1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Салиб юришларида қатнашган олимларнинг ҳайрати

09:14 / 30.12.2023 1619 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Профессор Чарльз Барнет шундай дейди: «Қўлимиздаги рисоланинг лотинча номи «Де тем корум рационе». Уни «Вақтни ҳисоблаш ҳақида» деб таржима қилиш мумкин. Бу рисолада черков байрамлари, хусусан Пасха байрамининг вақти ҳисобланган. Бу асар 1000 йилги Европанинг астрономия соҳасидаги энг илғор асари ҳисобланади. Бироқ уни Яқин Шарқдаги кашфиётлар билан таққослаб ҳам бўлмайди.


Бу ерда мутлақо назария йўқ, назарий астрономия йўқ. Муаллиф қуёш ва ойнинг осмондаги ҳаракати ҳақида ҳеч нарса ёзмаган, сайёралар ва ҳаракатсиз юлдузлар ҳақида фикр юритмаган. Европалик ёзувчиларнинг муаммоси шунда эдики, уларда асл манба йўқ эди, Ислом дунёсида эса асл манбалар керагидан ортиқ даражада кўп эди.


Европада кутубхоналар кичкинагина бўлиб, бирор черковдаги кутубхонада юзта китоб бор бўлса, бу жуда катта кўрсаткич ҳисобланган. Бироқ буни Қуртубадаги кутубхонанинг китоблари сонига солиштирсак, мутлақо арзимас нарсага айланиб қолади. Чунки Қуртуба кутубхонасидаги китоблар сони 80 000 дан ортиқ эди...».


Европа жамияти билан динамик ривожланаётган исломий илм дунёси ўртасида чуқур жарлик бор эди. Кўп ўтмай, бу жарлик узра ажойиб тарзда кўприклар ўрнатилади. 1095 йилда насроний рицарлар Исломга қарши муқаддас урушнинг биринчи асрини бошладилар. Насроний дунёси Исломга қарши икки юз йил давомида уруш қилди. Бироқ, қизиғи шуки, бу тўқнашув ушбу икки динни бир-бирига яқинлаштирди.


Биринчи Салиб юришининг жангчи ва монахларидан кейин Ислом ўлкаларига бошқа тоифадаги одамлар кела бошлади.


«Салибчиларга илм-фан борасида очилган янги имкониятлар, янги йўлларни излаб келган бошқа одамлар ҳам эргашиб келди».


Салиб юришларида қатнашган насроний олимлар мусулмонларнинг илм-маърифат соҳасидаги ютуқларидан ҳайратда қолишди. Аммо биринчи тўқнашувлар муқаддас заминда эмас, балки жанубий Европа минтақаларида янги ғоялар оқимига айланди. Салибчиларнинг мақсади фақат Иерусалим эмас, балки Сицилия ва Испания ҳам эди.


«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Император Буюк Теадоси, 380йилда христианликни ягона расмий эътиқод ҳолига олиб келади. Рим епископи, бошқаларга нисбатан зафар қучади ва Папа Baba унвонини олади. давоми...

1578 15:01 / 24.10.2020
Бугун учлик таълимоти ва ҳақ дин ўртасидаги фарқни жуда кўп одам билиб бормоқда. Баъзилар Қуръони кариймда Ийсо алайҳиссаломни издошларимизrdquo дейдиганларга давоми...

3566 15:00 / 02.03.2019
Ислом давлати соясида яшаётган ғайридин киши учун бундан ҳам ортиқ кафолат бўлиши мумкинмиБу маънода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг.Ким аҳли давоми...

1359 17:05 / 26.08.2019
Ҳар бир илмий ҳаракатни ривожлантиришда, уни илм толибларига етказишда ва ниҳоят ўша илмий ҳаракат самарасини келажак авлодга қолдириб кетишда китоблар муҳим давоми...

1749 09:30 / 27.08.2021