1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

ҲОЖАТ НАМОЗИ

05:00 / 04.01.2017 6429 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг Аллоҳга ва Бани одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтсин. Сўнгра: «Ҳалийму Карим Аллоҳдан ўзга ҳеч илоҳи маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Роббиси Аллоҳ покдир. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан: раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғанийматни, ҳар бир ёмонликдан саломатни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўмай, албатта, чиқаргин. Эй, Арҳамар Роҳимийн», десин», дедилар». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган. Аллоҳ билувчи.

Шарҳ: Имом Ибн Ҳажар бу намозни Шанба куни саҳар ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати равон бўлишига мен зоминман, деб марҳамат қилганлар, деган.

Албатта, дуонинг арабча матнини ёдлаб олган яхши.

Ҳожат намози ила банда Аллоҳ таолога яна бир бор боғланмоқда. Бу намоз ила бевосита Аллоҳ таолога роз айтиш шарафига муяссар бўлмоқда. Аллоҳ таолодан бошқача ялиниш балосидан қутилмоқда. Ҳатто бошқа одамларда ҳожати бўлса ҳам ўша одамга эмас, Аллоҳ таолога мурожаат қилиб ҳожатини чиқаришни сўрамоқда. Чунки, ҳақиқий ҳожат чиқарувчи Аллоҳнинг ўзи.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу масала ҳам кўплаб тортишувларга сабаб бўлгани ҳаммамизга маълум. Авваллари ҳамма Ҳанафий мазҳабига амал қилар ва ҳеч ким намозни бошлаш пайтидаги такбири давоми...

4443 05:00 / 04.01.2017
Ассаламу алайкум азизлар. Ислом.уз саҳифаси кўриниши янгиланганлиги сабабли намоз вақтларини чоп этиб берувчи .тақвиминформер, дастури қайта созланди. давоми...

50719 15:00 / 14.03.2017
Истихора сўзининг луғавий таржимаси яхшилик сўрашдир. Бир банда бир ишни қилишга иккиланиб қолса, Аллоҳ Таолодан унинг башоратини беришини сўрайди.Жобир давоми...

76656 05:00 / 09.01.2017
Бир ота айтади .Бир кун менинг фарзандим кўчада ўйнаб юрган экан. Шомга азон айтилди ва ўғлим уйга чарчаб келиб .Ота, мен чарчадим намозни уйда ўқийман,, деди. давоми...

2056 11:00 / 07.10.2021