1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг парҳези

05:00 / 11.03.2017 2724 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарга чиқишди. Дам олиш учун бир жойга тўхташганда, икки киши-икки кишидан шерик бўлиб олишди. Бир саҳоба ўзига бошқа бир саҳобани шерик қилиб олар, бошқаси бошқасини шерик қилиб оларди. 

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Абу Бакр билан шерик бўлдим. Биз билан яна бир аъробий ҳам бор эди. Бир уйга тушдик. У ерда ҳомиладор аёл ҳам яшар экан. Аъробий ўша аёлга: “Ўғил бола туғишни хоҳлайсанми? Агар бизга ейиш учун қўй келтирсанг, ўғил бола туғасан” деди. Аёл дарҳол бир қўйни келтирди. Аъробий аёлнинг шаънига қофияли қилиб шеърлар ўқиди. Кейин қўйни сўйди. Ҳамма келиб қўй гўштидан еб ўтирганда, аъробий: “Бу қўй қаердан келганини сизларга айтайми?” деди-да, ҳаммага бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берди. Шу пайт қарасам, бу гапларни эшитган Абу Бакр еган гўштини қайт қилаётган экан”. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўзанинг фазилатларидан бири, у икки дунё бахтсаодати сабабчисидир. Шунинг учун саҳиҳ ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам quotРўзадорнинг икки хурсандчилиги давоми...

2922 15:15 / 21.06.2017
Бир солиҳ зот ўғлига .Сенга енгиб бўлмайдиган кучни айтайми, деди. Ўғли .Ҳа, айтинг,, деди. Шунда у зот .Аллоҳга таваккул қил,, деди.

1577 08:27 / 28.08.2019
Ҳаёт сурат чизадиган тахтага ўхшайди. Ундаги ранглар сўзлар, шакллар эса амаллардир. Четидаги айланма чизиғи умрдир. Биз эса унинг рассомимиз. Ҳаётинг тамом давоми...

3062 16:32 / 11.05.2017
Ўзингни ҳурмат қил ndash сени қадрламаган, беписанд бўлганлардан узоқлаш

1593 11:55 / 17.11.2018