1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев яна бир бор Ғазодаги воқеаларга муносабат билдирди

13:34 / 09.11.2023 808 pdf Ўқиш режими + -

«Томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирамиз», деди президент ИҲТ саммитидаги нутқида. Ўзбекистон раҳбари Фаластин халқи мустақил давлат қуришга ҳақли эканини яна бир бор таъкидлади. Шавкат Мирзиёев, шунингдек, афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришга ва расмий Кобулни минтақавий интеграцияга жалб қилишга чақирди.


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқида Ғазо секторида давом этаётган уруш ҳақида сўз юритди.


«Глобал тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган Яқин Шарқдаги Фаластин-Исроил уруши барчамизда катта ташвиш уйғотмоқда. Минг афсуски, бу қонли низо оқибатида аввало тинч аҳоли вакиллари, айниқса, аёллар, болалар ва кексалар кўплаб қурбон бўлмоқда. Урушнинг минтақа бўйлаб ёйилиб кетиш хавфи тобора реал тус олмоқда.


Қарама-қаршиликнинг кенг кўламли низога айланиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз.


Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз», – деди президент.


Ўзбекистон раҳбари Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришга чақирди.


«Шунингдек, бугунги саммит ташкилотимиз аъзоларидан бири бўлган Афғонистон иштирокисиз ўтаётганига диққатингизни қаратмоқчиман.


Асрлар давомида бизга ён қўшни бўлган кўпмиллатли Афғонистон халқини бугунги мураккаб муаммолари қаршисида ёлғиз қолдириб бўлмайди. Ушбу мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига фаол жалб этиш барқарор тараққиётимизнинг ажралмас ва зарурий шартидир.


Барчангизни афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни кўпайтиришга, ушбу мамлакатдаги ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жамоавий масъулият ва мақбул механизмлар асосида ҳал этишга чақираман»,– деди Шавкат Мирзиёев.

 

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кеча, 19 октябрь куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийларининг IIIйиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий давоми...

863 17:51 / 20.10.2022
Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ndash инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов Ислом тараққиёт банки ИТБ давоми...

1888 18:07 / 11.04.2020
Муслималар форуми жорий йилнинг 31 март куни Лондон шаҳрида Британия мусулмонлар кенгаши ва Университет коллежи аёллар тармоғи ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Бу давоми...

1738 07:30 / 07.03.2019
Уламоларнинг Самарқанд вилоятига ташрифи мўминмусулмонларга маънавий туҳфа бўлмоқда. Бугун 24 июль куни бир гуруҳ уламолардан таркиб топган тарғибот гуруҳи давоми...

1122 16:58 / 24.07.2021
Аудиолар

120787 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42354 14:35 / 11.08.2021