1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Маҳмуджон Ибодуллоҳ домланинг ҳаётида шайх ҳазратнинг тутган ўрни

15:40 / 06.10.2023 653 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сўзим бошида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидек буюк инсонни бизга юборган ва у инсонга нисбатан бизда муҳаббат уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукроналар бўлсин!

«Ҳазратни хотирлаб» кўрсатуви биз учун жуда манфаатли бўлмоқда. Маҳмуджон Ибодуллоҳ домланинг ҳаётларидаги шайхимизнинг беқиёс ўринлари, дарсларидаги илмга бўлган ҳурмат ва эътиборни алоҳида таъкидлаш жоиз. Уларнинг ҳар бир инсонга бўлган муносабатлари ўзгачалигига яна бир бор амин бўлиш мумкин!

Энг ёқимли хотира фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидек инсонни меҳмон қилиш бахтига муяссар бўлганликлари хотирамизда қолди!

«Ҳазратни хотирлаб» кўрсатувининг барча сонларини кўриб бўлмаганман. Барчасини кўришни Аллоҳ насиб қилсин. Барча сонлар манфаатли ва шайхимизни янада кўпроқ билишимизга сабабчи бўлади. Исҳоқжон домла, Саййид Раҳматуллоҳ Термизий, Муҳаммад Раҳим домла, шайх Алижон қори, Баҳодир қори, Қудратуллоҳ домла ва Маҳмуджон домлаларнинг иштирокидаги сонлар мен учун эсда қоларли бўлган!

 «Ҳазратни хотирлаб» кўрсатуви орқали олган хулосаларим

• Авваламбор Аллоҳга тақво ва ибодатда содиқ бўлиш.

• Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатган саодатли йўл бўйича юриш.

• Инсон «Руҳий тарбия» орқали жуда кўп яхшиликларга эришиши.

• Вақтни тўғри бошқариш ва тартибли ҳаёт кечириш.

• Ҳар бир инсонга нисбатан эътиборли муносабатда бўлиш.

• Қандай вазият бўлишидан қатъий назар одилона қарор қабул қилиш.

• Умрнинг кам ёки кўп бўлиши эмас, балки кам умр бўлса-да, Аллоҳдан тавфиқ сўраб, қилиниши мумкин бўлган ишларни кам муддатда бўлсада амалга ошириш.

• Жасурлик ва ўзига бўлган ишончни шакллантириш.

• Спортга ҳам алоҳида ёндашиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

• Замон билан ҳамнафас бўлиш.

Айтиш мумкинки «Ислом.уз» портали келажак учун жуда фойдали қарор. Ҳозирги кунда кўпчилигимизнинг мобиль телефонлармиздаги «Ислом.уз» иловаси катта қулайликларни тақдим этмоқда!

Афсуски, шайхимиздек инсон билан кўришиш бахтига эриша олмаганмиз, лекин алҳамдулиллаҳ, уларни китоблари, маърузалари ва мана шундай кўрсатувлар орқали янада кўпроқ танияпмиз. Аллоҳ рози бўлсин!

Бизни ушбу сўзларни ёзишликка қодир қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин ва унинг ҳабиби, сарвари коинот Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуру салавотлар бўлсин!

Абдулмуғний

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз, мусулмонлар суюмли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳаддан ортиқ яхши кўрамиз. У зотни ҳаммадан ҳам кўпроқ севишга буюрилганмиз. давоми...

2515 15:24 / 22.04.2017
Бир куни бемор устозимизни кўргани бориб ўтирган эдик, ишлатилган электр энергиясининг пулини сўраб бир электросет ходими келиб қолди. Пулни санаб олиш асносида давоми...

2464 10:12 / 27.03.2017
Муҳаррам ойи хақида Ислом.уз саҳифаларида етарли маълумотлар берилди. Мен бу мавзуга қўшимча қилиш ва такрордан йироқ бўлган ҳолда биргина муборак ҳадисни давоми...

3468 15:40 / 22.04.2017
Бир йигит шундай хикоя қилади Жума тонгида онажонимнинг .Бугун муборак кун, вақтли туриб ибодатингни қилгин,, деган овозидан уйғониб кетдим. Ўрнимдан турарканман, давоми...

2766 14:35 / 27.03.2017