1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Салиб юришларининг савдо-сотиққа таъсири

12:21 / 22.12.2023 985 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Европа ва Осиё ўртасидаги бу буюк тўқнашув савдо-сотиққа ҳам катта таъсир кўрсатди. Европа икки аср давомида Шарққа юбориб турган асбоб-ускуна, қурол-аслаҳа, озиқ-овқат ва нақлиёт воситалари савдо ҳаракатининг, айниқса денгиз йўли орқали олиб борилган савдо-сотиқнинг ривожланишига туртки берди. Марсель, Пиза, Генуя, Венеция каби шаҳарларнинг савдогарлари учун айниқса қулай имконият ва шарт-шароитлар юзага келди. Марсель денгиз бандаргоҳи шу қадар каттариб кетдики, 1190 йилга келиб бу ердан Ричард Шерюракнинг бутун армиясини Муқаддас заминга юбориш мумкин эди.


Салиб юришлари оқибатида савдо-сотиқнинг ривожланиши салибчилар Осиёдан қувиб чиқарилгандан кейин ҳам тўхтамади, чунки Италиянинг кўпчилик савдо республикалари мусулмон шаҳзодалар билан савдо битимлари тузган эди. Венециянинг қудрати ортишига сабаб бўлган энг муҳим омиллардан бири айнан Шарқ билан савдо-сотиқ муомалалари бўлиб, бу молиявий муносабатлар янги денгиз йўллари очилиб, савдо янги қўлларга ўтгунга қадар мунтазам равишда кенгайиб бораверди.


Салиб юришлари ҳунармандчилик ва санъатнинг ривожланишига ҳам катта таъсир кўрсатди. Салибчиларнинг жоҳил ва дағал раҳбарлари шарқона нафосат олдида лол қолдилар ва савдо-сотиқ муомалалари туфайли бу гўзалликни ўз ватанларида ҳам барпо этишга имкон топдилар. XII асрдан бошлаб ва айниқса XIII асрда шарқона муҳташамликни Ғарб тамаддуни вакилларининг ҳарбий либосида, кийим-кечагида ва уй-жойларида учратиш мумкин бўлди.


Ҳашаматларнинг оммалашуви ҳунармандчиликда ҳам жиддий муваффақиятларга олиб келди. Табиийки, ҳунармандлар айнан савдода талаб катта бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга интилишарди, чунки зарурат уларни мана шу эҳтиёжларни қондиришга ундарди. Ёғоч ва металлни қайта ишлаш, эмаль ва шиша буюмлар ясаш турли соҳадаги билимларни тақозо этар эди.


Салиб юришларигача маълум бўлмаган бу билимлар тезда Шарқ халқларидан ўзлаштириб олинди ва бутун Европага тарқалди. Тирдан келтирилган шиша буюмлар Венециядаги шиша идишлар учун андоза бўлди. Мусулмонларда анча ривожланган ипак газламалар тайёрлаш ва уларни бўяш санъати тезда Европага ҳам кириб келди.


Ғарб икки аср давомида Шарққа юбориб турган армиялар таркибида турли-туман касб ва ҳунар эгалари – қуролсозлар, меъморлар, дурадгор ва бошқа усталар ҳам бор эди. Бу усталар Шомда етарлича узоқ вақт яшаб, ўзларига етмаётган билимларни эгалладилар.


«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақола Андалусиялик машҳур олим Абдуллоҳ ибн Байтар 11901248 ўрта асрларда йирик ўсимликшунос ва фармацевт сифатида шуҳрат қозонган бўлиб, 1400га яқин давоми...

985 14:00 / 10.05.2023
Доктор Ториқ Суалим Америкадаги Қоҳира университети.Бу ndash нилометр, яъни Нил сатҳини ўлчовчи қурилма. Бу мусулмонларнинг Мисрдаги энг қадимий иншоотларидан давоми...

3637 14:05 / 18.11.2019
Европада ўрта асрларда ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги каби тиббиёт соҳаси сохта дин черкови касофатидан аянчли ҳолатга келган эди.Мавзуни кенгроқ ёритиш мақсадида давоми...

3414 17:34 / 06.03.2021
Мусулмонлар яшаш санъатини қай тарзда амалга оширганларини ҳам қисқача ўрганиб чиқишга ҳаракат қиламиз.Ҳаётнинг барча жабҳаларида бўлгани каби мусулмон давоми...

2138 16:00 / 27.02.2021