1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг фазилатлари (биринчи мақола)

11:30 / 11.11.2023 1261 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَابِرِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَقْبَلَ سَعْدُ بْنُ أَبِي وَقَّاصٍ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: هَذَا خَالِي فَلْيُرِنِي امْرُؤٌ خَالَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Саъд ибн Абу Ваққос келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мана бу менинг тоғам. Бас, ким менга ўз тоғасини кўрсата олади!» дедилар».
Термизий ривоят қилган.


Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг волидалари Омина бинти Ваҳб Бани Зуҳра қабиласидан бўлганлар. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ҳам Бани Зуҳра қабиласидан бўлганлари учун Набий алайҳиссалом у кишини «тоғам» деганлар.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари ва бошқа қариндошлари ҳақида кўп эшитганмиз ёки ўқиб, билганмиз. Аммо у зотнинг тоғалари ҳақида эшитмаган бўлишимиз мумкин. Ҳа, Саъд ибн Абу Ваққос исмли улкан саҳобий билан кўпчилик таниш, аммо айнан худди ўша улуғ саҳобий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоғалари эканлигини, у зот ўз тоғалари билан фахрланишларини жуда кам одам билади. Аллоҳ таолонинг ёрдами ила келажак сатрларда айнан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоғалари – Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг фазилатлари, шахсиятлари ва босиб ўтган ҳаёт йўллари билан танишиб чиқамиз.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 23-жузидан олинди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5165 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Шиҳоб Зуҳрий розияллоҳу анҳу оз сонли кишилар ичида Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг Уҳуд урушида тутган ўринлари ҳақида .Уҳуд куни олти кишидан бошқа давоми...

568 14:05 / 03 май
Бу саҳобанинг тўлиқ исми Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Равоҳа ибн Саълаба ибн ИмриулҚайс розияллоҳу анҳудир. Куняси ndash Абу Муҳаммад, унвони ndash .Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2039 14:00 / 20.01.2023
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳаларТаҳликали кунларда4қисм Маккада мусулмонлар учун қора кунлар, давоми...

4949 16:36 / 21.04.2017
бешинчи мақола Уҳуд урушидан кўп ўтмай, ўша вақтдаги ҳамма Ислом душманлари жамланиб, мусулмонларга қарши уруш эълон қилдилар ва катта аскар билан Мадинаи давоми...

723 19:30 / 17.07.2023