1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида ифтор дастурхони ёзилди

12:54 / 05 апрель 864 pdf Ўқиш режими + -

Ифторликка Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходималари, Тошкент ислом институти ва Хадичаи Кубро ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчи ва талаба қизлари таклиф этилди.

Тадбирда АҚШ элчиси ўринбосари Пол Политис Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида илиқ фикрлар билдирди, аёлларнинг жамиятдаги ўрни, хусусан диний соҳадаги фаолияти аҳамиятли эканини қўшимча қилди.

ЎМИ Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мудираси Моҳира Зуфарова ҳам сўзга чиқиб, икки давлат ўртасидаги дўстона алоқалар мустаҳкамлиги янада ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Қолаверса, Ўзбекистоннинг диний соҳадаги имконият ва тажрибалари ҳамда ҳамкорликнинг самараси ўлароқ юртимиз қорилари АҚШдаги масжидларда Рамазонда тавровиҳ намозларида Хатми Қуръонга ўтиши анъанага айланган.

Якунда Пол Политис яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан йиғилганларни табриклади.

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб 23 май куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Сингапур Президенти ва унинг турмуш ўртоғини Ўзбекистон давоми...

1458 13:34 / 24.05.2023
Бугун, 25 май куни Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида таълим олаётган давоми...

750 14:05 / 25.05.2023
Бугун, 2023 йил 9 сентябрь куни .HilolNashr, нашриётматбаасининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва давоми...

923 18:34 / 09.09.2023
Аудиолар

120724 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42290 14:35 / 11.08.2021