1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Суннатлардаги ўнта илмий ҳақиқат (ўнинчи мақола)

16:20 / 30 март 1031 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён қилинган ва яқин йиллар ичида аниқланган илмий ҳақиқатлар зикр этилади. 

Тишларни тозалаш
Олимлар аниқлашдики, тишларни мунтазам тозалаш инсон хотирасининг мустаҳкам бўлишига сабаб бўлади. Чунки оғиз бўшлиғидаги бактерияларни олиб ташлаш иммунитетнинг мустаҳкамланишига сабаб бўлади.

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : (لولاَ أن أَشُقَّ عَلَى أُمَّتِي؛ لَأَمَرتُهُم بِالسِّوَاك عِندَ كُلِّ صَلاَة).  
[صحيح] - [متفق عليه]

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Умматимни машаққатга қўйишдан хавотирланмасам эдим: уларга ҳар бир намоз олдидан мисвок ишлатишни буюрган бўлар эдим».
Муттафақун алайҳ.
Бошқа бир ҳадисда мисвокни таҳорат олдидан қилиш буюрилган. 

عن أبي هريرة -رضي الله عنه- أن رسول الله -صلى الله عليه وسلم- قال: «لَوْلا أنْ أَشُقِّ على أُمَّتِي لَأَمَرْتُهم بالسِّواكِ مع كلِّ وُضُوء».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У зот айтдилар: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар умматимга машаққат бўлмасин, демаганимда уларни ҳар таҳоратда мисвок қилишга амр этар эдим», деганлар.
Имом Молик, имом Насоий ва имом Аҳмад ривояти.

Ҳа, азизлар! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган ҳар бир ҳадисларида олам-олам ҳикматлар, фойдалар бор. У зот алайҳиссалом айтган нарсалар бугунга келиб илмий ҳақиқатлар сифатида кашф этилмоқда ва бутун дунёда унга амал қилишга тарғиб қилинмоқда. Шунинг учун севикли Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ва қилишга буюрган ҳар бир буйруқларига биз умматлар итоат қилсак, Аллоҳнинг изни билан, дунёда ҳам, охиратда ҳам бахту саодатга эришамиз. Шундай экан, азизлар, Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиб, дунё ва охиратда саодатга эришайлик.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Арабча матнларда .алҳабба ассавдаа, номи ила зикр қилинган нарсани биз сўзмасўз .қора дона, шаклида таржима қилдик. Чунки ушбу .қора дона, нима экани ҳақида давоми...

11122 12:19 / 06.12.2018
бешинчи мақола Жигаримиз.Жигар инсон организмидаги юракдан кейинги асосий аъзо ҳисобланади. Унинг вазифалари жуда кўп. Аллоҳ таолонинг фазли билан жигар одам давоми...

1836 11:00 / 12.02.2021
Думғаза мўъжизасиҚуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисларда инсон вужудидаги, табиатдаги жуда кўп давоми...

11057 11:02 / 12.11.2018
Кўзингизнинг неъматлигини ҳис қилмоқчимисиз Унда икки кўзингизни юмиб ўн қадам юриб кўринг.Инсон кўзининг вазни 8 грамм. Аммо у билан энг мураккаб фотокамерани давоми...

1934 10:30 / 06.07.2021