1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (китоблар)

68. "Соф табиат дини" китоби

11:15 / 24.03.2012 3680 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Соф табиат дини" китоби

Саййид Мубашшир Тарозийнинг «Соф табиат дини» номли китоблари.

Бундан юз йилча муқаддам ёзилган ушбу ихчам рисола Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан, иймонини советлар тузуми тазйиқидан сақлаб қолиш мақсадида кўп йиллар муҳожирликда яшаган улуғ олим ва адиб Саййид Мубашшир Тарозий қаламига мансуб. Ислом динига доир элликка яқин китоб муаллифи ўзининг бу асарида китобхонга Аллоҳнинг тавҳидини, инсониятнинг руҳий-маънавий табиблари бўлмиш пайғамбарлар рисолатини, ҳақ ва ботил орасидаги фарқни таништиради, қатор диний, ижтимоий ва сиёсий муаммоларга дучор бўлиб, боши берк кўчага кириб қолган Ғарб оламини «ҳақиқий абадий дин» бўлмиш Исломга ва унинг ҳикматли таълимотларига чорлайди. Пайғамбарлар келтирган шариатлар ва Аллоҳ таоло ваҳий қилган қонун-қоидаларсиз башариятнинг бахтли ҳаёт кечириши асло мумкин эмаслигини ишончли далил-ҳужжатлар ёрдамида исботлаб беради.

 



МУАЛЛИФ ҲАҚИДА

Абу Наср Саййид Мубашшир ибн Муҳаммад Тарозий Мовароуннаҳрнинг таниқли уламоларидан ва адибларидан эди. У милодий 1890 йили Туркистоннинг Авлиё ота шаҳрида (эски Тарозда) туғилган. Отаси, замонасининг етук фақиҳи Саййид Муҳаммадхон тўра ўғлини олдин Тароздаги таниқли олимларга шогирд қилиб берди. Сўнг у Тошкентдаги Абулқосим ва Бухородаги Мир Араб мадрасаларида таҳсил олди. Таниқли аллома Муҳаммад ал-Асалий (Шомий) домладан сабоқ ўқиди, Қуръони каримни тўла ёд олди, нақшбандия таълимотини ўрганди. Унинг «Қуръон ва нубувват» номли китоби ўша пайтлардаёқ совет ҳукумати томонидан мусодара қилинган эди. У Тароз шаҳрида диний идора очди, мактаблар ташкил этди, юртни босқинчи болшавойлар истилосидан халос этиш ҳаракатларида фаол қатнашди. Таъқиб кучайгач, 1930 йили ватанини тарк этиб, олдин Афғонистон, Ҳиндистонда, 1945 йилдан бошлаб Мисрда муҳожирликда яшади. Олим узоқ йиллар Миср кутубхоналари бош идораси «Дорул-кутубия Мисрия»да туркий китоблар бўлими мудири бўлиб ишлади. Олимнинг қаламига мансуб Қуръон илми, Ислом фиқҳи ва тарихига оид элликка яқин асарлар, кўплаб ғазал ва маснавийлар, мақола ва рисолалар бир қанча Ислом ўлкаларида чоп этилди. Саййид Мубашшир ибн Муҳаммад Тарозий 1977 йили Қоҳирада вафот этди. Олимнинг ушбу «Соф табиат дини» номли асари ҳижрий 1336 йили, бундан салкам юз йилларча олдин Афғонистон пойтахти Кобулда ёзилган эди.

ИСЛОМГА МАРҲАБО!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ.

«Ва уни икки йўлга йўллаб қўймадикми?» дея инсонга икки йўл фарқини ажратувчи ақл берган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Инсон ақл билан яхши йўлни танийди ва ундан юради, ёмон йўлнинг фарқига боради ва ундан узоқлашади. Шу орқали у инсоний ҳаётга мос бўлган йўлга кириб, абадий саодатга юзланади. Ниҳоят, у бу дунёда шарафли ва пок ҳаёт кечиради, охиратда абадий туганмас неъматга сазовор бўлади.
Набий ва расулларнинг сўнггиси, ишончли Набий бўлмиш Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога саловоту саломлар бўлсин. У зот барча одамлар ва оламларга раҳмат қилиб юборилгандир. У зотнинг дини барча инсонлар учун оламшумул дин ва дунё тургунича абадий мазҳаб бўлади.
Ҳозирда башарият оламининг ҳаёти инсон мукаррамлигига тўғри келмайдиган, унинг ҳаётий манфаатларига зид ҳолда ривожланди. Дунёда коммунизм ва Карл Маркснинг худосизлик ғояси тарқалди. Айниқса, иккинчи жаҳон урушидан кейин Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам кўп жойларда бу ғоя куч ва зўравонлик билан ёйилди, тарғиб қилинди.
Шунингдек, бошқа бузғунчи мазҳаблар ҳам диндаги тўғри йўлни йўқотиб қўйишди. Янглиш дунёқарашларига нима ёқса, ҳатто моддиюнчиликни ҳам қабул қилишга тайёр турган одамлар орасида ўз фикр ва ғояларини тарқата бошлашди. Бошқа тарафдан эса масиҳий дини бутун дунёда, хусусан, Ғарбда ўз мавқеъини йўқотди. Бунга аслида масиҳийлик буюрмаган омиллар, биринчи навбатда, худони учта дея кўрсатиш ва бузилмаган асл Инжилга хилоф бўлган, инсон ақл ва виждонига мос келмайдиган бошқа омиллар сабабчи бўлди.
Мен мазкур ғояларга ва Ғарбда ҳукм суриб турган ҳаётга адоват назари билан қарамоқчи эмасман. Аксинча, ўзи каби инсонга яхшиликни раво кўрувчи бир Ислом даъватчиси назари ила қарамоқчиман.
Ушбу китобимни худди шу ниятда таълиф қилдим ва уни аввало башарият оламига, қолаверса, Ғарб оламига тақдим этаман.
Мен инсонларни ҳақиқий ва абадий динга, олам узра барқарор динга, унинг ҳикматли таълимотларидан ўзлари учун зарур бўлган нарсаларни топадиган муқаддас динга даъват қиламан.
Имконим борича ислоҳдан бошқа нарсани хоҳламайман, муваффақиятим фақат Аллоҳга боғлиқдир. Унгагина таваккул қилдим, Унгагина қайтаман.
Аллоҳдан ушбу китобимнинг холис, Ўзининг розилиги учун бўлишини сўрайман. Мени ҳам, мазкур рисолани нашр қилганларни ҳам Ўз фазли ила мағфират этсин. Унинг Ўзидан яхшироқ устоз ва ёрдамчи йўқдир. Омин!

 

Муаллиф:  Саййид Мубашшир Тарозий (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Номи:  “Соф табиат дини”
Нашриёт:  «HILOL NASHR» Нашриёти
Сана:   2012
Ҳажми:  120 бет
ISBN:  978-9943-4006-8-9
Ўлчами: 84×108 1/32

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тавсияси ила чоп этилган


МУНДАРИЖА

Муаллиф ҳақида
Исломга марҳабо!
Муқаддима
Диндорлик
Булар қандай таълимотлар?
Ислом ва инсон табиатининг эҳтиёжлари
Иброҳим, унинг отаси ва қавми
Борлиқ ва неъматлар ҳақида тафаккур
Инсоннинг ҳозирги асрдаги масъулияти
Ўзни таниш орқали Парвардигорини таниш
Ислом шоирлари Холиқнинг мавжудлиги ҳақида
Ҳар бир махлуқнинг Холиқнинг борлигини сезиши
Шу хусусдаги ҳикоялардан
Унинг ягоналиги
Мушрик ва деҳқон
Бошқа оятлар
Ийсо алайҳиссалом ҳақида ҳақ сўз
Янада кўпроқ билиш ва ишониш учун
Яҳудийларнинг Ийсо ҳақидаги гаплари
ботил экани ва ийсонинг осмонга кўтарилиши
Қўшимча фойда
Ийсонинг тушиши ва аҳли китобнинг
унга иймон келтириши
Ўзлари гувоҳлик беришади
Баёнотлар ривояти
Бошқа бир ҳужжат
Матндан баъзи парчалар
Ярaтгaн Холиққa ибодaт қилиш
Бу борaдaги айрим мулоҳaзaлaр
Исломнинг бошқa aрконлaри вa aҳкомлaри
Ҳаво сaфaрлaридaн хурсaндлигим

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳадис ва Ҳаёт 2жуз .Ислом ва Иймон китоби,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Ислом ва Иймон китоби, давоми...

3032 18:51 / 22.03.2011
Ихтилофлар, сабаблар, ечимларШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар, номли китоби.Диёримиз мусулмонлари қарийб етмиш йил давоми...

3278 18:08 / 22.03.2011
quotСоғлом болаquot китобиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Соғлом бола, деб номланган китоблари. БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ давоми...

5981 11:44 / 24.03.2014
Сунний ақидаларШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Сунний ақийдалар, деб номланган китоблари.Маълумки, бугунги кунда Аҳли сунна ва жамоа ақийдавий давоми...

4728 18:45 / 22.03.2011
Аудиолар

120091 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41760 14:35 / 11.08.2021