1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Яхшилик ва тақво йўлидаги ҳамкорлик

14:30 / 06 май 535 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, юртимизга Ҳиндистон уламоларининг йирик намояндаси, машҳур аллома шайх Абу Бакр Аҳмад ҳазратлари ташриф буюрдилар. У киши фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан яқиндан хамкорлик қилиб келган уламолардандир.

Ёдингизда бўлса, 2014 йили шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Ҳиндистоннинг Керала штатидаги Сунний маданият маркази раиси шайх Абу Бакр Аҳмад Муслияр ҳазратларининг таклифи билан Кожикоде шаҳрида меҳмон бўлиб, Сунний маданият марказининг 37 йиллиги муносабати билан ўтказилган анъанавий халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этган эдилар.

Анжуман доирасида марказнинг Таҳфизул-Қуръон факультети талабаларининг битирув маросими ҳам ўтказилиб, унда шайх ҳазратлари ҳам иштирок этган эдилар, маросим ташкилотчилари ва битирувчиларни муборакбод этиб, уларга имом Бухорий авлодининг саломини етказган эдилар, юртимиз буюк муҳаддислар, улуғ алломалар юрти экани, жумладан, имом Термизий, Насоий, Ибн Ҳиббон Бустий, Доримий Самарқандий каби муҳаддислар, Мотуридий, Абу Лайс Самарқандий, Замахшарий, Насафий каби муфассирларнинг, Марғилоний, Сарахсий, Косоний каби улуғ фақихларнинг ватани эканини айтиб, битирувчиларга Қуръон санади хақида, олинадиган санаднинг аҳамияти хақида сўзлаган эдилар.

Ушбу тарихий учрашув нафақат икки олим ўртасида, балки икки қардош халқ, икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида ташланган катта қадам бўлган эди. Ушбу ҳамкорлик муносабатлари шайх ҳазратларининг вафотидан кейин ҳам бардавом бўлмоқда.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшиликнинг яхшиси – отанинг дўстлари билан силаи раҳм қилишдир», деганлар (имом Муслим ривоят қилган).

2016 йилда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг фарзандлари Исмоил Муҳаммад Содиқ бошчилигидаги бир гуруҳ уламолар мазкур ҳадиси шарифга амал қилган ҳолда, хайрли ниятлар билан Сунний маданият марказининг таклифига биноан Ҳиндистонга бориб, навбатдаги халқаро анжуманда иштирок этдилар.



Шайх Абу Бакр Аҳмад ҳазратлари бу ташрифдан ниҳоятда мамнун бўлиб, дўсти билан сўнгги бор 2014 йилда учрашганини кўп эслаган эдилар, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг Мовароуннаҳр диёри ва унинг уламолари ҳақида маърузалари, университет битирувчилари, ўқитувчилари ва меҳмонларидан иборат минглаб тингловчилар бу маърузани диққат билан эшитиб, кўплаб фойдалар олганини таъкидлаган эдилар. Самимий суҳбат сўнггида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳақларига, халқимиз ҳаққига, юртимизда улкан ислоҳотларга бош-қош бўлаётган юртбошимизнинг хақларига ҳам кўпдан-кўп дуолар қилинган, Ватан равнақи йўлидаги хайрли ишларида омад ва зафарлар тиланган эди.

2018 йилда Сунний маданият марказининг бир гуруҳ вакиллари Ўзбекистонда меҳмон бўлиб, Самарқанд, Бухоро вилоятларидаги зиёратгоҳларни, жумладан, имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишган, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан танишишган эди.

Аллоҳ таоло устозларимизнинг илм йўлидаги саъй-ҳаракатларини, Ўзининг розилиги йўлидаги ҳамкорлик фаолиятини бардавом қилсин, хайрли ишларида ажру мукофот, баракот бериб, икки дунё учун манфаатли қилсин! Ўтган устозларимизнинг охиратларини обод айлаб, набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ИЛМНИ ТАРТИБ БИЛАН ОЛИШ КЕРАКАллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсинАллоҳ таоло борлиқни тартибинтизом давоми...

67482 02:45 / 01.07.2020
Бугун 6 декбарь куни Hilolnashrrdquo нашриётматбааси томонидан Қуръони карим ndash Мусҳафи шарифrdquoнинг навбатдаги 10 минг нусхаси сотувга чиқарилди. Бу Мусҳафнинг давоми...

2349 10:10 / 06.12.2018
Бундан тўрт йил аввал кўчиришни бошлаган Саъд Абдулқодир хоним кунига 7 соатдан ишлагани ҳолда, тўрт йилда Қуръони каримни тўлиқ кўчиришга муваффақ бўлган.IQNA давоми...

2409 12:32 / 03.12.2018
Аллоҳга шукрки, COVID19rdquo пандемияси сабабли тўхтаб қолган Умра зиёрати, узоқ муддатли танаффусдан сўнг, катта қувонч билан яна қайта йўлга давоми...

2044 10:40 / 20.03.2022
Видеолар
Аудиолар

121596 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43062 14:35 / 11.08.2021