1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Газета сотувчи устоз Ҳалил

16:46 / 11 март 6000 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўнг тарафдаги расмда бошига қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақиб юрган киши ўн беш йилдан ортиқроқ вақт ўз мамлакатида бўлмагандан сўнг уни шарафлаш учун Ироққа чақирилган. Бу инсон Британиянинг Лондон шаҳридаги юрак касалликлари бўйича катта маслаҳатчи, кардиолог, доктор Зиё Камолуддин бўлади. 


Доктор фахрий залга кирмоқчи бўлиб турганида бир чолнинг йўлакка газеталарни қўйиб, газета сотаётгани уни тўхташга мажбур қилди. Доктор газета сотувчининг ёнида бир муддат турди-да, сўнгра залга кирди. Доктор залга оёқларини судраб, зўрға кирди. У ўтирди, лекин унинг фикри-хаёли газета сотувчисида эди.


«Ижодкорлик» нишонини тақиш учун шифокорнинг номи чақирилганда, у ўрнидан турди. Лекин у минбарга чиқмай, залдан чиқиб кетар экан, ҳамма ҳайрат билан докторга қараб қолди!!!


Доктор ўрнидан туриб газета сотаётган қариянинг олдига борди ва унинг қўлидан ушлаган эди, у қўлини тортиб олди.


Газета сотувчи қария:
«Мени қўйиб юбор ўғлим, мен бу ерга бошқа газета ёймайман», деди.
Доктор бўғиқ овоз билан унга шундай деди: «Сиз бундан кейин асло газета ёймайсиз. Илтимос, мен билан бирга юрсангиз...»


Газета сотувчи қаршилик кўрсатар, доктор эса унинг қўлидан ушлар эди. Қария доктор кўзларидан ёш оқаётганини кўргандан кейин қаршилик қилмай қўйди. Шунда қарияни залга олиб кирди.


Газета сотувчи: «Ўғлим, сенга нима бўлди?»
Доктор гапирмасдан у билан минбар сари юришда давом этди. 
У ерда тўпланганлар ҳайрон эди, лекин доктор йиғлар, газета сотувчисини қучоқлаб, бошидан ўпар экан, шундай дер эди:
«Сиз мени танимадингиз-а, устоз Ҳалил???»


Газета сотувчи эса: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, мен сени танимадим. Айбга буюрмайсан, бу ёғи қаричилик», дея жавоб берди. 


Шунда доктор:
«Мен марказий ўрта мактабдаги ўқувчингиз Зиё Камолуддинман, мен доим биринчи бўлганман, сиз эса мени рағбатлантириб, мени кузатиб турар эдингиз. Ўшанда 1966 йиллар эди...»


Ундан кейин сотувчи шогирдини бағрига босди. Шунда доктор ўзига берилган нишонни олиб, бир вақтлар араб тилидан ўқитувчи бўлган газета сотувчисининг кўксига тақиб қўйди. Кейин доктор қатнашчилар олдида ўз нутқини сўзлади:
Мана шулар ҳурматга лойиқ зотлардир. Аллоҳга қасамки, бизнинг қолоқлик ва жаҳолатга юз тутишимиз қачон юз берди. Қачонки устозларни хорлаб, ҳуқуқларини поймол қилиб, уларни ўзларига муносиб мавқеларга қўймай ва юксак даражаларига мос равишда ҳурмат-эҳтиром кўрсатмай, қадрламай қўйганимиздан кейингина мана шундай қолоқлашиб, илмсиз ва нодон кимсаларга айландик...


Ойбек Аҳмедов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ўзининг расули Муҳаммад алайҳиссаломни барча халойиқларга раҳмат қилиб юборган.Бу ҳақида айтилган Аллоҳ таолонинг сўзини сизлар давоми...

3924 21:42 / 05.12.2017
Аллоҳ раҳматига олсин, устоз Аҳмад Муҳаммад Турсун бир куни суҳбат асносида ўзлари бевосита иштирок этган араб диёрларидан биридаги бадавлат бир хонадонда давоми...

297 15:55 / 26 апрель
Дўстинга қарз беришдан олдин яхшилаб ўйлаб кўр. Чунки баъзи ҳолатларда дўстдан ҳам пулдан ҳам айрилишинг мумкин.Хотиранга кўп ҳам ишонаверма Эшитган, ўқиган, давоми...

2149 14:00 / 31.03.2022
Абу Тийб Табарий роҳимаҳуллоҳ оёқ кийимини тузатиш учун этикдўзга берди. Этикдўзнинг иши ниҳоятда кўп бўлиб, доимо баҳона қилиб узр айтаверар эди. Абу Тийбнинг давоми...

1358 21:00 / 03.11.2022