1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Бир дирҳам қиссаси

05:00 / 11.03.2017 3160 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир аёл фақиҳлардан бирининг олдига келиб: “Акам вафот этди. Ундан 600 дирҳам пул қолди. Ўша молни тақсим қилинганда, менга фақатгина 1 дирҳам тегди” деди. Фақиҳ бир оз ўйланиб турди-да, кейин ҳалиги аёлдан: “Эҳтимол, вафот этган акангнинг хотини, онаси, иккита қизи ва ўн иккита акаси бордир?” деб сўради. Аёл ҳайрон бўлиб: “Ҳа, шундай” деб жавоб берди. Кейин фақиҳ аёлга вазиятни қуйидагича тушунтирди: “Албатта, бу бир дирҳам сенинг ҳаққингдир. Улар сенга зулм қилишмаган. Марҳумнинг хотинига 600 дирҳамнинг саккиздан бери тегади. Бу 75 дирҳам бўлади. Иккита қизига учдан иккиси тегади. Бу 400 дирҳам бўлади. Онасига олтидан бири тегади. Бу 100 дирҳам бўлади. Қолган 25 дирҳам эса, ўн иккита акасига ва сенга бўлиб берилади. Эркак киши аёл оладиган улушнинг икки баробарини олади. Шундай қилиб, ўн икки аканинг ҳар бирига 2 дирҳамдан, сенга эса, 1 дирҳам тегади”. 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муваффақиятни орзулайдиганлар ҳам бор...Уни рўёбга чиқариш учун тонгда барвақт турадиганлар ҳам бор...

3269 05:15 / 07.07.2017
Аллоҳ таоло яратган халқларига шуни билдирдики, кимки Қуръон тиловат қилса ва у ила карамли Мавлоси билан тижорат қилишни ихтиёр этса, у шундай фойда кўрадики, давоми...

524 08:00 / 01 май
Нимаики хоҳласанг, қўлга киритишинг мумкин. Лекин мазлумнинг бир дуоибади билан борбудингдан айриласан

2797 06:00 / 30.08.2018
Намозхон сажда қилган пайтида уни ўраб турган раҳматнинг қай даражада эканини билса эди, бошини асло кўтармас эдиАллоҳим, ҳузурингда сажда қилган ҳолимда жонимни олАллоҳим, мендан батамом рози ҳолингда жонимни ол

2872 04:55 / 13.07.2018