1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Шарафли ўғри

09:11 / 24 февраль 3424 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Покистонлик шоир ва ёзувчи Мирзо Адиб «Мисбоҳ» деган китобида қуйидагиларни ёзади:
1960-йиллари Деҳлига ишлагани бордим. Кунлардан бирида автобусдан тушиб, чўнтагимни қарасам кимдир мени тунаб кетибди. Ўшанда чўнтагимда 9 рупия ва конвертда меҳрибон онамга ёзган мактубим бор эди, унда: «Ишдан ҳайдалдим, бу ой одатда юборадиган 50 рупияни юборолмайман...», деб ёзгандим. Хатни кейинроқ, қўлимга пул тушса юбораман деган умидда уч кундан бери чўнтагимда сақлаб юргандим. Мендан ўғирланган 9 рупия арзимас пул бўлишига қарамай, ишдан қувилган, пули ўғирланган одамга 9000 рупиядек эди.


Бир неча кундан кейин онамдан хат келди. Ҳар доим юборадиган пулни сўраб ёзган бўлсалар керак дея қалбимга хавотир оралади. Лекин хатни ўқиб ҳайратга тушдим. Унда онам менга раҳматлар айтиб, ҳақимга дуолар қилиб, бундай дебди: «Юборган 50 рупия ҳаволанг етиб келди. Болажоним, сен жуда ажойиб инсонсан-да, ишингдан ҳайдашларига қарамай маблағни ҳечам кечиктирмай вақтида юборибсан. Сенга омад ва кенг ризқ сўраб ҳақингга дуо қиламан».


Онамга бу маблағни ким юборди экан, деб бир неча кун ҳайратда юрдим. Кунлар ўтиб қўлимга хунук дастхатда битилган яна бир мактуб келиб тушди. Унда қуйидагилар ёзилган эди:


«Манзилингни конвертингдан олдим. 9 рупиянгга олдин жамғариб қўйган 41 рупиямни қўшиб онангга, хатингдаги манзилга юбордим. Очиғини айтсам, онам ва онанг ҳақида ўйладим. Онангни очликка маҳкум қилиб, сени ва онангни гуноҳига қолмайин дедим. Сенга саломларим бўлсин. Мен сени автобусда тунаб кетган ўғриман, мени кечир».


Баъзан ҳақиқатдан йироқ сохта шиорларни кўтариб олганлардан кўра анча шарафлироқ ўғриларни учратиб қоламиз.

Арабчадан Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаcи
«Ҳилол» журналининг 6(51) сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу дегани оз ёки кўп бўлсин, ризқини олиши роҳат ила, жисми қийналмай кечишидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирикки кун оч қолар эдилар. У зотнинг давоми...

4822 18:36 / 11.10.2017
1. Ақийдадаги бидъат динда маълум бўлган очиқойдин эътиқодга хилоф бўлса, ҳаром бўлади ҳамда куфрга олиб боради.Агар ақийдадаги бидъат юқоридаги зикр қилинган давоми...

3764 20:31 / 03.07.2017
Жарроҳ зудлик билан ўтказилиши керак бўлган жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун шифохонага етиб келди. Амалиёт хонасига кирмоқчи бўлганда беморнинг отаси унинг давоми...

1860 11:00 / 30 январь
ЗИНОГА ЯҚИНЛАШМАНГ 1ҚИСМЗинонинг ҳаром эканиЗино луғатда фужурrdquo, яъни фожир, жирканч иш маъносида келади. Уламолар зинога турли ҳил таърифларни берганлар. давоми...

35412 10:58 / 19.09.2017