1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ҳаёт йўли

16:11 / 03 март 1143 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаёт бу мусофирчиликдир. Дунёга келар эканмиз умр бўйи давом этадиган узун йўлга мусофир бўлиб қадам босамиз. Баъзан йўлнинг ўзидан ҳам кўра елкамизга ортган юкларимиз, зиммага олган масъулиятларимизга кўпроқ эътибор берамиз. Асл вазифамиз йўлни босиб ўтиш эканини унутиб, юкимизнинг ҳаммоли бўлишни афзал кўрамиз. Ҳатто, шу даражага келамизки, юкни ташиш эмас, унинг остида эзилишни хуш кўрамиз. Бу ердаги мақсадинг не эканлигини унутма. Узоқ муддатли сафардир бу. Замон-замон тезлигингни йўқотсанг-да, ўзингни ҳорғин ҳис этсанг-да, тин олишга ўтирсанг-да, бу ерга йўл юриш учун келганинг ёдингда бўлсин. Бу йўлчиликда ўзинг учун тақдим қилишинг мумкин бўлган энг катта ёрдам ортиқча юклардан халос бўлишдир.

Масалан, сени ҳолдан тойдириб, юришингга халал бераётган, суръатингни пасайтираётган кераксиз юкларингдан воз кечишинг мумкин. Кеч тушгач, мусофир елкасидан юкларини тушириб, дам олишга чоғлангани каби ҳар оқшом кирар экан сен ҳам миянгдаги юклардан енгиллаш. Токи, тонгда дам олиб, кучга тўлган ҳолда уйғон. Бизнинг ишимиз бугунни эртага ташимоқдир, бугуннинг тагида йўқ бўлиб кетмоқ эмас. Зеро, эрталарда бизни кутаётганлар бор. Олдинда бизни табассум ила кутиб турган гўзал онлар бор. Шундай экан, ҳаёт юкининг ҳаммоли бўлма. Елкангга олганинг юк остида эзилиб, абгорликка юз тутма. Ўз қўлинг ила ҳаёт риштангга болта урма. Қисқаси, йўлингни йўқотма.

Алишер Султонходжаев

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Макка торлик қилиб қолди. У зотни ҳимоя қилиб, ғамхўрлик қилиб турган амакилари Абу Толиб вафот қилди. Расулуллоҳ давоми...

2660 16:40 / 31.01.2022
Қуръони Каримни ўқиганимизда у хоҳ бир оят, хоҳ бир бет, хоҳ бир пора, хоҳ бутун Қуръонни ўқиб хатм қилиш бўлсин, фаришталар бизни бешта ютуққа эришишимизни давоми...

3127 09:00 / 16.06.2022
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан ўтирганларида уларни илмга тарғиб қилиб шундай дедилар.Ким илм талаб қилиш йўлига кирса Аллоҳ унга давоми...

1855 09:19 / 16.06.2021
1. Бўри ўлимтик емайди.2. Бўри ваҳшийлар туркумига киради ва ҳайвонларнинг шоҳларидан ҳисобланади.3. Бўри бошқа ҳайвонлар каби онаси, синглиси каби маҳрамлари билан давоми...

2702 18:00 / 18.09.2021