1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Нима учун аёллардан пайғамбар чиқмаган?

09:17 / 24.03.2017 2939 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбарларнинг ҳаммаси барча зулм ва азиятларга сабр ҳамда сабот билан жавоб беришган. Аллоҳ таоло бундай қийин ва оғир вазифани аёллар зиммасига юкламаган...

Пайғамбарликнинг жуда кўп хусусияти ва шартлари бор. Пайғамбарнинг эркак бўлиши шулар жумласидандир. Бу борада Қуръони каримнинг Юсуф сураси 109-оят, Наҳл сураси 43-оят ва Анбиё сураси 7-оятларида очиқ баён этилган. Мисол учун Наҳл сураси 43-ояти маъно таржимаси қуйидагича: "(Эй, Муҳаммад) Биз сиздан (яъни, сизни пайғамбар қилиб юборишимиздан) илгари ҳам (фаришталарни эмас) фақат сиз каби кишиларни - инсонларнигина ўзимиз туширган ваҳий билан (пайғамбар қилиб) юборганмиз. (Эй мушриклар) агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмлардан (яъни Таврот ва Инжилни биладиган кишилардан) сўранглар!" Оятдаги "эркаклар" маъносини ифодаловчи кишилар сўзи ҳар уч оятда ҳам "рижалан" шаклида келган. Аёллардан пайғамбар юборилмаганлигининг ҳикматлари ҳақида қуйидагиларни ҳам айтиш мумкин: Пайғамбарлик оғир юк, машаққатли вазифа. Аёл эса яратилиш жиҳатидан нозик ва заифа бўлгани учун ҳам бундай оғир ва ниҳоятда қийин вазифани бажара олмайди. Чунки пайғамбарлик доимий равишда сабр ва матонатни талаб қилади. Истисносиз барча пайғамбарлар (алайҳимуссалом) ҳақ динни тушунтиришда турли бало ва мусибатларга дучор бўлишган. Одамдан (алайҳиссалом) Пайғамбаримиз Муҳаммадгача (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўтган барча пайғамбарларга ҳар хил бўҳтон ва ҳақоратлар қилинган. Закариё, Яҳё ва Жиржис (алайҳимуссалом) каби пайғамбарлар эса шаҳид этилган.
Пайғамбарларнинг ҳаммаси барча зулм ва азиятларга сабр ҳамда сабот билан жавоб беришган. Аллоҳ таоло бундай қийин ва оғир вазифани аёллар зиммасига юкламаган. Қолаверса, аёлнинг фитрий тузилиши ҳам бунга монелик қилади. Зеро у нубувват вазифасини ойда беш-ояти кун ҳайз сабабли адо этиб, имомликка ўта олмас, рўзасини тута олмас эди. Бундан ташқари нифос ва лоҳусалик ҳолатлари ҳам борки, ҳомиладорлигида иш юритиши бутунлай қийинлашарди. Чунки фарзандини қорни ёки қўлида кўтариб юриш билан бирга қўшинга бошчилик қилиши, жисмонан бақувват бўлиб олдинги сафларда эпчил ҳаракат қилиши лозим бўларди. Буларнинг барчаси аёлнинг пайғамбар бўлишига имкон бермайдиган ҳолатлардир. Вахолангки, бу масъулиятли ишларни аёлларга хос узрлар билан бирга олиб боришнинг имкони йўқ. Пайғамбарлар Саййиди (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳам шу масалага эътибор қаратиб, уларни "динга оид масалаларни тулиқ адо қилмайдиган ва баъзи нарсаларни идрок эта олмайдиганлар", деб тушунтирганлар. Фарзанди туфайли ибодатлари қусур ва нуқсонли аёл қандай қилиб пайғамбарлик қилсин... Ҳолбуки пайғамбар ҳамма нарсада ўрнак, раҳбар ва қусурсиз йўлбошчи бўлиши керак. Зеро ҳамма унинг ҳолатига қараб ўзини тузатади. Аёлларга оид жиҳатлар эса пайғамбар саодатхонасидаги аёллардан ўрганилади.

"Ҳақиқат куртаклари" китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломга алоқадор барча ишларни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган жамики ҳукмларни бир саҳобанинг илми қамраб ололмаслигини оқил кишилар давоми...

2577 09:36 / 22.03.2017
Кимки Парвардигорни ёд этса ва риоясини қилса, яъни рози бўладиган ишларни бажариб, ғазабини келтирадиганидан тийилса, Аллоҳ таъоло у бандасини ҳар доим Ўз давоми...

3994 18:21 / 17.03.2017
Мусулмон хизматчидан барча исломий ахлоқий фазилатлар талаб этилади. Чунки у ўз иши доирасида мусулмонларнинг юзи, вакилидир. Ана шу талаб этиладиган хулқлардан давоми...

2239 10:18 / 27.03.2017
Мисвок ишлатиш фақат таҳорат ва намоз билан боғлиқ эмас. Балки яна кўп ҳолатларда мисвок ишлатиш мустаҳабдир . Қўҳистонийrdquoда айтилишича, мисвок таҳоратга хос давоми...

2144 14:09 / 24.03.2017