1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Чин ораз – гўзал иймон

13:55 / 08 январь 628 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Осмондаги ойнинг изин ким кўрган,
Қадам етмас тоғнинг музин ким кўрган,
Жаннат таомининг тузин ким кўрган,
Кўрсатгин, деб Ҳақдан бирга сўрайлик.

Тинчлик тилаганнинг тилида боли,
Тинч юртда булбулнинг гулда хаёли,
Маърифат меваси – миллат камоли,
Элу юрт тинчлигин бирга сўрайлик.

Дил-дилга вобаста, қўл-қўлни танир,
Эл-элга вобаста, йўл-йўлни танир,
Ғаним ёмонлиги яхшини янир,
Аё дўст, ниятни нурга ўрайлик.

Аллоҳ азиз қилгай ҳалол юрганни,
Олов олқишлайди қўрда турганни,
Ҳавасини қилинг, қандин урганни,
Сийланган одамни гулга ўрайлик.

Инсонга чин ораз – гўзал иймони,
Меҳру муруввати бахтин посбони,
Ойдан айрилмасин умрин осмони,
Дуодан тўкилган дурга ўрайлик.

Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир
«Ҳилол» журналининг 8(53) сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уфқни алвон рангга бўяб, қуёш ботди. Ибодатга интизор табиат сукут сақлаб турди. Қалбларни ғафлатдан уйғотувчи шом азони янгради. Кун бўйи ҳовлининг энию бўйини давоми...

4015 05:00 / 07.03.2017
Абдуллоҳ ибн Муборак деди Ҳикмат, панднасиҳатни деворда топсанг ҳам, ўқи, ибрат ол. Фиқҳничи ndash деб сўрашди ундан. Фиқҳни фақат олимлардан таълим ол.Имом Бухорий давоми...

6318 05:00 / 07.03.2017
Най ҳарифи ҳар ки аз ёри бурид,Пардаҳояш пардаҳойи мо дарид. Ким жаҳондин кечди, най дўстдир, басе,Пардамизни йиртди найнинг пардаси.Дунёга боғлиқ бўлган давоми...

1364 16:53 / 04 январь
АлАсвад ибн Сарийъдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб .Ё Расулуллоҳ Мен Аллоҳга ҳамд айтдим ва кўп мадҳ қилдим. Сизни ҳам,, давоми...

2742 05:00 / 07.03.2017