1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ватандошлар билан мулоқот

18:18 / 17 апрель 299 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 17 апрель куни Жанубий Кореянинг Кимхе шаҳридаги “ал-Бухорий” масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ватандошлар билан суҳбатлари ташкил этилди.

Муфтий ҳазратлари сўз аввалида уларга халқимизнинг саломларини етказиш баробарида илм олиш ва ҳалол ризқ талабида касбу ҳунар қилаётган мусофирларимиз эгаллаган билим-малакаси билан келгусида юртимиздаги турли соҳалар ривожи ҳамда аҳоли фаровонлигига ҳисса қўшишлари зарурлигига урғу қаратдилар. Шу боис, асл мақсад-муддаодан чалғимасдан бугунги мураккаб даврда турли фитна ва хуружлардан ўзларини муҳофаза қилишлари муҳимлигини таъкидладилар.

Учрашувда диёримизда амалга оширилаётган диний-маърифий жабҳадаги янгиланишларни сўзлаш баробарида ватандошларимизга яшаётган мамлакат қонун-қоидаларига амал қилиш, мусулмонлик одобига риоя этиш ва миллат шаънини сақлаш каби долзарб масалаларни ҳам баён этдилар.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамюртларимизнинг савол ва таклифларига жавоб бериб, ўзлари таълиф этган “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими”, “Раббоний нидолар”, “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ”, “Аллоҳ мени кўриб турибди” ва "Исломда Ватан тушунчаси" номли адабиётларни масжид кутубхонасига ҳадя қилдилар.

Учрашув якунидаги хатми Қуръон дуоларида Ҳақ таолодан бутун дунёга, хусусан, юртимизга тинчлик-фаровонлик, ватандошларимизга соғлик-омонлик ва илм ва касб-ҳунарларига қут-барака сўраб дуо қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Islom.uz интернет портали қуйидаги бўш иш ўринларга танлов ўтказилишини эълон қилади 2 та сайт муҳарририУшбу вазифаларга қўйиладиган талаблар мазкур йўналишда давоми...

5775 06:44 / 14.07.2018
Бу рақам 2013ndash2017 йилларни, яъни тўрт йилни ўз ичига олади. Маълум бўлишича, ҳалок бўлган 870 минг бола, бу 5 ёшгача бўлган болалар ҳисобига тўғри келади. Шунингдек, 550 давоми...

1485 07:30 / 23.02.2019
Қуръони каримнинг ушбу қўлёзма нусхасини тайёрлаган мисрлик хаттот Саъд Муҳаммад китобни Гиннес рекордлар китобига киритмоқчи, деб ёзади Middle East Eye нашри. Мазкур давоми...

3064 12:20 / 10.01.2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарориХалқнинг бунёдкорлик қудрати жўш урган ҳозирги замонда Учинчи Ренессанснинг илмиймаънавий пойдеворини давоми...

1543 11:00 / 18.07.2021
Аудиолар

120657 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42239 14:35 / 11.08.2021