1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ғарб маданиятига берилган йигит қиссаси

16:53 / 18.12.2023 3071 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сафарларимдан бирида ёнимга бир йигит келиб ўтирди ва ўзини таништирди. Ёзган китобларим учун ташаккурлар айтди. Сўнгра ўзининг қиссасини бошлади:
«Авваллари, – деди у, – овқатланишда вилкани чап қўл билан, пичоқни ўнг қўл билан ушлаш керак, у қилиш керак, бу қилиш керак, деган гаплар мен учун сеҳрли оламга ўхшаб туюлар эди. Бунга ўхшаган гаплар мен учун энг ҳавас қилган нарсаларим эди. Мана шунга ўхшаш кўрсатмалар мени молу дунё муҳаббатига олиб келди. Уларга ҳирс қўйдим. Жуда кўп мол-дунё орттирдим, катта давлатга эга бўлдим. Аммо бу бевафо нарса экан, бир кунда барчасидан айрилдим. Молу дунёга куйиб, соғлиғимни йўқотдим. Юрак хасталиги хуруж қилиб, қулаб тушдим ва ўн саккиз кун беҳуш ётдим. Ўзимга келганимдан кейин даво муолажалари бошланди. Қилмаган нарсам қолмади. Психологма-психолог югурдим. Охири Аллоҳнинг марҳамати билан ибодатни бошладим. Китобларингизни ўқишга киришдим. Ҳақиқатни тушундим. Аста-секин тузала бошладим. Агар бу нарсалардан олдинроқ хабардор бўлганимда, мол-дунёдан ажраганимга заррача куюнмаган, Аллоҳнинг битган тақдири, деб кетаверган бўлардим. Бошимга шунча савдолар тушмас эди». 


Қиссасининг сўнгида: «Ҳаммаси Аллоҳдан экан, У Зотнинг Ўзи мени сақлади. Мана энди ҳаммаси кўрмагандек бўлиб, сафарга кетмоқдаман, бир дуо қилинг», деди.


Аллоҳ таоло юрак хуружи беморлигини сабаб қилиб, мазкур йигитнинг қалбида Ўз маърифатига йўл очди. Ўн саккиз кун ҳушига келмай ётганида кўзига турли нарсалар кўринди, қулоғига ҳар хил овозлар эшитилди. Уни кўргани келган яқинлари Аллоҳ таолонинг динига чақирдилар. Йигитнинг қалб кўзи очилди, Роббининг маърифатига эришди. Ибодат қилишни бошлади, динни ўрганишга ҳаракат қилди. Беморлигида табиблардан ва психологлардан эшитган ўгитлардан минг марта афзал ва юксак маънолар ота-боболари бир минг беш юз йилдан буён эътиқод ва амал қилиб келаётган Ислом динида мавжуд эканини англаб етди. Шундай қилиб, у ўз саодатини топди.

 
Қачон Аллоҳ таоло бизга маърифат йўналишини очса, у ила амалимизнинг озлигига эътибор бермайдиган бўлайлик. Омин!


«Ҳилол» журналининг 6(51) сонидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уммати Муҳаммадияни фиқҳий аҳкомларда тўрт мазҳаб имомларига эргашиш билан чеклангани сабаблариТўрт мазҳаб имомлари эътимод қилган, суянган усуллар давоми...

1329 13:00 / 30.11.2021
Мўминаларга айт .Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар. давоми...

9962 16:27 / 01.02.2018
Ҳалол туризм нима дегани .Ҳалол, сертифакатига эга меҳмонхоналар бошқаларидан нимаси билан фарқланади Туризмни ривожлантириш уюшмаси раиси, .Hotel Pro, компанияси давоми...

1216 10:32 / 22.02.2022
Қуръон ва Суннатда келган асосий қоида бор, агар унга амал қилинадиган бўлса, руҳониятимиз хотиржамликка чўмади, яқинларимиз қалбида хурсандчилик пайдо бўлиб, давоми...

3626 16:00 / 27.02.2023