1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Иддаси чиқмаган аёлга уйланса бўладими?

09:04 / 08 февраль 1351 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эридан талоқ билан ёки эри ўлиб ажралган аёл киши белгиланган идда муддати тугамасдан бошқа киши билан никоҳланиши дуруст эмас. Бирор аёлга уйланмоқчи бўлган одам бу нарсаларни билиб олиши муҳим. Токи, ҳаром ва маъсиятга қадам қўймаслик учун. Бундай никоҳ фосид (бузуқ) никоҳ бўлади ва аслида боғланмаган бўлади. Била туриб бундай «никоҳ» билан бирга яшаётганлар Аллоҳ ва ўзлари орасида яъни диёнатан зинокор ҳукмида бўладилар. Ва қаттиқ гуноҳкор бўладилар. Гарчи, ўзгалар кўзида оилали бўлиб кўринсалар ҳам. 


Бу ишнинг ҳаромлигини билган заҳоти эр ёки аёл бирга яшашдан тийилиб, бир-биридан узоқлашиши лозим. Агар улар билгандан кейин ҳам яшайверса, қози уларни ажратиб қўйиши керак. 


Фосид никоҳ билан бирга яшаётган эркак ва аёлнинг ҳар бири наригисининг иштирокисиз ҳам бу турмушни бекор қилиб, тўхтатиш ҳуқуқига эга. Чунки, маъсиятдан имкон қадар тезроқ қутулиш фарздир. 


Агар шу каби никоҳ билан бирга яшай бошлаган эркак ва аёл ўзаро жинсий муносабатда бўлган бўлсалар, эркак аёлга маҳри мисл бериши вожиб бўлиб қолади.


Фосид никоҳдан туғилган фарзанд эҳтиётан эркакка нисбат берилади. Бунинг учун ораларида жинсий яқинлик содир бўлган пайтидан бошлаб энг камида олти ой ўтиб туғилган бўлиши керак. Бордию, ватийдан олти ой ўтмасдан аёл бола туғса, насаб собит бўлмайди. Зеро, ҳомиладорлик муддатининг энг ози олти ойдир. Бу имом Муҳаммаднинг қавли бўлиб, фатво шунга кўрадир. Аммо, имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳимаҳумаллоҳга кўра, мазкур муддат никоҳ ақдидан бошлаб ҳисобланади.


Фосид никоҳ билан бирга яшаётган кишилар орасида талоқ рўёбга чиқмайди. Яъни, талоқ бу ўринда баҳс мавзуси эмас. Агар фосид никоҳ билан бирга яшаётган эр аёлга уч талоқсан деса ҳам бу билан мазкур аёлга саҳиҳ ақд билан уйланиш унга ҳаром бўлиб қолмайди. Балки, бундай «оила» муторака (бир-бирини тарк этиш) билан бир-биридан ажрашади. Эр томонидан бу иш «кет, сени тарк этдим, озод қилдим, бор, эрга тег» каби сўзлар билан ҳосил бўлади.


Фосид никоҳ билан бирга яшаётган эркак ва аёл бу иш ҳаромлигини билгач, барча шартлари топилган янги никоҳ ақди билан бир-бирларига никоҳланишлари мумкин. Моликий мазҳабида эса бундай никоҳ билан бирга яшаган эр ва аёл ораси ажратиб қўйилгач, бир-бирига никоҳланиши абадийян ҳаром бўлади.


Алишер Султонходжаев

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 25 январь 03-07/400-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир йигит уйланиш ёшига етди. Онаси унга келин қидира бошлади. У ўғлига жуда кўп қизларни кўрсатди. Аммо ўғилга ҳеч бир қиз ёқмасди. Чунки, у очиқсочиқ кийинадиган давоми...

5961 13:30 / 20.07.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган.... Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, билиб қўйингки, балким сизлар ёмон давоми...

3148 15:00 / 10.01.2022
Ақийқа қилиш ҳам отаонанинг бурчи ва болаларнинг ҳақларидандир.Фарзанд неъмати Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган сонсаноқсиз неъматлари ичидаги энг улуғ давоми...

2786 11:05 / 07.12.2019
. .Муҳаммад ибн Жубайр ибн Мутъимдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қариндошлик алоқасини узган одам жаннатга кирмайди,, ndash давоми...

2568 11:00 / 10.04.2021