1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рўзадор учун энг яхши озуқа

05:09 / 19 март 1752 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар Рамазонда фаҳш ва одобсиз нарсаларни кўрсатадиган каналлардан четланиб, бомдод намози ва ундан олдинги саҳарликка куч йиғишни ният қилиб ухласак, таҳорат ҳамда зикр билан ухласак, бу уйқу – ибодат ҳисобланади!


Илмий изланишлар натижасига қараганда, Рамазон ойида рўзадор учун энг яхши озуқа хурмо бўлиб, сув билан бирга ейилган хурмо эса рўзадор оғиз очгандаги энг афзал таом экан. Чунки хурмонинг таркибида инсон танаси учун зарур бўлган бир неча хил витамин, ширинлик ва минераллар мавжуд экан.


Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сизлардан бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар хурмо топа олмаса, сув билан очсин, чунки у покловчидир», деганлар.
Абу Довуд ривоят қилган.

Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтадилар: «Кўп нафл рўза тута олмайдиган ва нафл намозларни ўқий олмайдиган киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиши лозим. Чунки сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир марта айтган салавоти солиштирилса, сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиздан кўра Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга айтган биргина салавоти оғир келади. Чунки сиз ўз даражангизга мос намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса Ўз буюклигига муносиб салавот айтади. Аллоҳ таолонинг биргина салавоти сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтишини тасаввур қилиб кўринг-а!!! Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади», деганлар». Аллоҳ таолонинг бандаларига айтган салавоти – раҳматидир.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Аллоҳ одамларга Ўз оятларини ана шундай баён этади. Шоядки, тақво қилсалар,. Эътибор берсак, рўза ҳақидаги оятлар мажмуасининг биринчисида ҳам тақвога урғу давоми...

3383 00:44 / 18.05.2018
Бу ўринда бир нарсани тушуниб олиш лозимдир. У нарсани тушунмаслик баъзи вақтларда адашишга сабаб бўлади. У нарса шуки, биринчидан, мўминнинг ҳар бир иши ибодат давоми...

1308 18:44 / 31.03.2023
Нафс тарбиясида рўза асосий ўрин тутадиган ибодатдир. Рўза нафсни ўз ҳолига қўймай, уни маҳкам жиловлаш деганидир. Унда иймон ва эътиқод бир тараф, хоҳишистак ва давоми...

890 03:30 / 08.04.2023
Убайда розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Қадр кечаси ҳақида сўзлаб бериш учун олдимизга чиқдилар деб сўзлаб берган. Шу пайт икки давоми...

9340 14:00 / 17.04.2023