мусулмончиликдан ифтихори бўлган ҳар бир инсон ҳаракат қилиши фазилатдир. 

Имом Жаъфар Барзанжийнинг роҳматуллоҳи алайҳ Мавлидун-Набий рисолаларида Расулуллоҳ (с.а.в) соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарму ҳаёда ҳам, камтарликда ҳам ўз аҳли оилаларига ёрдам беришда ҳам комилроқ эканликлари келтирилади. Бизлар умматмиз деймиз-у, шарму ҳаёда яхшироқ бўлсак, оиламизга ёрдам беролмаймиз, ёки камтарлик масаласида ҳам ожиз эканимизни яхши биламиз, ҳақиқатан ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в) соллаллоҳу алайҳи васаллам эса бутун инсониятдан комилроқ эканликларини биламиз. Аллоҳ таоло бошқа ояти каримасида шундай буюрган: «Расул сизларни нимага буюрган бўлса, уни олинглар, нимадан қайтарган бўлса, ундан қайтинглар» (Ҳашр сураси, 7-оят). 

Бу ояти каримада мол-мулк фақат бойлар орасида айланмаслигига назар ташлаймиз, Бани Назирга берилган мулкка эътибор қаратадиган бўлсак, у мулкни Расулуллоҳ  ҳақдорларга чиройли ҳолатда бўлиб беришлари эди. Оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз (с.а.в) соллаллоҳу алайҳи васалламга жуда катта ишонч билдириб, «Пайғамбарингиз нима келтирган бўлса, олинглар, нимадан қайтарган бўлса, қайтинглар» деб иршод берди. 

Бир тафаккур қилайлик. Муҳаммад (с.а.в) соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга нима келтирдилар? Исломни, яъни шариатдаги барча ҳалол қилинган нарсаларни олиб келдилар ва барча қайтарган нарсаларидан қайтишимизни ҳоҳладилар. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат этганлар: «Иймон жиҳатидан энг комил мўъмин ахлоқан энг устун бўлган мўъминдир. Сизларнинг энг яхшиларингиз оиласига яхши (муомалада) бўлганингиздир».

Абу Довуд, Термизий ривоятлари.

Яхши инсон бўлишга ҳамма ҳақли, бунинг учун илм олишимиз ва унга амал қилишимиз лозимдир.


Ўзбекистон миллий университети тадқиқотчиси Адҳам қори Мирзачаев



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бировнинг савдоси устига савдо қилиш ёкибировнинг хариди устига харид қилишнинг ҳаромлиги Динимиз муҳаббат, бирдамлик ва тинчлик дини бўлиб, жамият вакиллари давоми...

3371 21:49 / 21.04.2017
Абдуллоҳ ибн Динор айтади Мен Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу билан бирга Маккага келаётган эдим, биз йўлда дам олиш учун тўхтадик. Бизнинг олдимизга тоғдан бир давоми...

2650 15:11 / 27.03.2017
Ибн Жавзий айтадилар Бир куни бир киши ҳушидан кетиб қолибди, атрофдагилар уни вафот этди деб ўйлашиб, бир тахтанинг устига кўтаришибдида, уни ювиш учун ғассолни давоми...

2968 15:45 / 22.04.2017
Муҳаммад ибн Мункадир раҳимаҳуллоҳ айтадилар Акам тунни намоз ўқиб ўтказди. Мен онамнинг оёқларини ушлаб ўтказдим. Менинг туним ўзимни ҳурсанд қилганчалик унинг давоми...

2811 16:52 / 27.03.2017
Аудиолар

121497 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42989 14:35 / 11.08.2021