1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Махфий ўлим

09:50 / 24.03.2017 2611 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бекорчилар ҳамманинг назаридан қолган, ҳаммада эътирозгина уйғотадиган, иродаси бўш, ачинишга лойиқ бебахт кишилардир. Инсоннинг энг тубан ва хатарли ҳолатларидан бири унинг бекорчи бўлиб қолиши.

Бундай инсон гўё шитоб билан қуйига тушиб бораётган, ўнг ва чап тарафларга қалқиб кетаётган ҳайдовчисиз машинага ўхшайди. Ҳаётинг давомида бекорчи бўлиб қолар экансан, ўзингни ғам-андуҳ ва қўрқинчлар гирдобига тайёрлаб боравер. Чунки бекорчилик сенга ўтган, ҳозирги ва келажак ҳаётдаги барча паст-баландликлар, озор-ўкинчлар ҳақидаги маълумотлар дафтарчасини олиб келади ҳамда сени бесаранжомлик ва ғурбат чангалзорларига киритиб юборади.
Ўзимга ва сенга қиладиган насиҳатим шуки, ўша таги йўқ, пўк нарсалар ўрнига самара берадиган фойдали ишлар билан шуғуллан. Чунки бекорчилик махфий ўлим ва тинчлантирувчи капсула билан ўз жонига қасд қилишдир.
Бекорчилик худди Хитой қамоқхоналарида маҳбусларга нисбатан қўлланиладиган томчи сув билан жазолаш воситасига ўхшайди. Уларда маҳбус устига ҳар дақиқада бир томчидан сув туширадиган жўмрак ўрнатилади ва у ўша томчи қачон тушар экан, деб кутишдан жиннига бўлиб қолади.
Роҳат — ғафлат, бекорчилик — ўғрилик. Ақлинг эса ана шу кулфатни яксон қилувчи ўлжадир.
Демак, ҳозироқ ўрнингдан тургин-да, намозингни ўқи, қироат қил, ёки тасбеҳ айт, китоб мутолаа қил ёки бирор нарса ёз, ҳеч бўлмаганда ёзув столингни тартибга сол ёки уйингнинг кам-кўстини тузат. Хуллас, бошқаларга манфаати етадиган нима иш бўлса ўшани қил, фақат ҳаётингда бўш вақтга ўрин қолмасин. Сенга шуни тавсия қиламан.
Бекорчиликни иш пичоғи билан бўғизлаб ташла, шунда дунё шифокорлари сенга эллик фоиз саодат кафолатини беришади. Деҳқонлар, новвойлар, қурувчиларнинг қушларга ўхшаб ўзларининг роҳат-фароғатда, бахтли эканлари ҳақида куйлаб юришганига эътиборингни қарат. Сен бўлсанг, тўшагингда кўз ёшларингни арта-арта изтироб чекиб ётибсан. Бунинг сабаби, сен бекорчилик қопиб олган кимсасан!

А. Турсунов

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш ҳақида сўз кетар экан, аввало бу муҳаббат, иймон тақозоси экани таъкидланади. Яъни, Ислом динини бино деб давоми...

2915 14:13 / 27.03.2017
Инсон ҳаёт кечирар экан ҳазил мутойиба билан кўнглини ёзишга муҳтож бўлиб туради. Ушбу эҳтиёж динимизда баён қилинган одобахлоқ доирасида қондирилса ундан давоми...

3313 15:29 / 22.04.2017
Азиз ўқувчи 01.10.2015 сана халқаро интернет тармоғида эълон қилинган қуйидаги мақола кўпчиликка манзур бўлди, алҳамду лиллаҳ. Баъзи ўқувчиларимизнинг талабларига давоми...

10396 16:53 / 27.03.2017
Илоҳи, қаламимға ҳамдинг рақамиға машғуллук берВа рақамимға халойиқ кўнглиға мақбуллуқ бер.Алишер НавоийИнсонга сўз неъматини иноят этган, Ўзининг Сўзи ила давоми...

2638 21:31 / 21.04.2017