1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Бадназарлик бадбўйликдир

15:11 / 09 январь 1786 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳакимлардан бири айтади: «Бадназарлик туфайли кийимларда қўланса ҳид пайдо бўлади. Бу иш катта тажрибадан ўтган».


Бадназарлик инсонни ҳалок қиладиган касаллик. Унинг таъсири жуда тез намоён бўлади. Ҳатто жисм ва кийимларга унинг нуқси уриб, одамдан ёмон ҳидлар кела бошлайди. Унинг муқобилида, нигоҳларини пок сақлайдиган ва покдомон ҳаёт кечирадиган инсонлардан эса хушбўй, ёқимли ҳид келади. Ҳадиси шарифда ҳам бу мазмуннинг исботи учрайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг покиза жисмларидан шу даражада хушбўйлик келар эдики, саҳобаи киромлар розияллоҳу анҳум у зотнинг қайси йўлдан юрганларини билиб олардилар. Бир ривоятда келишича, Умму Салама розияллоҳу анҳо кичкина болалар ёрдамида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам терларининг томчисини шишага солдириб олар, кейин уни атирга аралаштирар эдилар. Шунда у атирнинг бўйи янада ортиб кетарди. Айни шу нарса Ҳазрати Сиддиқ розияллоҳу анҳуда ҳам кўрилгандир. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Абу Бакрнинг ҳиди мушкнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ эди».
Абу Наъим ривояти.


Шундан маълум бўладики, иффат ва покдомон ҳолатда ҳаёт кечирувчиларнинг жисмида хушбўйлик пайдо бўлади. Бадназарлик ва беҳаёликка машғул бўлувчиларнинг жисмидан эса бадбўйлик келади.


Бадназарлик махфий ширкнинг хўрагидир.
Бадназарлик ила инсоннинг қалбида хаёлий маҳбубнинг тасаввури пайдо бўлади. Гўзал чеҳралар қалби ва ақлини эгаллайди. Ҳолбуки, ўша чеҳраларга ета олмайди.


Шунга қарамасдан, уларнинг хаёли ила лаззатланади. Баъзан соатлаб хаёлан улар билан гаплашади. Айнан бадназарлик туфайли шайтон инсоннинг қалби ва ақлидан устун келади, кейин уни шайтоний ва шаҳвоний ҳаракатларга ундайди. Қалбда ҳам, онг-шуурда ҳам ўша гўзал сиймосида шайтоннинг излари қолади. Ҳатто кўз олдидан кетмай қолган чеҳра санам-бутга айланади. Қалби кечаю кундуз шу санамга ибодат қилиш ила овора бўлади. Пуч орзу-умидлар билан ўралашиб юраверади. Айни шу ишнинг номи шаҳватпарастлик ва хоҳишпарастликдир, балки будпарастликдир. Бу ҳол махфий ширкдир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Биз зикримиздан қалбини ғофил қилиб қўйган ва ўзининг ҳавойи нафсига эргашган ҳамда иши ҳаддан ошиб кетган кимсага итоат қилма» (Қаҳф сураси, 28-оят).

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 июндаги 03-07/4033 рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр ароқда ўнкишини лаънатладиларУни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, давоми...

3690 09:00 / 11.06.2021
Аллоҳ таоло айтади.Улар ёлғон гувоҳлик бермаслар,Фурқон сураси, 72оят.Бу Раҳмонга суюкли бандаларнинг еттинчи сифатидир.Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар давоми...

4579 19:30 / 03.07.2019
Зинога қўл урган аёл Эрим билан бахтли яшар эдик. Эрим уй олгач қайнона ва қайнотамнинг уйидан кўчиб чиқдик. Уларнинг оиласи ўзига тўқ эди. Эрим автоҳалокатда давоми...

3409 17:20 / 14.12.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, ҳамиймўта қайноқ сув уларнинг бошларидан қуйилур ва тешиб қорнига етиб давоми...

2605 11:09 / 09.01.2020