1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Офтоб аритмагин кўнгил кўзидан...

14:46 / 07 январь 606 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Машаққат меҳнатдан мумдек эригай,
Ношуд кетмон тутса илдиз чиригай,
Оқибат ўртанса, қадр қаригай,
Агар юргинг келса бахтнинг изидан,
Офтоб аритмагин кўнгил кўзидан.

Муҳаббат меҳробин меҳринг ёритмиш,
Иймон измидасан, дуо даритмиш,
Нопок идиш асли сутни иритмиш,
Доғини қидирма ойнинг юзидан,
Офтоб аритмагин кўнгил кўзидан.

Ёшини сўрама кўҳна чинорни,
Замин тик тутади қадим минорни,
Кўрганлар борми, айт, оппоқ ғуборни,
Норизо бўлсанг ҳам таом тузидан,
Офтобинг аритма кўнгил кўзидан.

Садоқат самоси дилнинг тубида,
Аввал илдиз гуллар гулнинг тубида,
Шоҳ-гадо бир ётар гилнинг тубида,
Ким вафо истаса ўғил-қизидан,
Офтоб аритмасин кўнгил кўзидан.

Насиҳат нидоси ердан чиқмагай,
Ўзин англаганлар қўрдан чиқмагай,
Эр йигит юрт кезар, элдан чиқмагай,
Эзгулик қидирсин, ҳар ким ўзидан,
Офтоб аритмасин кўнгил кўзидан.


Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир
15.04.2023 й.
«Ҳилол» журналининг 8(53) сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Холид ибн Кийсондан ривоят қилинади .Абдуллоҳ ибн Умарнинг ҳузурида эдим. Шунда Иёз ибн Ҳайсама ўрнидан туриб .Эй Форуқнинг ўғли Сенга ўз шеърларимдан айтиб давоми...

2942 05:00 / 07.03.2017
Бундан бир неча йиллар аввал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари марҳум шоир Аъзам Ўктамнинг .Тараддуд, номли шеърий тўпламидаги баъзи шеърлари ҳақида давоми...

3621 05:00 / 07.03.2017
Ҳидоят томини кўтариб турғонЧўнг аркон қулади ndash айвон қулади.Йўқ, аркон демангиз, демангиз айвон,Улкан тоғ қулади ndash осмон қулади.Наҳотки Аллоҳим нафас давоми...

3050 05:00 / 07.03.2017
Инсон табиати қизиқ. Баъзи ҳолларда арзимагандай бўлиб кўринган нарса унга қаттиқ таъсир қилиб кетади. Ўша нарса уни чуқур ўйларга толдиради. Роҳатсиз қилади. давоми...

4562 05:00 / 07.03.2017