1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Донишманд аёл қиссаси

05:00 / 11.03.2017 3632 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар розияллоҳу анҳу бир куни минбарга чиқиб, одамларга хитоб қилдилар. Улардан аёлларга бериладиган маҳрларни кўпайтирмасликни талаб қилдилар. Чунки, Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотнинг барча саҳобалари маҳрни тўрт юз дирҳамдан оширмас эдилар. 

Шунинг учун ҳам Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу йиғилганларга қарата: “Аёлларнинг маҳрини тўрт юз дирҳамдан кўпайтирманглар! Ким шу миқдордан кўпайтирса, белгилангандан ортиқчасини байтулмолга мусодара қилдираман” деб амр қилдилар. Бу гапларни айтиб бўлиб, энди минбардан тушган ҳам эдилар-ки, қурайшлик бир аёл ўрнидан туриб: 

“Эй мўминлар амири, одамларни аёлларга тўрт юз дирҳамдан кўп маҳр беришдан қайтаряпсизми?” деб сўради. У зот: “Ҳа” дедилар. Шунда аёл: 

“Аллоҳ таолонинг “Агар бир хотинни (талоқ қўйиб), ўрнига бошқа хотинни алмаштирмоқчи бўлсангиз, аввалгисига гарчи уюм-уюм молни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз ҳам, ундан бирор нарсани қайтариб олмангиз. Уни бўҳтон ва аниқ гуноҳ билан оласизми?!” (Нисо, 20) деган сўзини эшитмаганмисиз?!” дея эътироз билдирди. Бу гапни эшитган Ҳазрати Умар ўзларига ўзлари: 

“Эй Аллоҳ, мени кечир. Ҳамма одамлар Умардан кўра фақиҳроқдир” дедилар. Кейин минбарга қайтиб чиқдилар-да: 

“Эй одамлар, мен сизларни хотинларингиз маҳрини кўпайтиришдан қайтарган эдим. Энди ким ўз молидан хотинига қанча маҳр бермоқчи бўлса, бераверсин. Аёл рост гапирди, Умар хато қилди” дедилар. 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн, .Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен Поксан. Мен эса золимлардан бўлиб қолдим, жумласини доим айтинг, чунки унинг аввали тавҳид, ўртаси тасбеҳ, охири эса истиғфордир

3881 09:45 / 13.04.2018
Ёсин сураси қиёматдаги ташналикдан асрайди.Воқеъа сураси камбағалликдан асрайди.Духон сураси қиёмат кунининг даҳшатидан асрайдиМулк сураси қабр азобидан давоми...

2632 07:48 / 31.10.2018
Шом диёри муҳаддиси Бадриддин Ҳасаний шогирди Абдукарим Рифоийга бир куни дарсга келмаганда шундай деди .Дунё сизларни бизни машғул қилиб қўйгани каби машғул давоми...

5210 11:30 / 02.06.2022
Ишонч қумдан ясалган қалъага ўхшайди. Уни қуриш қийин, лекин бузиш осон.

4317 06:00 / 24.08.2018