1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Ўтган гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўладиган амаллар

10:23 / 27.03.2017 2535 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши бир куни таҳорат қилиш учун сув келтиришларини сўрадилар. Сув келтиришгач, идишни энгаштириб, қўлларига сув қуйиб, аввал уни уч марта ювдилар. Кейин ўнг қўлларини идиш ичига киритиб сув олдилар-да, оғизларини чайқадилар, бурунларига сув олиб, уни қоқиб, яхшилаб ювдилар. Сўнгра юзларини уч марта ювдилар. Кейин бошларига масҳ тортдилар. Ундан сўнг иккала оёқларини уч мартадан ювдилар. Кейин бундай дедилар: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу таҳоратимдек таҳорат қилганларини кўрдим. У зот: “Ким менинг ушбу таҳоратимдек таҳорат қилиб, орқасидан икки ракат намоз ўқиса, ўша намозида ўзи билан гаплашмаса, яъни ичи намозга алоқаси йўқ турли хаёллар билан банд бўлмаса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади” дедилар”. Бухорий, Муслим, Аҳмад ривоятлари. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким Рамазон рўзасини иймон-эътиқод билан, савоб умидида тутса унинг ўтган гуноҳлари кечирилади”. Бухорий ривояти. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар имом “Ғойрил мағзуби алайҳим валаззоллийн” деса, “Омин” денглар. Чунки, кимнинг сўзи фариштанинг сўзига мувофиқ келиб қолса, ўтган гуноҳлари кечирилади”. Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган. 

Муоз ибн Анасдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳй алайҳи васаллам айтдилар: “Ким таом егач, “Алҳамдулиллаҳиллазий атъаманий ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний вала қувва” (“Ўзимнинг куч-қувватимсиз менга ушбу таомни едирган ва уни менга ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин”) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади”. Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ривоят қилишган. 

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким буюрилганидек таҳорат қилса, олдин қилган гуноҳлари кечирилади” деяётганларини эшитдим”. Насоий ривояти. 

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳоратни гўзал тарзда қилиб, “Ким менинг ушбу таҳоратимдек таҳорат олса, кейин масжидга бориб, у ерда икки ракат намоз ўқиса, ўтган гуноҳлари кечирилади” деганларини эшитдим” дедилар. Баззор ривоят қилган. 

Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким таҳоратини қилса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унда ҳеч нарсани унутмаса, хатога йўл қўймаса, ўтган гуноҳлари кечирилади”. Абу Довуд ривояти.  

Аллоҳ барчамизга ушбу амалларни қилиб боришимизни ва аввал қилиб ўтган гуноҳларимиз кечирилишини насиб айласин, омин! 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қурбонлик қилиш ибодатида кўплаб ҳикматлар бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир1. Қурбонлик қилиш банда учун ўзига берилган ҳаёт неъмати ва бошқа кўплаб давоми...

3267 15:00 / 16.07.2021
Биз аёл деганда, аввало, онани тушунамиз. Ёш қизларимиз ва сингилларимиз ҳам эртамикеч она бўлишади. Жаннат оналар оёғи остидадирrdquo, деган ҳадисни тўғри талқин давоми...

5315 21:32 / 21.04.2017
Бир қултум сувга тенг бойлик Донишмандлардан бири шундай дебди .Ҳар кунги бажарган ва бажара олмаган амалларинг, бесамар ўтган вақтинг сенга кўрсатиб турилса, бой давоми...

2709 21:44 / 21.04.2017
...Қумсоатга ўхшаб ўтиб бораётган умримиз бирор лаҳза ҳам тўхтаб турмайди. Бу қумсоат яшаётган ҳаётини мангу деб ўйлайдиганлар устидан куладиган соатдир. Бу соат давоми...

3993 09:59 / 24.03.2017