1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Ҳазратни хотирлаб: Хуршид Дўстмуҳаммад билан суҳбат

10:41 / 09.10.2023 584 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳазратни хотирлаб» кўрсатувининг 45-сони нисбатан қисқа бўлиб, асосан шайхимизнинг олий маҳадда таълим беришлари ва муфтийлик фаолиятлари ҳақидаги хотиралар ёдга олинган. Кўрсатувдаги ёрқин хотира шайх ҳазратларининг йиғилган закотларни талабалар ичидан танланган кишига топширишлари бўлди. Бундаги ҳикмат талабага янада илм билан машғул бўлишига рағбат экани аён.

Айнан алоҳида кўрсатув сонини манфаатли деб ажратиб кўрсатиш мушкул. Чунки шайх ҳазратларини турли соҳа эгалари ўзига хос талқинда хотирлашган. Ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад интервьюларида изчил фикрларни билдирганлар. Менинг фикримча, шу сонда шайхимизнинг ҳаётларининг ҳар бир жабҳасига қисқача кириш қилинган. Бу албатта шайхимиз ҳаётига катта қизиқиш пайдо қилади.

Барча сонлардан олган 10 та қисқа хулосамга келадиган бўлсак, булар қуйидагилар:

1. Илм инсонни икки дунёда афзал қилади

2. Кучли мўмин кучсиз мўминдан яхшироқ

3. Аҳли илм кишилари унга душманлик қилишса ҳам бағрикенг бўлиши даркор

4. Кун тартиби умр кечиришда энг аҳамиятлиси

5. Ибодатлар шунчаки қилиниши эмас, муҳаббат билан адо этилиши керак

6. Авлодлар учун энг кераклиги маънавий мерос

7. Бугунги кунимизда машҳур бўлган фикр: «Фақат ўзингни сев», дейиш мўминга хос эмас

8. Илм жисм роҳати билан олинмайди

9. Илм кишиси кибрли эмас, аксинча халқ билан аралашиб юрадиган бўлиши керак

10. Ислом душманлари билан даҳанаки жанжаллашилмайди. Доимо Қуръони Карим асосий манбадан далиллар келтирилиши лозим.

Кўрсатув яхши ташкил қилинган. Уларнинг ҳафталик берилиши олинаётган хулосаларимизни янада мустаҳкам бўлишига сабаб бўлмоқда. Кўрсатув ижодкорларига таклифим сурдо таржима ҳам йўлга қўйилса яхши бўлар эди. Кўрсатув якунида барча ноёб хотиралар китобга туширилса айни муддао.

Ёшлигимиздан Рaмазон ойларида шайхимизнинг маърузалари телевидение орқали бериб бориларди. 5 ёки 6 ёш болага қадар тушунарли бўлган суҳбатларда кўтарилган мавзулар ҳали ҳам ёдимда. Негаки, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф фикрларини барчага тушунарли йўсинда ифодалар эдилар. Ўшанда уларни жонли кўрмаган бўлсамда алоҳида салобатлари ойнаи жаҳондан ҳам билиниб турарди. Гапларини мулойимлик билан сингдирардилар. Оиламизда диний таълимга унча аҳамият берилмаган эсада, исломга муҳаббатим шайхимиз маърузалари орқали бошланган десам хато бўлмайди. Шундан сўнг муҳаббат шайхимизнинг рисолалари орқали янада мустаҳкам бўлди. Энди фикр қилсак, менга телевидение орқали шунчалик таъсир этган инсон замондош шогирдларига ва улар билан ёнма ён бўлган одамларга қанчалик таъсир этди экан? Илк марта уларнинг китобларини олиб ўқимоқчи бўлганимда етарлича пулим бўлмай қолганди. Лекин Аллоҳ таоло бошқа бандалари орқали мени ниятимга етказарди. Аллоҳ шайх ҳазратларидан ва уларнинг оилаларидан, шогирдларидан рози бўлсин, омин.

Шоҳсанам Жураева

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дуо Аллоҳ таолога энг маҳбуб, энг карамли нарсадир. У зот дуони яхшилик ато этиш, ёмонликни даф қилиш учун бандалари орасида жорий қилган. Дуо кўплаб яхшилик ва давоми...

2263 10:17 / 27.03.2017
Бир қултум сувга тенг бойлик Донишмандлардан бири шундай дебди .Ҳар кунги бажарган ва бажара олмаган амалларинг, бесамар ўтган вақтинг сенга кўрсатиб турилса, бой давоми...

2709 21:44 / 21.04.2017
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис саломнинг машҳур quotИлм излашлик ҳар бир мусулмон эр ва аёлга фарздирquot деган ҳадислари кўпчиликка малум. Уламоларнинг давоми...

3002 15:20 / 22.04.2017
Ривоят қилинишича Умар ибн Хаттоб р.а. Шомга келганларида унинг олдига қора кийим кийган ёшлари улуғ қария роҳиб келади. Умар р.а. уни кўриб йиғлайди. Шунда Умар давоми...

2890 15:35 / 22.04.2017