1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Бухорий бўстонида

05:00 / 11.03.2017 2881 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу китоб "Бухорий бўстонида" номли асар муқаддимаси. У ўнта фаслдан иборат. Ҳар фасл бир-бирига боғлиқ алоҳида мавзуларда баҳс юритади.

Миллат фахри барпо этган бетакрор маънавий боғ билан танишишдан олдин кўпчиликка зоҳири маълум, ботини мажҳул бўлган ҳақиқий боққа кириб ўтишга эҳтиѐж сезилди. Шунга кўра биринчи фасл боғбон ва унинг боғи ҳақида сўзловчи луғавий маънодаги узун ҳикоя билан бошланди. "Ҳамма билган нарсаларни такрорлаш"нинг сири мутолаа асносида ойдинлашади. Аллоҳ таоло ҳаммага маълум бўлган ер, осмон, қуѐш, ой, юлдуз ва кунда неча бор кўз тушадиган озиқ-овқат, мева-чева каби нарсаларга чуқурроқ назар солишга буюрган. Сабаби, бундай назар инсонга маънавий озуқа бериб, иймоннинг зиѐда бўлишида, дунѐқарашнинг ўнгланишида ҳамда ҳаѐтнинг янада ѐқимли ўтишида ва тотли татишида кўмаклашади. "Китобга "Муқаддима" деб ном қўйиш у қадар тўғри эмас. Негаки, одатда, муқаддималар икки-уч бет ѐки кўпи билан ўн бет бўлади", деган ўй ўқувчини қийнаши мумкин. Изтиробга ўрин йўқ. Чунки алоҳида Муқаддима ѐзиш Ислом оламида янгилик эмас. Салафларимиз илмий меросида бунга намуналар сероб. Ҳофиз Ибн Ҳажар (773-852ҳ) "Саҳиҳи Бухорий"нинг шарҳи Фатҳул Борийга битган икки жилдли муқаддимаси 1300 саҳифадан кўп. Муқаддима саккиз йил давомида ѐзилган. Ибн Ҳажар исми Навоий ўқувчиларига таниш. Ибн Ошурга (1296-1393ҳ) мансуб ўттиз жилдли машҳур тафсирнинг биринчи жилди асосан муқаддимага бағишланган. Муаллиф унда ўн хил мавзуда баҳс юритади. 

Ибн Салоҳнинг (557-643ҳ) ҳадис илмлари хусусидаги китоби "Муқаддимату Ибн Салоҳ" деб танилган. 

Муаррих, файласуф, ижтимоий олим Ибн Холдуннинг кўп тилларга, жумладан француз тилига таржима қилинган етти томли тарих китоби нафақат тарихчиларга, ижтимоий фан олимларига, балки, назаримда, оддий китобхонларга ҳам таниш. Буюк асарнинг биринчи томи "Ижтимоий фанлар асоси"га бағишланиб, "Муқаддимату Ибн Холдун" номи билан шуҳрат топган. Муқаддима 518 саҳифадан иборат. Араб ҳикматида:"Ким баланд уй қуришни истаса, пойдеворни мустаҳкамласин", дейилган. Кўнгил кўп қаватли иморат қуришга орзуманд. Лекин бу, ѐзда фундамент қуйиб, қишгача томи ѐпиладиган иншоотдек эмас экан. Аксинча, умр вазифасига ўхшайди. Шунга кўра "Бухорий бўстони"нинг "Муқаддима"си чўзилиб кетди. Бақадриҳол пойдеворни мустаҳкамлашга уринилди. Иморат битса, фабиҳо, битмай қолса, меҳнат зое кетмай, асар "Саҳиҳ" ўқувчилари учун мустақил қўлланма бўлиб қолади. Бу изоҳларнинг бари баъзи тушунмовчиликларни бартараф қилиш учун фавқулодда ѐзилиб, кейинроқ изофа этилди.


Китобни кўчириб олиш

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
БОСИЛМАГАН АСАРГА МУҚАДДИМАМен православ христиан дини руҳида чўқинтирилганман ва тарбия топганман. Болалигимдан бошлаб, кейин эса бутун ўсмирлигим ва ёшлигим давоми...

3941 05:00 / 07.03.2017
УЧИНЧИ БОБ ЎЗИМГА НАЗАРРивоятга ўч менинг халқим,Ўтмишида куч менинг халқимЎз ҳолидан тамом қонибди,Тарқатишга одат қилибдиМен ҳақимда турли ривоят,Рости анда давоми...

7013 05:00 / 07.03.2017
ЕТТИНЧИ БОБ МУНОЖОТАллоҳим, Ўзингга бош эгган бандаБошқалар наздида энг кучли одам.Аллоҳим, исломла улғайган тандаКибруу риё бўлмас зарра бўлса ҳам.Аллоҳим, Сен давоми...

5084 05:00 / 07.03.2017
Жамолнинг кичкинагина жасадини бағрига олган совуқ тобут ердан узилиб, бақувват елкаларда гўё кема каби сузиб кетди. Бу онда Сабриййа хонимнинг юрагидаги яна бир давоми...

4794 05:00 / 07.03.2017