1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Рост гапирганинг учун ўғилларингни кечирдик

05:00 / 11.03.2017 2549 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳофиз Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Ажлий айтади: “Рабъий ибн Харрош тобеинлардан бўлиб, ишончли ровий эди. Ҳеч умрида ёлғон гапирмаганди. Унинг иккита ўғли бўлиб, иккови ҳам Ҳажжож давридаги энг безори йигитлар эди. Бир куни Ҳажжожга: “Ўша икки жиноятчининг отаси умрида ёлғон гапирмаган одам. Агар унга одам юбориб, ўғиллари қаердалигини сўрасангиз, аниқ айтиб беради” дейишди. Ҳажжож ўз номидан Рабъийга одам юбориб: “Ўғилларинг қаерда?” деб сўради. Буюк тобеин: “Ўғилларим уйда” деб жавоб берди. Бу гапни эшитган Ҳажжож: “Рост гапирганинг учун ўғилларингни кечирдик” деди”. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Гуноҳ ва маъсият қилишда давом этаркансан, у билан бирга Қуръон кетиб қолади, тунги намоз mdash таҳажжуд кетади, Аллоҳдан қўрқув, ундан кейин зикртасбеҳлар эргашиб давоми...

4079 15:29 / 25.08.2022
Меҳнатмашаққатлардан кейин қанчалар ажрмукофотларга ғарқ бўлишимизни билсак эди, кушойишнинг тезроқ келишини орзу қилмаган бўлар эдик..Мусибат етганда .Албатта, давоми...

4709 09:05 / 13.10.2017
Гоҳида сукут қилиб, жим турамизhellip Чунки сўзимиз ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини биламизhellip

2467 09:05 / 04.03.2018
Агар ҳаётингни барчасини гўё рамазондек яшаб ўтказсанг охиратни ҳайит эканини топасан Нима учун рамазонда нафсларимиз роҳатланадиЧунки, нима учун яратилган бўлсак ўша ғоя узра машғул бўламизда.

2585 18:56 / 17.06.2017