1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Таҳликали хато (биринчи мақола)

16:16 / 08 февраль 1437 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Европанинг ренессанси – уйғониши ўн тўрт асрдан ортиқ давом этган ва черков томонидан мажбур қилинган қаттиқ уйқудан уйғониш бўлгани ҳаммага маълум. Халқларнинг ҳаётида рўй берадиган Европа ренессанси – уйғонишига ўхшаш катта ўзгаришлар бу борадаги ҳаракатнинг мафкурасига боғлиқ бўлади. Европа ренессанси – уйғониши черковга қарши бўлгани учун унинг мафкураси ҳам асосан черковга ва феодалликка қарши бўлганини ҳамма яхши билади. Шунингдек, европа уйғонишининг мафкураси юнон фалсафаси асосида бўлганини ҳам ҳамма яхши билади. Ушбу фикрнинг далили сифатида «Олимп» сайтидан олинган қуйидаги иқтибосни келтирамиз:
«Ренессанс ва гуманизм даврида европада юнон фалсафасининг қайта тирилиши юзага келди. Бу эса ўз навбатида уйғониш давридаги платончилик ва арасточиликдан бошланиб европанинг барча фалсафий фикрининг ривожланишига ўз таъсирини кўрсатди». 


Европаликлар юнон фалсафасини асосан мусулмон файласуфларнинг арабчадан лотин тилига таржима қилинган асарлари орқали ўрганишгани ҳам маълум ва машҳур. Бунинг далилини аввалги мақолаларда кўриб ўтдик.


Шу ерга келганда бир нарсани – юнон фалсафасини ўрганиш жараёнида мусулмонларда алоҳида, европаликларда алоҳида хулоса чиққанини кўрамиз.


Мусулмонлар юнон фалсафасини ўрганиб, дунёни ва унинг сиру асрорларини англаб етишда ақлга ва ваҳий – илоҳий таълимотга асосланамиз, деган хулосага келиб тўхтаганлар. 


Европаликлар эса, дунёни ва унинг сиру асрорларини англаб етишда фақат ақлга суянамиз ва ваҳий – илоҳий таълимотни мутлақо инкор қиламиз деган хулосага келганлар.


Ўз – ўзидан юқорида айтилган бир фалсафани - юнон фалсафасини ўрганиш оқибатида икки хил натижа чиқишининг сабаби нима деган савол пайдо бўлади. Бу саволнинг жавобига, орадаги фарқнинг сабаби икки томон иймон келтирган ва таълимотларига амал қилган икки диндадир, деган жавобни берамиз. Ушбу жавобнинг таҳлилини алоҳида – алоҳида кўриб чиқамиз.
(Давоми бор)

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди


Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Франциялик машҳур олим ва тарихчи Гюстав Лебоннинг .Араблар тамаддуни, номли асаридан иқтибосни келтириб ўтамизНасроний солномачиларнинг битикларидаги ҳар бир давоми...

1223 12:19 / 24.11.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг сураларидан бирини қалам билан қасам ичиб бошлаган. Бунда қаламнинг аҳамиятига ишора бор. Қалам доимо илму маърифат воситаси, рамзи давоми...

2379 19:00 / 14.07.2022
Б. Ортодокс мазҳабиОртодокс, тўғри фикр ва эътиқод маъноларини билдиради. Римнинг устунлик даъвосига қарши Византия Патриклиги, ўзининг тўғри йўлда эканлигини, давоми...

2135 11:01 / 20.06.2020
Черковнинг айби билан Оврўпа халқларнинг маъишат ва озодалик борасидаги вазиятлари ачинарли ҳолга тушиб қолган эди. Бу борада ёзилган айтилган гапсўзлар, давоми...

3393 15:00 / 26.12.2018