1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

"Олтин силсила" китобининг 2-жузи сотувга чиқди

05:00 / 02.02.2015 2977 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Олтин силсила" китобининг 2-жузи сотувга чиқди

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ.


     Алҳамдулиллаҳ, «Олтин силсила» мажмуасининг иккинчи жузи ҳам китобхонларимизга тақдим этилмоқда.

 

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф  ва таржимонлар гуруҳи
Номи:  “ОЛТИН СИЛСИЛА – Саҳиҳул Бухорий 2-жуз”
Нашриёт:  «HILOL NASHR» Нашриёти
Сана:   2013
Ҳажми:  672 бет
ISBN:  978-9943-4094-9-1
Ўлчами: 70×100 1/16

Нархи:  35 000 сўм

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 415-сонли тавсияси ила чоп этилган

Мурожаат учун телефонлар:

Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27
Наманган, Асака, Марғилон шаҳарлари:  (+998 90) 322 25 22
Андижон шаҳри: (+998 90) 388 1212
Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99
Денов шаҳри: (+99890) 9951341
Ургенч шаҳри: (+99894) 1188880

(Иш вақти 09:00 - 17:00)

МУНДАРИЖА

11. Жума китоби
1-боб. Аллоҳ таолонинг «Эй иймон келтирганлар! Жума куни,
намозга нидо қилинган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг
ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир»,
деган сўзига биноан жума намозининг фарзлиги ҳақида
2-боб. Жума кунидаги ғуслнинг фазли; ёш бола ёки аёлларга
жума куни (намозга) ҳозир бўлиш вожибми?
3-боб. Жума учун хушбўйланиш ҳақида
4-боб. Жуманинг фазли ҳақида
5-боб
6-боб. Жума учун мой суриш ҳақида
7-боб. Ўзидаги энг чиройли (кийим)ни кияди
8-боб. Жума куни мисвоклаш ҳақида
9-боб. Бошқанинг мисвоки билан мисвок қилиш ҳақида
10-боб. Жума куни бомдод намозида нима қироат қилинади?
11-боб. Қишлоқ ва шаҳарлардаги жума ҳақида
12-боб. Жумага бормайдиган аёллар, болалар ва бошқаларга ғусл лозимми?
13-боб
14-боб. Ёмғирда жумага бормаса, рухсат
15-боб. Аллоҳ жалла ва аззанинг «Жума куни, намозга нидо қилинган пайтда...» деган сўзига кўра жума кимга вожиб бўлади ва унга қаерлардан келинади?
16-боб. Жуманинг вақти қуёш тиккадан оққанда
17-боб. Жума куни иссиқ кучайиб кетса…
18-боб. Жумага пиёда бориш, Аллоҳ жалла зикруҳунинг
«Аллоҳнинг зикрига шошилинг!» деган сўзи ва У Зот таолонинг
«...Керакли ҳаракатини қилса» деган сўзига кўра,
«Керакли ҳаракатини қилиш – амал ва боришдир», деган кишилар ҳақида
19-боб. Жума куни икки киши орасидан ҳатлаб ўтилмайди
20-боб. Жума куни киши биродарини турғизиб, унинг ўрнига ўзи ўтириб олмайди
21-боб. Жума кунидаги азон ҳақида
22-боб. Жума куни битта муаззин бўлгани ҳақида
23-боб. Имом азонни эшитганида минбар устида азонга жавоб қайтариши ҳақида
24-боб. Азон вақтида минбарда ўтириш ҳақида
25-боб. Хутба олдидан азон айтиш ҳақида
26-боб. Минбар устида хутба қилиш ҳақида
27-боб. Тик туриб хутба қилиш ҳақида
28-боб. Имом қавмга юзланади. Имом хутба қилганда одамларнинг
унга юзланишлари ҳақида
29-боб. Хутбада санодан кейин «Аммо баъд» дейиш ҳақида
30-боб. Жума куни икки хутба ўртасидаги қаъда ҳақида
31-боб. Хутбани тинглаш ҳақида
32-боб. Хутба қилаётган имом кириб келган кишини кўриб,
унга икки ракат намоз ўқишни буюриши ҳақида
33-боб. Имом хутба қилаётганда келиб, икки ракат енгил
намоз ўқиган киши ҳақида
34-боб. Хутбада икки қўлни кўтариш ҳақида
35-боб. Жума куни хутбада ёмғир сўраш ҳақида
36-боб. Жума куни имом хутба қилаётганда жим қулоқ солиш ҳақида.
Агар шеригига «Жим бўл» деса, лағв қилибди
37-боб. Жума кунидаги маълум пайт ҳақида
38-боб. Жума намозида одамлар имомни ташлаб кетишса,
имом ва қолганларнинг намози жоиздир
39-боб. Жумадан олдин ва кейинги намоз ҳақида
40-боб. Аллоҳ таолонинг «Бас, намоз тугаганидан сўнг ер юзи бўйлаб
тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг...» деган сўзи ҳақида
41-боб. Жумадан кейин қайлула қилиш ҳақида

12. Хавф намози китоби
1-боб. Хавф намози ҳақида
2-боб. Пиёда ва уловда хавф намози ўқиш ҳақида
3-боб. Хавф намозида бир-бирларини қўриқлашади
4-боб. Қўрғонни забт этишда ва душманга йўлиққанда намоз ўқиш ҳақида
5-боб. Қуваётган ва қочаётган кишининг уловда имо билан намоз ўқиши ҳақида
6-боб. Бомдодни эртароқ ва ғира-ширада ўқиш, ҳужум
ва жанг пайтидаги намоз ҳақида

13. Икки ҳайит китоби
1-боб. Икки ҳайит ва уларда ясаниш ҳақида
2-боб. Ҳайит кунидаги найза ва қалқонлар ҳақида
3-боб. Аҳли ислом учун икки ҳайитнинг суннати ҳақида
4-боб. Фитр куни (намозгоҳга) чиқишдан олдин таомланиш ҳақида
5-боб. Қурбон ҳайити куни таомланиш ҳақида
6-боб. Намозгоҳга минбарcиз чиқиш ҳақида
7-боб. Азон ва иқоматсиз ҳайит намозига пиёда ва уловда бориш ҳақида
8-боб. Ҳайит намозидан кейин хутба қилиш ҳақида
9-боб. Ҳайитда ва ҳарамда силоҳ олиб юришнинг макруҳлиги ҳақида
10-боб. Ҳайитга эрта бориш ҳақида
11-боб. Ташриқ кунларидаги амалнинг фазли ҳақида
12-боб. Мино кунлари ва арафотга борганда такбир айтиш ҳақида
13-боб. Ҳайит куни найзага қараб намоз ўқиш ҳақида
14-боб. Ҳайит куни имомнинг олдида аназа ёки найза кўтариб юриш ҳақида
15-боб. Аёллар ва ҳайзлиларнинг намозгоҳга чиқиши ҳақида
16-боб. Болаларнинг намозгоҳга чиқиши ҳақида
17-боб. Ҳайит хутбасида имомнинг одамларга юзланиши ҳақида
18-боб. Намозгоҳдаги белги ҳақида
19-боб. Имомнинг ҳайит куни аёлларга ваъз қилиши ҳақида
20-боб. Ҳайитда ёпинчиғи бўлмаса...
21-боб. Ҳайзлиларнинг намозгоҳдан четда туришлари ҳақида
22-боб. Қурбонлик куни намозгоҳда наҳр ва забҳ қилиш ҳақида
23-боб. Ҳайит хутбасида имом ва одамларнинг гапириши ҳақида;
имомдан хутба қилиб турганида бирон нарса сўралса...
24-боб. Ҳайит куни қайтаётганда йўлни ўзгартириш ҳақида
25-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бу – бизнинг,
ислом аҳлининг ҳайитидир» деган сўзларига кўра, киши ҳайит
намозини ўтказиб юборса, икки ракат намоз ўқийди.
Аёллар ҳамда уйларда ва қишлоқларда бўлганлар ҳам шундай
26-боб. Ҳайитдан олдин ва кейин намоз ўқиш ҳақида

14. Витр китоби
1-боб. Витр борасида келган хабарлар
2-боб. Витрнинг вақтлари ҳақида
3-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз аҳлларини
витрга уйғотишлари ҳақида
4-боб. Охирги намозини витр (тоқ) қилсин
5-боб. Улов устида витр ўқиш ҳақида
6-боб. Сафарда витр ўқиш ҳақида
7-боб. Рукуъдан олдин ва ундан кейин қунут ўқиш ҳақида

15. Истисқо китоби
1-боб. Истисқо ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
истисқога чиқишлари ҳақида
2-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Буни уларнинг бошига
Юсуфнинг (қаҳатчилик) йиллари каби йиллар қилгин» деган дуолари ҳақида
3-боб. Одамлар қаҳатчиликда қолганларида имомдан истисқо
қилишни сўрашлари ҳақида
4-боб. Ёмғир сўрашда ридони бар уриш ҳақида
5-боб. Аллоҳнинг тақиқлари бузилганда Робб жалла ва аззанинг
ўз махлуқотларидан қаҳатчилик орқали интиқом олиши ҳақида
6-боб. Жомеъ масжидда ёмғир сўраш ҳақида
7-боб. Жума хутбасида қиблага юзланмай ёмғир сўраш ҳақида
8-боб. Минбарда туриб ёмғир сўраш ҳақида
9-боб. Истисқо учун жума намози билан кифояланиш ҳақида
10-боб. Ёмғир кўп ёққанидан йўллар кесилиб қолганда дуо қилиш ҳақида
11-боб. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни
ёмғир сўрашда ридоларини бар урмадилар» деган гап ҳақида
12-боб. Имомдан ёмғир сўраш илтимос қилинса, рад этмайди
13-боб. Мушриклар қаҳатчилик пайтида мусулмонлардан шафоат сўраса ...
14-боб. Ёмғир кўпайиб кетганида «Устимизга эмас, атрофимизга!»
деб дуо қилиш ҳақида
15-боб. Ёмғир сўрашда тик туриб дуо қилиш ҳақида
16-боб. Истисқода қироатни жаҳрий қилиш ҳақида
17-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга қандай терс ўгирилганлар?
18-боб. Истисқо намози икки ракатдир
19-боб. Намозгоҳда ёмғир сўраш ҳақида
20-боб. Ёмғир сўрашда қиблага юзланиш ҳақида
21-боб. Ёмғир сўрашда одамларнинг имом билан бирга қўл кўтаришлари ҳақида
22-боб. Ёмғир сўрашда имомнинг қўл кўтариши ҳақида
23-боб. Ёмғир ёққанда нима дейилади?
24-боб. Соқолидан сув томгунча ёмғирда турган киши ҳақида
25-боб. Шамол турганда...
26-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Менга шарқий
шамол ила нусрат берилди» деган cўзлари ҳақида
27-боб. Зилзила ва аломатлар хусусида айтилган хабарлар ҳақида
28-боб. Аллоҳ таолонинг «Ва сизлар ризқингизга (шукр ўрнига ваҳдониятни)
ёлғонга чиқарасизми?» деган сўзи ҳақида
29-боб. Ёмғир қачон ёғишини фақат Аллоҳ билади

16. Кусуф китоби
1-боб. Қуёш тутилганда намоз ўқиш ҳақида
2-боб. Қуёш тутилганда садақа қилиш ҳақида
3-боб. Қуёш тутилганда «Жамловчи намозга!» деб нидо қилиш ҳақида
4-боб. Имомнинг қуёш тутилганда хутба қилиши ҳақида
5-боб. «Қуёш тўсилди» дейдими ё «Тутилди»ми?
6-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ бандаларини
кусуф ила қўрқитади» деган сўзлари ҳақида
7-боб. Қуёш тутилганда қабр азобидан паноҳ сўраш ҳақида
8-боб. Қуёш тутилганда сажданинг узун бўлиши ҳақида
9-боб. Кусуф намозини жамоат бўлиб ўқиш ҳақида
10-боб. Кусуф намозида аёлларнинг эркаклар билан намоз ўқишлари ҳақида
11-боб. Қуёш тутилганда қул озод қилишни яхши кўрган киши ҳақида
12-боб. Масжидда кусуф намози ўқиш ҳақида
13-боб. Қуёш бирор кишининг ўлими туфайли ҳам, ҳаёти туфайли ҳам тутилмайди
14-боб. Қуёш тутилгандаги зикр ҳақида
15-боб. Ой тутилгандаги дуо ҳақида
16-боб. Имомнинг кусуф хутбасида «Аммо баъд» дейиши ҳақида
17-боб. Ой тутилгандаги намоз ҳақида
18-боб. Кусуф (намози)да биринчи ракат узунроқ бўлади
19-боб. Кусуф (намози)да қироатни жаҳрий қилиш ҳақида
17. Қуръон саждалари китоби
1-боб. Қуръон саждалари ва унинг суннати ҳақида келган хабарлар ҳақида
2-боб. «Танзил» – «Сажда»(сураси)нинг саждаси ҳақида
3- Боб. «Сод»нинг саждаси ҳақида
4-боб. «Нажм»нинг саждаси ҳақида
5-боб. Мушрик нажас бўлиб, унинг таҳорати йўқ бўлса ҳам
мусулмонларнинг мушриклар билан сажда қилганлари ҳақида
6-боб. Сажда (ояти)ни ўқиб, сажда қилмаган киши ҳақида
7-боб. «Изас-самаун шаққот»нинг саждаси ҳақида
8-боб. Қорининг саждаси туфайли сажда қилиш ҳақида
9-боб. Имом сажда (ояти)ни қироат қилганда одамларнинг тирбанд бўлиши ҳақида
10-боб. «Аллоҳ азза ва жалла саждани вожиб қилмаган» деб билган кишилар ҳақида
11-боб. Намозда сажда (ояти)ни ўқиб, сўнг сажда қилган киши ҳақида
12-боб. Тирбандликдан саждага жой топа олмаган киши ҳақида

18. Қаср қилиш китоби
1-боб. Қаср борасида келган хабарлар ва қаср қилиш учун қанча турилиши ҳақида
2-боб. Минодаги намоз ҳақида
3-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажларида неча кун турганлар?
4-боб. Намозни қанча (масофа)да қаср қилади?
5-боб. Киши яшаш жойидан чиқиши билан қаср қилаверади
6-боб. Мусофир шомни сафарда уч ракат ўқийди
7-боб. Улов устида у юзланган тарафга қараб нафл намоз ўқиш ҳақида
8-боб. Улов устида имо (билан намоз ўқиш) ҳақида
9-боб. Фарз намози учун (уловдан) тушилади
10-боб. Эшакнинг устида нафл намоз ўқиш ҳақида
11-боб. Сафарда намоздан кейин ҳам, олдин ҳам нафл ўқимаган киши ҳақида
12-боб. Сафарда (фарз) намоздан кейинги ва олдингидан
бошқа нафл (намозларни) ўқиш ҳақида
13-боб. Сафарда шом ва хуфтонни жам қилиш ҳақида
14-боб. Шом билан хуфтонни жамлаганда азон ёки иқомат айтиладими?
15-боб. Мусофир қуёш оғмасидан олдин йўлга чиқса,
пешинни асргача кечиктиради
16-боб. Қуёш оққанидан кейин йўлга чиқса, пешинни ўқиб,
сўнг (уловга) минади
17-боб. Ўтирган кишининг намози ҳақида
18-боб. Ўтирган кишининг имо билан намоз ўқиши ҳақида
19-боб. Ўтириб намоз ўқий олмаса, ёнбошлаб ўқийди
20-боб. Ўтириб намоз ўқисаю, соғайиб қолса ёки ўзини енгил ҳис қилса,
қолганини (туриб) тамомлайди
19. Таҳажжуд китоби
1-боб. Тунда таҳажжуд ўқиш ва Аллоҳ азза ва жалланинг «Кечанинг бир
қисмида у (Қуръон) билан бедор бўл. Сенга нофила бўлсин», деган сўзи ҳақида
2-боб. Тунги ибодатнинг фазли ҳақида
3-боб. Тунги ибодатда сажданинг узун бўлиши ҳақида
4-боб. Беморнинг қиёмни тарк этиши ҳақида
5-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тунги намоз
ва нафлларга вожиб қилмай ундашлари ҳақида
6-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқлари шишиб
кетгунча қоим бўлганлари ҳақида
7-боб. Саҳар пайтида ухлаш ҳақида
8-боб. Саҳарлик қилгач, бомдодни ўқигунча ухламаслик ҳақида
9-боб. Тунги намозда қиёмнинг узун бўлиши ҳақида
10-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари қандай бўлган?
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда қанча намоз ўқир эдилар?
11-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тундаги ибодатлари,
уйқулари ва тунги ибодатнинг насх қилинган қисми ҳақида
12-боб. Киши кечаси намоз ўқимаса, шайтон унинг гарданига
тугун боғлаши ҳақида
13-боб. Киши намоз ўқимай ухласа, шайтон унинг қулоғига бавл қилади
14-боб. Тун охирида дуо қилиш ва намоз ўқиш ҳақида
15-боб. Кечанинг аввалида ухлаб, охирини бедор ўтказиш ҳақида
16-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рамазондаги
ва бошқа вақтлардаги тунги ибодатлари ҳақида
17-боб. Кечаю кундуз таҳоратли бўлишнинг фазли.
Кечаси ва кундузи таҳоратдан кейин намоз ўқишнинг фазли ҳақида
18-боб. Ибодатда чуқур кетишнинг макруҳлиги ҳақида
19-боб. Тунда ибодат қиладиган кишига буни тарк этишнинг макруҳлиги ҳақида
20-боб
21-боб. Тунда уйғониб кетиб, намоз ўқишнинг фазли ҳақида
22-боб. Бомдоднинг икки ракатига бардавомлик ҳақида
23-боб. Бомдоднинг икки ракатидан сўнг ўнг тарафга ёнбошлаб ётиш ҳақида
24-боб. Икки ракатдан сўнг ёнбошламай суҳбатлашиш ҳақида
25-боб. Нафл намози икки ракат-икки ракат бўлиши ҳақида келган хабарлар
26-боб. Бомдоднинг икки ракатидан кейин сўзлашиш ҳақида
27-боб. Бомдоднинг икки ракатига доимо эътиборли бўлиш
ва уни нафл деб аташ ҳақида
28-боб. Бомдоднинг икки ракатида нима ўқилади?
29-боб. Фарздан кейин нафл ўқиш ҳақида
30-боб. Фарздан кейин нафл ўқимаган киши ҳақида
13-боб. Сафарда чошгоҳ намозини ўқиш ҳақида
32-боб. Чошгоҳ намозини ўқимай, бунга кенг қараш ҳақида
33-боб. Муқимликда чошгоҳ намозини ўқиш ҳақида
34-боб. Пешиндан олдинги икки ракат ҳақида
35-боб. Шомдан олдин намоз ўқиш ҳақида
36-боб. Нафл намозларни жамоат бўлиб ўқиш ҳақида
37-боб. Уйда нафл намоз ўқиш ҳақида

20. Макка ва мадина масжидидаги намознинг фазли китоби
1-боб. Макка ва Мадина масжидидаги намознинг фазли ҳақида
2-боб. Қубо масжиди ҳақида
3-боб. Ҳар шанба қубо масжидига бориш ҳақида
4-боб. Қубо масжидига пиёда ва уловда бориш ҳақида
5-боб. (Равзадаги) қабр билан минбар орасининг фазли ҳақида
6-боб. Байтул-Мақдис масжиди ҳақида

21. Намоздаги ҳаракат ҳақида китоб
1-боб. Агар намоз амалларидан бўлса, намозда қўлни ишлатиш ҳақида
2-боб. Намозда (айтиш) қайтарилган гаплар ҳақида
3-боб. Кишиларга намозда жоиз бўлган тасбеҳ ва ҳамдлар ҳақида
4-боб. Намозда бирор қавмни тилга олиш ёки билмай,
бошқасига юзма-юз салом бериш ҳақида
5-боб. Чапак чалиш аёллар учундир
6-боб. Содир бўлган бирон ҳодиса туфайли намозда орқага
тисарилиш ёки олдинга ўтиш ҳақида
7-боб. Она намоздаги фарзандини чақирса...
8-боб. Намозда майда тошларни сийпалаш ҳақида
9-боб. Намозда сажда қилиш учун кийимини ёйиш ҳақида
10-боб. Намозда жоиз бўлган ҳатти-ҳаракатлар ҳақида
11-боб. Намозда улов ечилиб кетса...
12-боб. Намозда жоиз бўлган туфлаш ва пуфлаш ҳақида
13-боб. Эркак киши намозда билмай қарсак чалиб қўйса, намози бузилмайди
14-боб. Намозхонга: «Олдинла» ёки «Кутиб тур», дейилса
ва у кутиб турса, ҳечқиси йўқ
15-боб. Намозда саломга алик олинмайди
16-боб. Содир бўлган бир иш туфайли намозда қўлни кўтариш ҳақида
17-боб. Намозда қўлни биқинга қўйиб туриш ҳақида
18-боб. Киши намозда бир нарсани ўйласа...

22. Саҳв китоби
1-боб. Фарзнинг иккинчи ракатидан туриб кетгандаги саҳв ҳақида келган хабарлар
2-боб. Беш (ракат) ўқиб қўйса...
3-боб. Иккинчи ёки учинчи ракатда салом бериб қўйиб,
намоз саждалари каби ёки ундан узунроқ икки сажда қилса...
4-боб. Саҳвнинг икки саждасида ташаҳҳуд ўқимаслик ҳақида
5-боб. Саҳвнинг икки саждасида такбир айтиш ҳақида
6-боб. Уч ракатми, тўрт ракатми, қанча ўқиганини билмай қолса,
ўтирган ҳолида икки сажда қилади
7-боб. Фарз ва нафлдаги саҳв ҳақида
8-боб. Намоз ўқиётганида гапирилганда қўли билан ишора қилса ва қулоқ тутса...
9-боб. Намоздаги ишора ҳақида

23. Жанозалар китоби
1-боб. Жанозалар ҳақида ва охирги сўзи «Ла илаҳа иллаллоҳ» бўлган киши хусусида
2-боб. Жанозага қатнашишга буюриш ҳақида
3-боб. Маййитнинг ҳузурига у кафанланганидан кейин кириш ҳақида
4-боб. Маййитнинг аҳлига ўлим хабарини айтиш ҳақида
5-боб. Жанозани маълум қилиш ҳақида
6-боб. Фарзанди вафот этиб, савоб умид қилган кишининг фазли ҳақида
7-боб. Кишининг қабр олдидаги аёлга «Сабр қил», дейиши ҳақида
8-боб. Маййитни сув ва сидр билан ғусл ва таҳорат қилдириш ҳақида
9-боб. Тоқ ювишнинг мустаҳаблиги ҳақида
10-боб. (Ювиш) маййитнинг ўнг тарафидан бошланади
11-боб. Маййитнинг таҳорат ўринлари ҳақида
12-боб. Аёл эркак кишининг изорига кафанланадими?
13-боб. Охирида кофур қўшилади
14-боб. Аёлнинг сочини ёзиб юбориш ҳақида
15-боб. Маййитни ўраш қандай бўлади?
16-боб. Аёлнинг сочи уч ўрим қилинадими?
17-боб. Аёлнинг сочи орқасига ташлаб қўйилади
18-боб. Кафан учун оқ мато бўлиши ҳақида
19-боб. Иккита эн кийимга кафанлаш ҳақида
20-боб. Маййитга хушбўй суртиш ҳақида
21-боб. Эҳромдаги киши қандай кафанланади?
22-боб. Чети тикилган ёки тикилмаган кўйлакка кафанлаш
ва кўйлаксиз кафанлаш ҳақида
23-боб. Кўйлаксиз кафанлаш ҳақида
24-боб. Салласиз кафанлаш ҳақида
25-боб. Кафан (маййитнинг) жами молидан бўлиши ҳақида
26-боб. Фақат бир дона эн (яхлит) кийим топилганда...
27-боб. Бош ёки оёқни ёпишгагина етадиган нарсадан бошқа
кафан топилмаса, бош ёпилади
28-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида
кафан тайёрлаганида эътироз билдирилмаган киши ҳақида
29-боб. Аёлларнинг жанозага қатнашиши ҳақида
30-боб. Аёл кишининг эридан бошқага аза тутиши ҳақида
31-боб. Қабрларни зиёрат қилиш ҳақида
32-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Маййит ўз аҳлининг
баъзи йиғиси туфайли азобланади» деган сўзлари ҳақида. Агар айтиб йиғлаш
унинг (маййитнинг ҳаётлигидаги) одати бўлса
33-боб. Маййитга айтиб йиғлашнинг макруҳлиги ҳақида
34-боб
35-боб.Ёқа йиртган биздан эмас
36-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саъд ибн хавлага ачинган эдилар
37-боб. Мусибат чоғи соч қиришдан қайтарилгани ҳақида
38-боб. Юзга урган биздан эмас
39-боб. Мусибатда уввос солиш ва жоҳилият сўзлари билан
айтиб йиғлашдан қайтариш ҳақида
40-боб. Мусибат чоғида маҳзунлиги билинадиган ҳолда ўтириш ҳақида
41-боб. Мусибат пайти қайғусини билдирмаслик ҳақида
42-боб. Сабр биринчи зарбададир
43-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Биз сен учун маҳзунмиз»,
деган сўзлари ҳақида
44-боб. Беморнинг ҳузурида йиғлаш ҳақида
45-боб. Айтиб йиғлашдан қайтарилгани ва бунда таҳдид қилиш ҳақида
46-боб. Жаноза учун ўриндан туриш ҳақида
47-боб. Жаноза учун ўрнидан турса, қачон ўтиради?
48-боб. Ким жанозага эргашса, одамларнинг елкаларидан пастга
қўйилмагунича ўтирмасин. Агар ўтириб олса, туришга буюрилади
49-боб. Яҳудийнинг жанозаси учун ўриндан туриш ҳақида
50-боб. Жанозани аёллар эмас, эркаклар кўтариши ҳақида
51-боб. Жанозани тезлатиш ҳақида
52-боб. Маййитнинг жанозада: «Мени тезроқ элтинглар» дейиши ҳақида
53-боб. Жанозада имомнинг орқасидан икки ёки уч саф турғизиш ҳақида
54-боб. Жанозадаги сафлар ҳақида
55-боб. Жанозада болаларнинг эркаклар билан сафда туриши ҳақида
56-боб. Жаноза намозининг суннати ҳақида
57-боб. Жанозага қатнашишнинг фазли ҳақида
58-боб. Дафн этилгунча кутиб туриш ҳақида
59-боб. Болаларнинг кишилар билан бирга маййитларга жаноза ўқишлари ҳақида
60-боб. Намозгоҳда ва масжидда маййитларга жаноза ўқиш ҳақида
61-боб. Қабрлар устига масжид қилиб олишнинг макруҳлиги ҳақида
62-боб. Нифосида вафот этган нифосли аёлларга жаноза ўқиш ҳақида
63-боб. (Имом) аёл ёки эркакнинг қаерида туради?
64-боб. Жанозага тўрт такбир айтиш ҳақида
65-боб. Жанозада «Фотиҳаи китоб»ни ўқиш ҳақида
66-боб. Дафн қилингандан кейин қабр устида жаноза ўқиш ҳақида
67-боб. Маййит шиппакларнинг товушини эшитади
68-боб. Ҳарам ер ва шунга ўхшаш жойларда дафн этилишни яхши кўриш ҳақида
69-боб. Тунда дафн қилиш ҳақида
70-боб. Қабр устига масжид қуриш ҳақида
71-боб. Аёл кишининг қабрига ким киради?
72-боб. Шаҳидга жаноза ўқиш ҳақида
73-боб. Бир қабрга икки ёки уч кишини дафн қилиш ҳақида
74-боб. Шаҳидларни ювишни лозим деб билмаслик ҳақида
75-боб. Лаҳадга ким аввал қўйилади?
76-боб. Қабрга изхир ва ўт‑ўлан ишлатиш ҳақида
77-боб. Маййит бирон сабаб туфайли қабр ва лаҳаддан чиқариладими?
78-боб. Қабрни лаҳад ёки ёрма қилиш ҳақида
79-боб. Бола мусулмон бўлган заҳоти ўлса, унга жаноза ўқиладими?
Болага ислом таклиф қилинадими?
80-боб. Мушрик ўлим олдидан: «Ла илаҳа иллаллоҳ», деса...
81-боб. Қабр устидаги хурмо шохи ҳақида
82-боб. Сўзловчининг қабр олдида ваъз айтиши ва шериклари
унинг атрофида ўтириши ҳақида
83-боб. Жонига қасд қилган киши ҳақида келган хабарлар
84-боб. Мунофиқларга жаноза ўқиш ва мушрикларга истиғфор
айтишнинг макруҳлиги ҳақида
85-боб. Одамларнинг ўлганга мақтов айтишлари ҳақида
86-боб. Қабр азоби борасида келган хабарлар ҳақида
87-боб. Қабр азобидан паноҳ сўраш ҳақида
88-боб. Ғийбатчилик ва пешоб туфайли қабрда азобланиш ҳақида
89-боб. Маййитга эртаю-кеч (ўрни) кўрсатиб турилади
90-боб. Маййитнинг тобутда айтадиган гапи ҳақида
91-боб. Мусулмонларнинг болалари тўғрисида нима дейилгани ҳақида
92-боб. Мушрикларнинг болалари тўғрисиданима дейилгани ҳақида
93-боб
94-боб. Душанба кунги ўлим ҳақида
95-боб. Тўсатдан, кутилмагандаги ўлим ҳақида
96-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умар
розияллоҳу анҳумонинг қабрлари хусусида келган хабарлар ҳақида
97-боб. Ўлганларни сўкишдан қайтарилгани ҳақида
98-боб. Ўлганларнинг ёмонларини зикр қилиш ҳақида

24. Закот китоби
1-боб. Закотнинг вожиблиги ҳақида
2-боб. Закот беришга байъат қилиш ҳақида
3-боб.Закот бермаган кишининг гуноҳи ҳақида
4-боб. Закоти берилган нарса босиб қўйилган хазина эмас
5-боб. Молни ўз жойига сарфлаш ҳақида
6-боб. Садақада риё қилиш ҳақида
7-боб. Аллоҳ хиёнатдан топилган садақани қабул қилмайди,
фақат пок касбдан бўлганини қабул қилади
8-боб. Пок касбдан садақа қилиш ҳақида
9-боб. Рад этилишидан олдин садақа қилиш ҳақида
10-боб. «Яримта хурмо ва озгина садақа билан бўлса ҳам дўзахдан сақланинг!»
11-боб. Қайси садақа афзал? Хасиснинг соғ пайтидаги садақаси ҳақида
11-боб. (Такрорий)
12-боб. Ошкора садақа ҳақида
13-боб. Махфий садақа ҳақида
14-боб. Ўзи билмаган ҳолда бойга садақа қилса...
15-боб. Ўзи билмаган ҳолда боласига садақа қилса...
16-боб. Ўнг қўл билан садақа қилиш ҳақида
17-боб. Садақани ўзи бермай, ходимига буюрган киши ҳақида
18-боб. Садақа фақат беҳожатликдадир
19-боб. Берганини миннат қилувчи ҳақида
20-боб. Садақани вақтидан кечиктирмай беришни яхши кўриш ҳақида
21-боб. Садақага қизиқтириш ва унда воситачилик қилиш ҳақида
22-боб. Қурби етганича садақа қилади
23-боб. Садақа хатони ўчиради
24-боб. Мушриклигида садақа қилиб, кейин мусулмон бўлган киши ҳақида
25-боб. Эгасининг буйруғи билан, зиён келтирмай
садақа қилган ходимнинг ажри ҳақида
26-боб. Эрининг уйидан зиён келтирмай садақа қилган
ёки егулик берган аёлнинг ажри ҳақида
27-боб. Аллоҳ таолонинг «Аммо ким (ато) берса ва тақво қилса ва гўзал(сўз)ни
тасдиқ қилса, бас, уни осонга муяссар қиламиз. Аммо ким бахиллик ва истиғно
қилса ва гўзал(сўз)ни ёлғонга чиқарса, бас, уни қийинга муяссар қиламиз»,
деган сўзи ҳақида
28-боб. Садақа берувчи билан бахилнинг мисоли ҳақида
29-боб. Касб ва тижоратнинг садақаси ҳақида
30-боб. Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор, ким топа олмаса,
маъруф иш қилсин
31-боб. Закот ва садақадан қанча берилиши ҳамда битта қўй берган киши ҳақида
32-боб. Кумуш танганинг закоти ҳақида
33-боб. Закот қилиб бериладиган нарсалар ҳақида
34-боб. Ажратганларники қўшилмайди, қўшганларники ажратилмайди
35-боб. Моллари аралашган икки киши (ҳаққини улушига қараб) қайтариб олади
36-боб. Туянинг закоти ҳақида
37-боб. Қўлидаги (туялари нисоби) бир яшар урғочи туянинг
закотига етсаю, унда шунақаси бўлмаса...
38-боб. Қўйнинг закоти ҳақида
39-боб. Агар закот йиғувчи истамаса, закотда қари,
нуқсонли ҳайвон ҳам, қўчқор ҳам олинмайди
40-боб. Садақада улоқни олиш ҳақида
41-боб. Садақада одамларнинг сара моллари олинмайди
42-боб. Беш бош туядан озда закот йўқ
43-боб.Сигирнинг закоти ҳақида
44-боб. Қариндошларга закот бериш ҳақида
45-боб. Мусулмоннинг зиммасида оти учун закот йўқ
46-боб. Мусулмоннинг зиммасида қули учун садақа йўқ
47-боб. Етимларга садақа қилиш ҳақида
48-боб. Эрига ва қарамоғидаги етимларга закот бериш ҳақида
49-боб. Аллоҳ таолонинг «Қул озод қилишда», «Аллоҳнинг йўлида»,
деган сўзи ҳақида
50-боб. Тиланчиликдан тийилиш ҳақида
51-боб. Киши сўрамай ва очкўзлик қилмай туриб, Аллоҳ унга бирор нарса берса...
52-боб. Мол кўпайтириш мақсадида одамлардан тиланчилик қилиш ҳақида
53-боб. Аллоҳ таолонинг «Одамлардан хиралик билан сўрамаслар»,
деган сўзи ва бойлик қанча экани ҳақида
54-боб. Хурмони чамалаш ҳақида
55-боб. Осмон суви ҳамда оқар сув билан суғориладиган нарсаларда
ушр борлиги ҳақида
56-боб. Беш васақдан озда садақа йўқ
57-боб. Хурмонинг садақаси меваси терилганда олинади
58-боб. Мева, хурмо, ер ёки экинидан ушр ёхуд садақа вожиб бўлган ҳолда
уларни сотиб, закотни бошқа нарсадан бериш ёки мевасидан закот вожиб
бўлмаган ҳолда уни сотиш ҳақида
59-боб. Киши ўз садақасини сотиб оладими?
60-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга садақа қилиш
хусусида келган хабарлар ҳақида
61-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари озод
қилган қулларга садақа қилиш ҳақида
62-боб. Садақа бошқа ҳолатга ўтса...
63-боб. Садақани бойлардан олиш ва уни қаерда бўлсалар ҳам,
камбағалларга бериш ҳақида
64-боб. Пешвонинг садақа эгасини ёрлақаши ва дуо қилиши ҳақида
65-боб. Денгиздан чиқариб олинадиган нарсалар ҳақида
66-боб. Рикозда (закот) бешдан бир бўлади
67-боб. Аллоҳ таолонинг «Унда ишловчиларга» деган қавли
ва садақа йиғувчиларнинг пешвога ҳисобот беришлари ҳақида
68-боб. Садақа туясидан ва унинг сутидан йўқсил йўлчилар учун
фойдаланиш ҳақида
69-боб. Пешвонинг садақа туяларига ўз қўли билан тамға уриши ҳақида
70-боб. Фитр садақасининг фарзлиги ҳақида
71-боб. Фитр садақасининг қулларга ва бошқа мусулмонларга вожиблиги ҳақида
72-боб. Арпадан бир соъ...
73-боб. Фитр садақаси – бир соъ егулик
74-боб. Фитр садақаси хурмодан бир соъдир
75-боб. Майиздан бир соъ...
76-боб. Фитр садақасининг ҳайит намозидан олдин берилиши ҳақида
77-боб. Фитр садақаси ҳурга ҳам, қулга ҳам вожиблиги ҳақида
78-боб. Фитр садақаси каттаю-кичикка вожибдир

25. Ҳаж китоби
1-боб. Ҳажнинг фарзлиги ва унинг фазилати ҳақида Аллоҳ таоло айтади:
«Одамлардан йўлга қодир бўлганларига Аллоҳ учун байтни ҳаж қилмоқ
вожибдир. Кимки куфр келтирса, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир».
2-боб. Аллоҳ таолонинг «... Улар сен томон пиёда ва озиб кетган уловлар
устида узоқ-узоқ йўллардан келсинлар. Ва ўзлари учун бўладиган
манфаатларга шоҳид бўлсинлар» деган сўзи ҳақида
3-боб. Уловда ҳаж қилиш ҳақида
4-боб. Мабрур ҳажнинг фазли ҳақида
5-боб. Ҳаж ва умра мийқотларининг тайин қилиниши ҳақида
6-боб. Аллоҳ таолонинг «Озуқа олинг, энг яхши озуқа тақводир»,
деган сўзи ҳақида
7-боб. Макка аҳлининг ҳаж ва умра учун эҳром боғлайдиган жойи ҳақида
8-боб. Мадина аҳлининг мийқоти ҳамда уларнинг Зулҳулайфадан
олдин эҳром боғламасликлари ҳақида
9-боб. Шом аҳлининг эҳром боғлайдиган жойи ҳақида
10-боб. Нажд аҳлининг эҳром боғлайдиган жойи ҳақида
11-боб. Мийқот ичида бўлганларнинг эҳром боғлайдиган жойи ҳақида
12-боб. Яман аҳлининг эҳром боғлаш жойи ҳақида
13-боб. Зоту ирқ (мийқоти) ироқ аҳли учундир
14-боб.
15-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шажара
йўлидан чиққанлари ҳақида
16-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ақийқ муборак водийдир»,
деган сўзлари ҳақида
17-боб. Кийимдан хушбўйликни уч марта ювиб кетказиш ҳақида
18-боб. Эҳром боғлашда хушбўйланиш, эҳром боғламоқчи бўлганда
нималар кийиш ҳамда соч тараш ва мой суртиш ҳақида
19-боб. Сочни елимлаб олиб талбия айтиш ҳақида
20-боб. Зулҳулайфа масжидининг олдидан эҳром боғлаш ҳақида
21-боб. Эҳромли киши киймайдиган кийимлар ҳақида
22-боб. Ҳажда уловга миниш ва мингашиш ҳақида
23-боб. Эҳромли киши киядиган кийимлар, ридо ва изорлар ҳақида
24-боб. Зулҳулайфада тонг отгунча тунаш ҳақида
25-боб. Талбияда овозни кўтариш ҳақида
26-боб. Талбия ҳақида
27-боб. Уловга минганда талбия айтишдан олдин ҳамд,
тасбеҳ ва такбир айтиш ҳақида
28-боб. Улови кўтариб, тикланганда талбия айтиш ҳақида
29-боб. Қиблага юзланган ҳолда талбия айтиш ҳақида
30-боб. Водийга тушганда талбия айтиш ҳақида
31-боб. Ҳайзли ва нифосли аёллар қандай талбия айтади?
32-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида Набий
соллаллоҳу алайҳи васалламнинг талбияларидек талбия айтган киши ҳақида
33-боб. Аллоҳ таолонинг «Ҳаж маълум ойлардир. Кимки уларда ўзига
ҳажни фарз қилса, ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир...»
ва «Сендан ҳилоллар ҳақида сўрарлар. «Улар одамлар ва ҳаж учун
вақт ўлчовидир», деб айт...» деган сўзи ҳақида
34-боб. Таматтуъ, қирон, ифрод ҳажлари ҳамда ҳадийси бўлмаган
киши ҳажни фасх қилиши ҳақида
35-боб. Ҳажни тилга олиб талбия айтиш ҳақида
36-боб. Таматтуъ ҳақида
37-боб. Аллоҳ таолонинг «Бу аҳлу оиласи масжидул‑ҳаромда
яшамайдиганлар учундир» деган сўзи ҳақида
38-боб. Маккага киришда ғусл қилиш ҳақида
39-боб. Маккага кундузи ёки кечаси кириш ҳақида
40-боб. Маккага қаердан кирилади?
41-боб. Макканинг қаеридан чиқилади?
42-боб. Макка ва унинг биноларининг фазли ҳақида
43-боб. Ҳарамнинг фазилати ҳақида
44-боб. Макканинг ҳовлиларини мерос қилиш, уларнинг олди-сотдиси
ва (одамларнинг хоссатан масжидул-ҳаромда тенгликлари ҳақида)
45-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маккага тушганлари ҳақида
46-боб. Аллоҳ таолонинг «Иброҳим: «Роббим, бу юртни омонлик юрти қилгин,
мени ва болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан четда қилгин»,
деганини эсла. «Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпини
адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса,
албатта, ўзинг ўта мағфиратлисан, ўта раҳмлисан.  Роббимиз, ҳақиқатда,
мен ўз зурриётимдан байтул ҳароминг ёнига, гиёҳсиз водийга жойлаштирдим.
Роббимиз, намозни тўкис адо этишлари учун. Бас, ўзинг одамлардан
баъзиларининг қалбларини уларга талпинадиган қилгин ва уларни мевалардан
ризқлантиргин. Шояд, шукр қилсалар», деган сўзи ҳақида
47-боб. Аллоҳ таолонинг «Аллоҳ каъбани – байтул ҳаромни, ҳаром ойни,
ҳадйини ва осилган белгиларни одамлар учун тиргак қилиб қўйди. Бу Аллоҳ,
албатта, осмонлардаги нарсаларни ҳам, ердаги нарсаларни ҳам билишини
ва албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зот эканини билишингиз
учундир» деган қавли ҳақида
48-боб. Каъбапўш ҳақида
49-боб. Каъбанинг вайрон қилиниши ҳақида
50-боб. Ҳажарул-асвад хусусида айтилган гаплар ҳақида
51-боб. Байтни қулфлаш ҳамда байт ичида истаган тарафида намоз ўқиш ҳақида
52-боб. Каъбанинг ичида намоз ўқиш ҳақида
53-боб. Каъбага кирмаган киши ҳақида
54-боб. Каъбанинг турли тарафларида такбир айтиш ҳақида
55-боб. Рамлнинг бошланиши қандай бўлгани ҳақида
56-боб. Маккага келганда илк тавофда ҳажарул-асвадни истилом қилиш
ва уч марта рамл қилиш ҳақида
57-боб. Ҳаж ва умрада рамл қилиш ҳақида
58-боб. Рукнни миҳжан билан истилом қилиш ҳақида
59-боб. Икки ямоний рукндан бошқасини истилом қилмаган киши ҳақида
60-боб. Тошни ўпиш ҳақида
61-боб. Рукнга келганда унга ишора қилиш ҳақида
62-боб. Рукн олдида такбир айтиш ҳақида
63-боб. Маккага келганда уйига қайтишдан олдин байтни тавоф қилиш,
кейин икки ракат намоз ўқиб, сўнг сафога чиқиш ҳақида
64-боб. Аёлларнинг эркаклар билан бирга тавоф қилишлари ҳақида
65-боб. Тавофда гапириш ҳақида
66-боб. Қайишни ёки тавофда макруҳ бўлган бирон нарсани кўрса,
уни узиб ташлайди
67-боб. Байтни яланғоч киши тавоф қилмайди ва мушрик ҳаж қилмайди
68-боб. Тавофда тўхтаб қолса...
69-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар етти тавофлари
учун икки ракат намоз ўқиганлари ҳақида
70-боб. Биринчи тавофдан кейин то Арафотга чиқиб-қайтгунча
Каъбага яқин келмаслик ва уни тавоф қилмаслик ҳақида
71-боб. Тавофнинг икки ракат намозини масжиддан ташқарида ўқиш ҳақида
72-боб. Тавофнинг икки ракат намозини мақомнинг ортида ўқиш ҳақида
73-боб. Бомдод ва асрдан кейин тавоф қилиш ҳақида
74-боб. Бемор уловда тавоф қилади
75-боб. Ҳожиларга сув улашиш ҳақида
76-боб. Замзам хусусида келган хабарлар ҳақида
77-боб. Қирон ҳаж қилувчининг тавофи ҳақида
78-боб. Таҳорат билан тавоф қилиш ҳақида
79-боб. Сафо ва марва (орасида саъй қилишнинг) вожиблиги
ва бу Аллоҳнинг шиорларидан қилингани ҳақида
80-боб. Сафо ва марва орасида саъй қилиш борасида келган хабарлар ҳақида
81-боб. Ҳайзли аёл байтни тавоф қилишдан бошқа барча амалларни
адо этаверади. Киши сафо‑марва орасида таҳоратсиз саъй қилса...
82-боб. Маккалик ҳамда ҳожининг Минога чиққанда батҳо
ва бошқа жойлардан эҳром боғлаши ҳақида
83-боб. (Ҳожи) тарвия куни пешин намозини қаерда ўқийди?
84-боб. Минода намоз ўқиш ҳақида
85-боб. Арафа кунининг рўзаси ҳақида
86-боб. Минодан арафотга юрганда талбия ва такбир айтиш ҳақида
87-боб. Арафа куни кун қизиганда юриш ҳақида
88-боб. Арафотда улов устида вуқуф қилиш ҳақида
89-боб. Арафотда икки намозни жамлаш ҳақида
90-боб. Арафотда хутбани қисқа қилиш ҳақида
90-боб (Такрорий). Мавқифга шошилиш ҳақида
91-боб. Арафотда вуқуф қилиш ҳақида
92-боб. Арафотдан қайтганда юриш ҳақида
93-боб. Арафот билан жамънинг орасига тушиш ҳақида
94-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайтишда сокинликка
буюрганлари ва уларга қамчилари билан ишора қилганлари ҳақида
95-боб. Муздалифада икки намозни жамлаш ҳақида
96-боб. Икковини (шом билан хуфтонни) жамлаб, (орасида)
нафл намоз ўқимаслик ҳақида
97-боб. Иккови(шом билан хуфтон)нинг ҳар бирига азон ва иқома айтиш ҳақида
98-боб. Аҳлининг заифларини олдинроқ, кечаси жўнатган
киши ҳақида. Улар муздалифада вуқуф қилишади, дуо қилишади.
Ой ғойиб бўлганда жўнатилади
99-боб. Бомдодни жамъда ўқиш ҳақида
100-боб. Жамъдан қачон жўналади?
101-боб. Наҳр тонгида жамрага тош отиш вақтида талбия
ва такбир айтиш ҳамда йўл юришда мингашиб олиш ҳақида
102-боб. «…Ким умрадан ҳажгача баҳраланган бўлса, унга муяссар
бўлган ҳадйи (вожиб). Ким топа олмаса, уч кун ҳажда, етти кун
қайтганингизда рўза тутиш (вожиб). Ана ўша тўлиқ ўн кундир.
Бу аҳли масжидул ҳаромда яшамайдиганлар учундир...»
103-боб. Туя миниш ҳақида
104-боб. Ўзи билан баданалар етаклаб олиш ҳақида
105-боб. Ҳадийни йўлда сотиб олиш ҳақида
106-боб. Зулҳулайфада ишъор қилиб, илги осиб, кейин эҳром боғлаш ҳақида
107-боб. Туя ва молларнинг илгиларини эшиш ҳақида
108-боб. Туяларни ишъор қилиш ҳақида
109-боб. Илгиларни ўз қўли билан осиш ҳақида
110-боб. Қўйларга илги осиш ҳақида
111-боб. Юнгдан илги қилиш ҳақида
112-боб. Шиппакни илги қилиб осиш ҳақида
113-боб. Туя тўқимлари ҳақида
114-боб. Ҳадийсини йўлдан сотиб олиб, унга илги осиш ҳақида
115-боб. Кишининг аёллари буюрмаса ҳам, уларнинг номидан
сигир қурбонлик қилиши ҳақида
116-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
Минодаги қурбонлик қилган жойларида қурбонлик қилиш ҳақида
117-боб. Ўз қўли билан қурбонлик қилиш ҳақида
118-боб. Туяни боғлаб сўйиш ҳақида
119-боб. Баданаларни турғизиб сўйиш ҳақида
120-боб. Қассобга қурбонликдан ҳеч нарса берилмайди
121-боб. Ҳадийнинг териси садақа қилинади
122-боб. Туянинг тўқими садақа қилинади
123-боб. «Албатта, куфр келтирганларга ва Аллоҳнинг йўлидан ҳамда
ерлик учун ҳам, четдан келган одамлар учун ҳам баробар қилиб
қўйганимиз масжидул ҳаромдан тўсганларга ва у ерда ким зулм ила
янглиш йўлга бурилишни ирода қилса, унга аламли азобни тоттирурмиз.
Иброҳимга байтнинг жойини белгилаб бериб: «Менга ҳеч нарсани
шерик қилма, байтимни тавоф қилгувчилар, (ибодатда) қоим тургувчилар
ҳамда рукуъ, сажда қилгувчилар учун поклагин. Одамларни ҳажга чақир,
улар сен томон пиёда ва озиб кетган уловлар устида узоқ-узоқ йўллардан
келсинлар. Ва ўзлари учун бўладиган манфаатларга шоҳид бўлсинлар.
Маълум кунларда уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларини (сўйишда)
Аллоҳнинг исмини зикр қилсинлар. Бас, улардан енглар ва бечора,
фақирларга ҳам егизинглар. Сўнгра ўзларидаги кирларни кетказсинлар,
назрларига вафо қилсинлар ва «Қадимги уй»ни тавоф қилсинлар», –
деганимизни эсла. Ана шундай. Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга
риоя қилса, бас, бу Робби ҳузурида унинг ўзи учун яхшидир...»
124-боб. Қурбонлик қилган киши туянинг қайсисини ейиши
ва қайсисини садақа қилиниши ҳақида
125-боб. Қурбонликни соч олдиришдан олдин сўйиш ҳақида
126-боб. Эҳром боғлашда сочга елим суртиш ва соч олдириш ҳақида
127-боб. Эҳромдан чиқишда соч олдириш ва қисқартириш ҳақида
128-боб. Таматтуъ қилувчининг умрадан кейин соч қисқартириши ҳақида
129-боб. Наҳр куни зиёрат қилиш ҳақида
130-боб. Кеч киргандан кейин тош отса ёхуд (қурбонлик) сўйишдан
олдин унутиб ёки билмай соч олдириб қўйса...
131-боб. Жамрада туянинг устида фатво бериш ҳақида
132-боб. Мино кунларининг хутбаси ҳақида
133-боб. Сиқоя эгалари ёки улардан бошқалар Мино кечалари
маккада тунаб қолса бўладими?
134-боб. Тош отиш ҳақида
135-боб. Тошни водий ичидан отиш ҳақида
136-боб. Еттита майда тош билан тош отиш ҳақида
137-боб. Жамратул‑ақабада байтни чап томонида қолдириб
тош отган киши ҳақида
138-боб. Ҳар тош отганда такбир айтади
139-боб. Жамратул-ақабада бир жойда турмай тош отиш ҳақида
140-боб. Икки жамрага тош отгач, бироз турилади ва қиблага
юзланган ҳолда текис ерга тушиб борилади
141-боб. Кичик ва ўрта жамрада икки қўлни (дуога) кўтариш ҳақида
142-боб. Икки жамрада дуо қилиш ҳақида
143-боб. Тошларни отгандан кейин хушбўй суртиш
ва ифозадан олдин соч олдириш ҳақида
144-боб. Видолашув тавофи ҳақида
145-боб. Аёл киши ифоза тавофини қилганидан кейин ҳайз кўрса...
146-боб. Нафр куни асрни абтоҳда ўқиш ҳақида
147-боб. Муҳассаб ҳақида
148-боб. Маккага киришдан аввал Зу тувога
ва Маккадан қайтишда зулҳулайфадаги батҳога тушиш ҳақида
149-боб. Маккадан қайтишда зу тувога тушиш ҳақида
150-боб. Мавсум кунларида тижорат қилиш ва жоҳилият
бозорларида савдо қилиш ҳақида
151-боб. Муҳассабдан тун охирлаб қолганда йўлга чиқиш ҳақида

26. Умра китоби
1-Умра боби. Умранинг вожиблиги  ва унинг фазли
2-боб. Ҳаждан олдин умра қилиш ҳақида
3-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта умра қилганлар?
4-боб. Рамазондаги умра ҳақида
5-боб. Ҳасба кечаси ва бошқа кечалардаги умра ҳақида
6-боб. Танъим умраси ҳақида
7-боб. Ҳаждан кейин ҳадийсиз умра қилиш ҳақида
8-боб. Умранинг ажри қийинчиликнинг миқдорига кўрадир
9-боб. Умрачи умра тавофини қилса, сўнг (маккадан) чиқиб кетса,
видолашув тавофи ўрнига ўтадими?
10-боб. Киши умрада ҳам ҳажда қилганларини қилади
11-боб. Умрачи қачон эҳромдан чиқади?
12-боб. Ҳаж ёки умра ёхуд ғазотдан қайтганда нима дейилади?
13-боб. Келаётган ҳожиларни ва улов
Устидаги уч кишини кутиб олиш ҳақида
14-боб. Эрталаб (кириб) келиш ҳақида
15-боб. Куннинг иккинчи ярмида кириш ҳақида
16-боб. Шаҳарга етиб келганда аҳлининг олдига кечаси кирмайди
17-боб. Мадинага етиб келганда туясини тезлатиш ҳақида
18-боб. Аллоҳ таолонинг «...Ва уйларга эшикларидан келинг...» деган сўзи ҳақида
19-боб. Сафар азобдан бир улушдир
20-боб. Сафарда (тезлашга) зарурат туғилса, мусофир аҳли томон шошилади.

27. Муҳсар китоби
1-боб. Ҳаж ёки умрадан ушланиб қолган киши ҳамда
(ҳарамдаги) овнинг жазоси ҳақида
1-боб. Умра қилувчи ушланиб қолса...
2-боб. Ҳажга кетишда ушланиб қолиш ҳақида
3-боб. Ушланиб қолганда соч олдиришдан олдин қурбонлик сўйиш ҳақида
4-боб. «Ушланиб қолган одам учун эваз йўқ» деган киши ҳақида
5-боб. Аллоҳ таолонинг «...Сиздан ким бемор бўлса
ёки бошида озор берувчи нарса бўлса, унга рўза тутиш,
ёки садақа бериш, ёхуд қурбонлик сўйиш ила фидя (вожиб)...»
деган сўзи ҳақида. Бу (киши) ихтиёрлидир. Рўза эса уч кун
6-боб. Аллоҳ таолонинг «...Ёки садақа бериш...» деган сўзи
ва бу олти мискинни таомлантириш экани ҳақида
7-боб. Фидяда таомлантириш ярим соъдир
8-боб. Қурбонлик – қўйдир
9-боб. Аллоҳ таолонинг «...Шаҳвоний ишлар йўқдир...» деган сўзи ҳақида
10-боб. Аллоҳ таолонинг «...Ҳажда фисқ ва жанжал йўқдир...»
деган сўзи ҳақида

28. (Ҳарамдаги) ов жазоси китоби
1-боб. Аллоҳ таолонинг «Эй иймон келтирганлар! Эҳромдалик ҳолингизда
овни ўлдирманг...» Деган сўзи ҳақида
2-боб. Агар эҳромсиз киши ов қилиб, овни эҳромли кишига
ҳадя қилса, уни еяверади
3-боб. Эҳромлилар овни кўриб, кулишсаю, эҳромсиз киши буни сезиб қолса...
4-боб. Эҳромдаги киши эҳромда бўлмаган кишига овни ўлдиришда
кўмак бермайди
5-боб. Эҳромли киши эҳромда бўлмаган киши овлаши учун овга ишора қилмайди
6-боб. Эҳромдаги кишига тирик зебра ҳадя қилинса, қабул қилмайди
7-боб. Эҳромдаги киши қайси жонзотларни ўлдирса бўлади?
8-боб. Ҳарамнинг дарахти кесилмайди
9-боб. Ҳарамнинг ови ҳуркитилмайди
10-боб. Маккада уруш қилиш ҳалол бўлмайди
11-боб. Эҳромдаги кишининг қон олдириши ҳақида
12-боб. Эҳромдаги кишини уйлантириш ҳақида
13-боб. Эҳромдаги эркак ва эҳромдаги аёлга хушбўйликдан нималар тақиқланади?
14-боб. Эҳромдаги кишининг ғусл қилиши ҳақида
15-боб. Эҳромдаги киши шиппак топа олмаса, махси кийиши ҳақида
16-боб. Агар киши изор топа олмаса, шалвар кийсин
17-боб. Эҳромдаги кишининг қурол тақиши ҳақида
18-боб. Ҳарам ва маккага эҳромсиз кириш ҳақида
19-боб. Эгнида кўйлак бўла туриб, билмасдан эҳром боғласа...
20-боб. Арафотда ўлган эҳромдаги киши ҳақида
21-боб. Эҳромдаги кишининг вафот этгандаги суннати ҳақида
22-боб. Ўлганнинг номидан ҳаж ва назрларни адо этиш ҳақида.
Эркак киши аёл кишининг номидан ҳаж қилса бўлади
23-боб. Уловнинг устида ўрнашиб ўтира олмайдиган кишининг
номидан ҳаж қилиш ҳақида
24-боб. Аёлнинг эркак киши номидан ҳаж қилиши ҳақида
25-боб. Гўдакларнинг ҳажи ҳақида
26-боб. Аёлларнинг ҳажи ҳақида
27-боб. Каъбага пиёда юриб боришни назр қилиш ҳақида

29. Мадинанинг фазилатлари китоби
1-боб. Мадина ҳарами ҳақида
2-боб. Мадинанинг фазли ва унинг ёмон одамларни чиқариб ташлаши ҳақида
3-боб. Мадина тобадир
4-боб. Мадинанинг тошлоғи ҳақида
5-боб. Мадинадан юз ўгирган киши ҳақида
6-боб. Иймон мадинага йиғилади
7-боб. Мадина аҳлига макр қилишнинг гуноҳи ҳақида
8-боб. Мадинанинг қўрғонлари ҳақида
9-боб. Мадинага дажжол кирмайди
10-боб. Мадина кирликни кетказади
10-боб. (Такрорий)
11-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадинанинг (атрофини) бўш қолдиришни ёқтирмасликлари ҳақида
12-боб.

30. Рўза китоби
1-боб. Рамазон рўзасининг фарзлиги ҳамда Аллоҳ таолонинг
«Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек,
сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз», деган сўзи ҳақида
2-боб. Рўзанинг фазли ҳақида
3-боб. Рўза каффоратдир
4-боб. Раййон рўзадорлар учундир
5-боб. «Рамазон» дейиладими ёки «Рамазон ойи» дейиладими?
Ҳаммасини ҳам мумкин деб билиш ҳақида
6-боб. Ким рамазон рўзасини иймон билан,
Савоб умидида ва ният билан тутса...
7-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
энг сахийликлари рамазонда бўлар эди
8-боб. Ким рўзада ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса...
9-боб. Агар ҳақорат қилинса, «Мен рўзадорман», дейдими?
10-боб. Бўйдоқлиги(туфайли гуноҳ қилиш)дан қўрққан
кишининг рўза тутиши ҳақида
11-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қачон ҳилолни кўрсангиз,
рўза тутинг, қачон уни кўрсангиз, рўзани очинг» деган сўзлари ҳақида
12-боб. Икки ҳайит ойи ноқис бўлмайди
13-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
«Ёзмаймиз ҳам, ҳисобламаймиз ҳам» деган сўзлари ҳақида
14-боб. Рамазон зинҳор бир ёки икки кунлик рўза билан кутиб олинмайди
15-боб. Аллоҳ жалла зикруҳунинг «Сизларга рўза кечасида
хотинларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди. Улар сизга либосдир,
сиз уларга либосдирсиз. Аллоҳ ўзингизга хиёнат қилаётганингизни билди,
тавбангизни қабул қилди ва сизларни афв этди. Энди уларга яқинлашаверинг
ва Аллоҳ сизга ёзган нарсани талаб қилинг...» деган сўзи ҳақида
16-боб. Аллоҳ таолонинг «Тонг пайтида сизга оқ ип қора ипдан ойдинлашгунча
еб-ичаверинг. Сўнгра рўзани кечасигача батамом қилинг. » деган сўзи ҳақида
17-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Билолнинг азони
сизларни саҳарлигингиздан тўхтатиб қўймасин» деган сўзлари ҳақида
18-боб. Саҳарликни кечиктириш ҳақида
19-боб. Саҳарлик билан бомдод намозининг орасида қанча муддат борлиги ҳақида
20-боб. Саҳарлик вожиб бўлмаса ҳам барака экани ҳақида
21-боб. Агар кундузи рўзани ният қилса
22-боб. Жунуб ҳолида тонг оттирган рўзадор ҳақида
23-боб. Рўзадорнинг мубошарати ҳақида
24-боб. Рўзадорнинг ўпиши ҳақида
25-боб. Рўзaдoрнинг ювиниши ҳақида
26-боб. Рўзaдoр унутиб еб ёки ичиб қўйсa...
27-боб. Рўзaдoрнинг ҳўл вa қуруқ мисвoк ишлaтиши ҳақидa
28-боб. Нaбий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Тaҳoрaт oлганда
димoғига сув олсин», дeб, рўзaдoрни бoшқaлaрдан aжрaтмaганлaри ҳақида
29-боб. Рaмaзoндa жимoъ қилиб қуйсa...
30-боб. Рaмaзoндa жимoъ қилиб қўйсa-ю, ҳеч нaрсaси бўлмaсa,
сўнг унгa сaдaқa қилинсa, у (ўша билaн) кaффoрaт тўлaсин

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Тафсири Ҳилол, 30жуз Амма пораси .Тафсири Ҳилол, бутун оламга мударрис бўлган буюк уламолар юрти Мовароуннаҳр диёрида ёзилган энг янги тафсирдир. давоми...

4016 17:58 / 24.11.2022
quotҲадис ва Ҳаётquot силсиласининг 5жузиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Намоз, деб номланган 5жузи давоми...

2930 05:00 / 02.02.2015
quotҲадис ва Ҳаётquot туркумининг 12жузи қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Фароиз ва давоми...

2770 05:00 / 02.02.2015
quotТасaввуф ҳақида тасаввурquot китобиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Тасаввуф ҳақида тасаввур, китобининг тўлдирилган давоми...

3721 05:00 / 02.02.2015
Аудиолар

118743 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40704 14:35 / 11.08.2021