1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Икки азон орасидаги дуо мақбул

05:00 / 04.01.2017 3493 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки азондан мурод азон ва иқомадир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Азон ва иқома орасидаги дуо рад қилинмас», дедилар». «Сунан» соҳиблари ривоят қилишган.


Шарҳ: Ушбу вақт дуо тўсиқсиз қабул қилинадиган вақтлардан биридир. Чунки бу муддат шарафли вақтдир. Шунинг учун ҳам азон билан иқоманинг орасида чин қалбдан, қабул бўлишига тўла ишониб, шартларини келтириб дуо қилиш керак.


Бир одам: «Эй, Аллоҳнинг Расули, муаззинлар биздан кўра фазилатли бўлурлар», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Улар нима десалар, сен ҳам айт. Қачонки, тамом қилсанг, сўра, сенга сўраганинг ато қилинур», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Фазилатли амал қилувчиларга ҳавас қилиш ва улар эришган фазлга эришишга ҳаракат қилиш яхшилиги.

2. Билган кишилардан фазилатга эришиш йўлини сўраш.

3. Муаззин азонда айтаётган лафзларни айтиб туриш.

4. Азондан кейин ҳожатини сўраб дуо қилиш.


Абу Шаъсоа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу билан масжидда бирга эдик. Бир одам муаззин Асрга азон айтганидан кейин чиқиб кетди. Бас, Абу Ҳурайра: «Аммо мана бу, батаҳқиқ, Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлди», деди». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: «Абул Қосим» Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг куняларидир. Ушбу ривоятда намозга азон айтилгандан кейин, намоз ўқимай кетиб қолиш қанчалик оғир гуноҳ эканлиги баён қилинмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлиш жуда ҳам оғир иш.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда:

«Масжидда бўлсаларингиз-у, намозга азон айтилса, бирортангиз ҳам то, намозни ўқимагунча чиқмасин», деганлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Намозхоннинг ихтиёрисиз таҳорати кетса, дарҳол таҳорат қилиб намозини охирига етказади. Агар ташаҳҳуддан кейин бўлса ҳам. Янгидан бошлаш афзалдир. Бу ҳолда имом давоми...

4769 05:00 / 09.01.2017
Ҳамма нарса намозга чорловчи азондан бошланган бўлиши керак. Азон товушидан мафтун бўлган беш ёшли болакайни узоқ давом этган замон ва макон саёҳатидан кейин давоми...

5813 16:15 / 01.06.2018
23МатнҚачон хотиржам ҳолда ўтириб, аъзолари таскин топгач такбир айтиб иккинчи бор сажда қилардилар. Қачан саждадан фориғ бўлсалар икки оёқларида турардилар, давоми...

3341 05:00 / 09.01.2017
Жумъа куни қиём пайтида масжидга кирган киши quotтаҳийяти масжидquot намозини ўқиш жоизми Баъзи намозхонлар ушбу намозни ўқийдилар, баъзилари эса ўқимай ўтиришади. давоми...

4501 05:00 / 09.01.2017