1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини иҳё қилиш (28-тавсия)

16:15 / 16.03.2017 9239 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Амр ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни Билол ибн Ҳорисга: «Билиб қўй, эй Билол!» дедилар. «Нимани билишим керак, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. У зот шундай дедилар: «Билиб қўй, ким мендан кейин менинг амалдан қолган суннатларимдан бирини тирилтирса, унга ўша суннатга амал қилганларнинг ажрича ажр, амал қилувчиларнинг ажрларидан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда берилади. Ким Аллоҳни ва Унинг Расулини рози қилмайдиган залолат – бидъатни пайдо қилса, унга ўша бидъатга амал қилганларнинг гуноҳларича гуноҳ бўлади. Бу эса (ўша бидъатга амал қилган) одамларнинг гуноҳларидан бирор нарсани камайтирмайди».

Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амалдан қолган суннатларини қайта тирилтиришга тарғиб.

2. Амалдан қолган суннатни қайта тирилтирган одамга унга амал қилганларнинг савобларича савоб доимий ёзилиб туради.

3. Ўша тирилтирилган суннатга амал қилган одам ажридан бирор нарса камайтирилмай амалига яраша савоб олаверади.

4. Кимки бирор залолат-бидъатни пайдо қилса, унга амал қилганларнинг гуноҳича гуноҳ доимий ёзилиб туради.

5. Ўша пайдо қилинган залолат-бидъатга амал қилганлар ҳам гуноҳкор бўлишади.


Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Эй, иймон келтирганлар Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ давоми...

1938 19:00 / 06.04.2023
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Менинг умматимдан икки синф бор. Икковларининг ҳам Исломдан давоми...

3643 13:00 / 09.12.2020
. . . . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳўлни кўрган, лекин эҳтиломни эслай олмаган одам давоми...

1626 19:00 / 14.06.2023
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради .Эй Аллоҳнинг Расули, давоми...

2436 19:00 / 31.08.2022