1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Кўз қовоқларнинг вазифалари

09:08 / 27 март 790 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло бизнинг кўзларимизни кўз қовоқлари билан таъминлаб қўйган. Улар ҳар неча дақиқада юмилиб-очилиш билан кўз юзасига суюқликни етказиб туради ва кўзнинг қуриб қолишидан ҳимоялайди. Чунки, намлик камаядиган бўлса, инсон кўзида қуруқликни ва чидаб бўлмас кучли оғриқни ҳис этади. Шунингдек, кўз ёшлар кўзни намлаб туради ва турли микроблардан муҳофазалаб,  тозалаб туради. Энди йиғига келадиган бўлсак, Аллоҳ таоло уни мўминлар учун фойдали эканини баён қилган: «Расулга нозил қилинган нарсани тинглаганларида, ҳақни билганларидан кўзлари тўлиб ёш тўкаётганини кўрасан» (Моида сураси, 83-оят).


Олимларнинг таъкидлашича, дарёларнинг сувга тўлиши механизми, тизими кўз ёшининг қуйилиб, кўзнинг тўлиш механизми билан бир хил экан. Субҳаналлоҳ!


Изоҳ: Кўз қовоқлари – кўзни ташқи шикастланишдан ҳимоя қилади, кўзни кўз ёши суюқлиги билан намланиб туришида иштирок этади, шох парда ва склерани тозалайди, кўриш фокусировкаси, нигоҳнинг жамланиши ва кўз ичи босимини тартибга солишга ёрдам беради ва шох парданинг оптик геометриясини шакллантиришда иштирок этади.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

533 18:49 / 28 март
Йигирманчи асрда фазовий жисмлар ва коинотдаги ҳодисаларга доир кўплаб кашфиётлар қилинди. Улардан бири қора туйнукларнинг аниқланишидир. Ўзининг бутун давоми...

3555 10:56 / 15.02.2022
учинчи мақола Чумолилар ҳаракати ва тирбандлик олдини олишРсу.эду сайтида келтирилган маълумотларга қараганда, яқиндагина немис энтомологлари чумолилар қай давоми...

2136 15:00 / 17.02.2021
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

1483 11:20 / 18 март